Эри вафот этган аёл вафот иддасини эр билан яшаган уйда ўтказиши лозим. Лекин, баъзи иложсиз узрлар сабабли, масалан, вафот иддасида ўтирган аёлни нафақа билан таъминлаб турадиган ёки нон-чойидан хабар олиб турадиган бирор кишиси бўлмаса ёки даволаниш учун уйдан чиқишга мажбур бўлса ёки қози олдига боришга мажбур бўлса, зарурат миқдорича кундизида уйдан ташқарига чиқиши мумкин. Лекин, ҳар ҳолатда кечасини уйда ўтказиши лозимдир.
وَمُعْتَدَّةُ مَوْتٍ تَخْرُجُ فِي الْجَدِيدَيْنِ وَتَبِيتُ أَكْثَرَ اللَّيْلِ فِي مَنْزِلِهَا لِأَنَّ نَفَقَتَهَا عَلَيْهَا فَتَحْتَاجُ لِلْخُرُوجِ حَتَّى لَوْ كَانَ عِنْدَهَا كِفَايَتُهَا صَارَتْ كَالْمُطَلَّقَةِ فَلَا يَحِلُّ لَهَا الْخُرُوجُ فَتْحٌ . وَجَوَّزَ فِي الْقُنْيَةِ خُرُوجَهَا لِإِصْلَاحِ مَا لَا بُدَّ لَهَا مِنْهُ كَزِرَاعَةٍ وَلَا وَكِيلَ لَهَا.
“Вафот иддасида ўтирган аёл кеча-кундизида уйидан чиқаверади ва кечанинг кўп қисмини ўз уйида ўтказади. Чунки, эри ўлган аёлнинг нафақаси ўз зиммасига вожиб бўлиб, чиқишга муҳтож бўлади. Лекин, ҳузурида идда мабойнида унга кифоя қиладиган нафақаси бўлса, талоқ қўйилинган аёл каби ташқарига чиқиши ҳалол бўлмайди. Қуня китобида эри ўлган аёл вакили бўлмаган суратда деҳқончилик каби чораси йўқ ишларга чиқишлигини жоиз деб айтилган” (Раддул муҳтор).