وَتَعْتَدَّانِ أَيْ مُعْتَدَّةُ طَلَاقٍ وَمَوْتٍ فِي بَيْتٍ وَجَبَتْ فِيهِ وَلَا يَخْرُجَانِ مِنْهُ إلَّا أَنْ تُخْرَجَ
“Талоқ ва вафот иддасида ўтирган аёл идда вожиб бўлган уйда идда ўтирадилар. Ундан ташқарига чиқариб юборилмаса” (Раддул муҳтор).
Агар эр хотинини боин талоқ қўйса ёки уч талоқ қилса, идда мобайнида эр алоҳида аёл алоҳида хонада яшашлари лозим бўлади. Лекин эр фосиқ бўлиб, аёлига яқинлик қилиб қўйиш хавфи бўлса ва эр у уйдан бошқа жойда яшашга рози бўлмаса, аёл бошқа жойга чиқиб идда ўтириши мумкин. Чунки бу узр саналади. Лекин, чиқиб кетишдан аввал эрни бошқа жойда яшашга кўндириш ёки эрни аёл олдига киришдан тўсиб турадиган бирор ишончли аёл билан эр уйида идда ўтказиши лозимдир.
إنْ وَقَعَتْ الْفُرْقَةُ بِطَلَاقٍ بَائِنٍ أَوْ ثَلَاثٍ لَا بُدَّ مِنْ سُتْرَةٍ بَيْنَهُمَا ثُمَّ لَا بَأْسَ بِهِ ) لِأَنَّهُ مُعْتَرَفٌ بِالْحُرْمَةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ فَاسِقًا يُخَافُ عَلَيْهَا مِنْهُ فَحِينَئِذٍ تَخْرُجُ لِأَنَّهُ عُذْرٌ ، وَلَا تَخْرُجُ عَمَّا انْتَقَلَتْ إلَيْهِ ، وَالْأَوْلَى أَنْ يَخْرُجَ هُوَ وَيَتْرُكَهَا ( وَإِنْ جَعَلَا بَيْنَهُمَا امْرَأَةً ثِقَةً تَقْدِرُ عَلَى الْحَيْلُولَةِ فَحَسَنٌ ، وَإِنْ ضَاقَ عَلَيْهِمَا الْمَنْزِلُ فَلْتَخْرُجْ ، وَالْأَوْلَى خُرُوجُهُ.
“Агар эр-хотин ўртасида боин талоқ ёки уч талоқ туфайли ажрим воқе бўлса, иккисини орасини тўсиб турадиган бирор тўсиқ уйдо бўлиши лозим бўлади. Агар шу тўсиқ ҳолатда бир уйда яшасалар зарари йўқ. Чунки, эр яқинлик ҳаром эканлигини эътироф қилувчидир. Лекин, зино қилиб қўйишлигини хавфи бўладиган фосиқ бўлса, аёл киши у уйдан чиқиб кетади. Чунки, зино қилиб қўйиш хавфи чиқиб кетишга узрдир. Лекин, кейинги кўчиб борган жойидан чиқмайди. Авлоси, эрни чиқиб кетиб, аёлни қолдириши афзалдир. Агар ўрталарини ажратиб туришга қодир бўлган ишончли бир аёлни тайин қилсалар, яхши. Агар жой торлик қилса, аёл чиқиб кетади. Лекин, эрнинг чиқиб кетишлиги авлодир” (Ҳидоя).