Россиянинг ҳаво ҳимоя тизимлари Исроилнинг Эронга қарши ҳужумини тўхтата олмагани етмагандек, ушбу тизимлар ўзларини ҳам ҳимоя қила олмади. Расмий Теҳрон Россиянинг "С-400" зенит-ракета мажмуаларидан воз кечди. Бу ҳақда The Moscow Times манбасига кўра, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (КСИР) вакили маълум қилди.
КСИР манбасининг таъкидлашича, Эроннинг ўз ҳимоя тизимлари "анча яхши". Лекин шуни ҳисобга олганда, эронликларнинг ўз тизимлари ҳам Исроилнинг ҳужумига дош бера олмагани Россия ҳаво ҳимоя тизимлари билан боғлиқ танқидларни янада кулгили қилиб қўйди.
Шунингдек, АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Россия ҳаво ҳимоя тизимлари Исроил ҳужумини тўхтата олмагани, ҳатто ўзига қаратилган аниқ зарбаларда йўқ қилингани аён бўлган.
Маълумотларга кўра, 26 октябрь куни Исроил авиацияси Эрон ҳудудида катта ҳужум уюштирган. Қарийб 100 та самолёт, жумладан F-35 қирувчи самолётлари ҳужумда иштирок этган ва Эронда баллистик ракета ёқилғиси ишлаб чиқарувчи 12 объектни ишдан чиқарган. Эроннинг ҳаво ҳимоя тизимлари эса бу ҳужумга қаршилик кўрсата олмаган.
Абу Муслим