loader

036. Ёсин сураси

"Ёсин" сўзининг маъноси тўғрисида турли ривоятлар бор. Масалан, "Эй, инсон!", "Эй, Муҳаммад!", "Эй, Саййид!" кабилар.
Сурада Муҳаммад (а.с.)нинг ҳақиқий Пайғамбар эканликлари, Исо (а.с.) томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчиларнинг кўрган кечирмалари, Ҳабиб ан-Нажжор исмли шахснинг имон ёълида қурбон бўлиши, қуёш, ой, юлдузларнинг илоҳий қонун билан фаолият кўрсатиб туришлари, шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги ҳолатлари, тавҳид, қайта тирилиш ҳақлигига далолат қилувчи оятлар жой олган.Ёсин сурасининг фазилатлари тўғрисида кўпгина ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Уларда кимки бу сурани ихлос билан ўқиса, ҳожати раво бўлиши, оч бўлса қорни тўйиши, ташна бўлса сероб бўлиши, кийим-бошга эга бўлиши, хавф-хатарда бўлса хотиржамлик топиши, камбағал бўлса бой бўлиши, маҳбус бўлса озод бўлиши, қарздор бўлса қарзидан осон қутилиши каби ваъдалар баён қилинган.   

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Ё, Син.
2. (Эй, Муҳаммад, ушбу) ҳикматли Қуръонга қасамки,
3. ҳақиқатан, Сиз пайғамбарлардандирсиз!
4. (Сиз) Тўғри ёълдадирсиз.
5. (Бу Қуръон) қудратли ва раҳмли (Аллоҳ)нинг нозил қилган (Китоб)идир,
6. токи ота-боболари огоҳлантирилмай, ғофил бўлиб қолган қавмни огоҳлантиргайсиз.
7. Уларнинг кўпларига Сўз (азоб ҳақидаги ҳукм) муқаррар бўлгандир. Бас, улар имон келтирмаслар.
8. Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига, то иякларигача кишанларни солиб қўйдик, бас, улар кеккаювчилардир.
9. Яна уларнинг олдиларидан бир тўсиқ (парда), ортларидан бир тўсиқ (парда) қилиб, уларни ўраб қўйдик. Бас улар "кўра" олмаслар.
Изоҳ: Бу оят Абу Жаҳл Махзумий ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳни намоз ўқиётган пайтларида бошларига тош билан уриб мажруҳ қилишга қасам ичган бўлиб, мақсадини амалга оширмоқчи бўлганида тошни кўтарганича қўллари тошга ёпишиб қолади. Шарманда бўлиб ўз қавмига қайтиб келгач, бошқа бири "Бу ишни мен бажараман" - деб равона бўлганида, Аллоҳ таоло амри билан унинг кўзи кўр бўлиб қолади.
10. (Эй, Муҳаммад,) Сиз уларни огоҳлантирдингизми ёки огоҳлантирмадингизми – уларга баробардир - имон келтирмаслар.
11. Сиз фақат Зикр (Јуръон)га эргашган ва Раҳмондан ғойибона қўрққан кишиларнигина огоҳлантира олурсиз. Бас, ўшаларга мағфират ва улуғ мукофот (жаннат) хушхабарини беринг!
12. Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз. Барча нарсани Биз аниқлаб берувчи Имом (Лавҳул-Маҳфуз)да ҳисобга олганмиз.
13. (Эй, Муҳаммад,) Сиз уларга қишлоқ (аҳли)ни - у жойга элчилар келган пайтини мисол келтиринг!
Изоҳ: Қишлоқнинг номи Антокия бўлиб, у Рум (ҳозирги Италия) нинг қадимий қишлоқларидан биридир.
14. Ўшанда Биз уларга иккита (елчи)ни юборганимизда (улар) иккисини ёлғончига чиқаришгач, учинчи (елчи) билан қувватлантирдик. Бас, (уччала элчи Антокия аҳлига): "Ҳақиқатан, биз сизларга (юборилган) элчилармиз", деган эдилар.
15. Улар: "Сизлар ҳам худди бизга ўхшаган одамларсиз. Раҳмон (Аллоҳ) бирор нарса (ваҳий) нозил қилгани йуқ. Сизлар фақат ёлғон сўзламоқдасизлар", - дедилар.
16. (Елчилар) айтдилар: "Раббимиз билурки, бизлар, албатта, сизларга (юборилган) элчилардирмиз!
17. Бизларнинг зиммамизда фақат (Аллоҳнинг ваҳийсини сизларга) аниқ етказишгина бордир".
18. (Улар) дедилар: "Бизлар сизлардан шумланмоқдамиз. Јасамки, агар (даъватларингизни) тўхтатмасангизлар, сизларни, албатта, тошбўрон қилурмиз ва сизларга биз томондан аламли азоб етар".
19. (Елчилар) айтдилар: "Шумланишингиз ўзларингиз биландир. Сизларга насиҳат қилинса (шумланасизларми)?! Йуқ, сизлар ҳаддан ошган қавмдирсиз!"
20. (Шу пайт) бир киши шаҳарнинг ичкарисидан шошганча келиб, деди: "Эй, қавмим, (бу) элчиларга эргашинглар!
21. Ўзлари ҳидоятда бўлган ва сизлардан ҳақ сўрамайдиган зотларга эргашинглар!"
Изоҳ: Бу таклифни халойиққа айтган киши Ҳабиб исмли бир художуй дурадгор бўлиб, у шаҳар четида яшар эди.
22. (У яна айтди): "Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин? (Сизлар ҳам) Унгагина қайтарилурсизлар.
23. Мен Ундан Ўзгаларни илоҳ қилиб олайми?! (Ҳолбуки), агар Раҳмон менга бирор зарар етказишни истаса, у ("илоҳ")ларнинг шафоатлари менга бирор фойда бера олмас ва улар мени (азобдан) қутқара олмаслар.
24. У ҳолда мен, албатта, аниқ залолатда бўлурман-ку!
25. Ҳақиқатан, мен Раббингизга имон келтирганман, мени эшитиб қўйингиз!"
26. (Сўзларига боқмай уни қатл қилишгач, унга) "Жаннатга кир",- дейилди. (У жойдаги ноз-неъмат ва иззат-икромни кўргач), у айтди: "Қани эди қавмим билсалар
27. Раббимнинг мени мағфират этганини ва мени мукаррам кишилардан қилганини".
28. Биз ундан (Ҳабиб ан-Нажжор қатлидан) кейин унинг қавми устига осмондан бирор қўшин (азоб фаришталарини) туширмадик. Биз (шошилинч) туширувчи эмасмиз.
29. Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, бирданига улар "ўчиб" қолдилар.
30. Бандаларга ҳасрат (надомат) бўлгайки, уларга пайғамбар келиши билан уни масхара қилувчи бўлдилар.
31. Ахир, улар ўзларидан олдин ҳам қанча авлодларни ҳалок қилганимизни – ўшалар уларнинг олдига (дунёга) қайтиб келмаётганини кўрмадиларми?!
32. Албатта, барчалари (қиёматда) Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилинувчидирлар.
33. Ўлик (қўриқ) ер улар учун (қайта тирилишга) бир аломатдир, Биз уни ( сув билан) тирилтирдик ва ундан (турли) донларни ундириб чиқардик. Бас, улар ундан ерлар.
34. Яна Биз у (ер)да хурмозор ва узумзор боғларни (пайдо) қилдик ва у ерда булоқларни оқизиб қўйдик.
35. Токи (одамлар) мевасидан есинлар. Ҳолбуки, у (мевалар)ни ўз қўллари (билан) қилмаган эдилар. Ахир шукр қилмайдиларми?!
36. Ер ундирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ)га тасбеҳ айтилур.
37. Тун ҳам улар учун (қудратимиздан) бир аломатдир. Биз ундан кундузни суғуриб олишимиз билан бирданига улар зулматда қолурлар.
38. Қуёш (тинмай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билимли зотнинг ўлчовидир.
39. Биз ойни ҳам, токи у эски хурмо бутоғидек бўлиб (егилиб) қолгунича, манзилларга (ботадиган қилиб) ўлчаб қўйгандирмиз.
Изоҳ: Мадорик тафсирида ёзилишича, ой агар қисқа бўлса, у ҳилоллик кунидан бошлаб 28 жойда кўринади. Сўнг бир ёки икки кеча кўринмасдан, яна бошидан бошлаб такрорланаверади. Шу манзилларга қараб ойнинг нури ҳам озайиб-кўпайиб туради.
40. На қуёш ойга етиши мумкин ва на кеча-кундуздан ўзувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалакда сузадилар.
41. Биз уларнинг зурриётларини (Нуҳ пайғамбар ясаган) тўла кемада кўтарганимиз (ва тўфондан қутқарганимиз) улар учун (қудратимиздан яна бир) аломатдир.
42. Яна Биз уларга худди ўша (кемага) ўхшаш (от, туя каби) минадиган нарсаларни ҳам яратдик.
43. Агар Биз хоҳласак, уларни ғарқ қилурмиз-да, сўнг улар учун бирор ёрдамчи бўлмас ва улар қутқарилмаслар ҳам.
44. Фақат Биз томондан бўлган марҳамат сабабли ва (маълум) бир вақтгача (ҳаётдан) баҳраманд бўлишлари учун (муҳлат берилур).
45. Қачонки, уларга: "Раҳматга эришишларингиз учун олдиларингиздаги (охират)дан ва ортингиздаги (дунё)дан қўрқинглар",- дейилса, (қулоқ солмаслар).
46. Уларга Парвардигорларининг оятларидан бирор оят келса, албатта, улар (ўша оятдан) юз ўгирувчи бўлурлар.
47. Қачонки, уларга: "Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар", - дейилса, кофир бўлган кимсалар имон келтирган зотларга (истеҳзо билан): "Агар Аллоҳ хоҳласа, Ўзи озиқлантирадиган кишиларга бизлар таом берурмизми? Сизлар, шубҳасиз, аниқ залолатдадирсизлар", - дерлар.
48. Яна улар: "Агар ростгўй бўлсангизлар (айтинглар-чи), мана шу ваъда (азоб) қачон бўлади?" - дерлар.
49. Улар жанжаллашиб турганларида, уларни тутувчи биргина қичқириқни кутмоқдалар, холос.
50. Бас, улар на бирор васият қилишга ва на (оила) аҳлига қайтишга қодир бўлурлар.
51. (Қиёмат куни) сур чалиниши билан бирданига улар қабрларидан Парвардигорлари сари суғурилиб чиқурлар.
52. Улар: "Ҳолимизга вой! Ким бизларни ухлаётган жойимиздан ўйғотди?" - деганларида, (уларга айтилур): "Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар сўзлаган рост нарса (қиёмат)дир".
53. Фақатгина бир қичқириқ, бас, дарҳол уларнинг барчалари Бизнинг даргоҳимизда ҳозир қилинувчидирлар.
54. Мана бугун ҳеч бир жонга зулм қилинмас ва сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган амалларингизга қараб тақдирланурсизлар.
55. Албатта, жаннат аҳли бу Кунда (роҳат ва фароғат) иш(лари) билан шоддирлар.
56. Улар ўз жуфтлари билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар.
57. Уларга у жойда (турли) мевалар ва улар учун истаган нарсалари мавжуддир.
58. (Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур).
59. Эй, жиноятчилар, бу Кунда, энди (мўминлардан) ажралинглар!
60. Мен сизларга тавсия қилиб: "Эй, Одам болалари, шайтонга ибодат (итоат) қилмангиз, чунки, у сизларга очиқ душмандир.
61. Менгагина ибодат қилинглар! Мана шу Тўғри ёълдир",- демаганмидим?!
62. (Шайтон) сизларнинг ичингиздан кўп авлодни ёълдан оздирди. Ахир, ақл юритувчи бўлмадингизларми?
63. Сизларга ваъда қилинган жаҳаннам мана шудир!
64. (Дунёда) кофир бўлиб ўтганларингиз сабабли бу Кунда унда тобланингиз!
65. Бу Кунда Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўюрмиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур.
66. Агар Биз хоҳласак, уларнинг кўзларини йуқ қилган бўлур эдик. Ана у ҳолда улар ёълга шошардилар-у, (лекин) қаёқдан (ёълни) кўра олсинлар?!
67. Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ё тош каби) нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнг улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар ва (орқаларига ҳам) қайта олмаслар.
68. Биз кимга узоқ умр берсак, унинг вужудини хам (егик, заиф) қилиб қўюрмиз. Ахир, ақл юргизмайдиларми?!
69. (Муҳаммадга) шеърни таълим бермадик ва унга (шоирлик) мумкин ҳам эмас. У (ваҳий) фақат зикр (еслатма) ва аниқ Қуръондир.
70. (У) тирик (ақлли) кишиларни огоҳлантириш ва кофирларга Сўз (азоб) муқаррар бўлиши учун (нозил қилинган)дир.
71. Ахир, улар учун Ўз "қўлимиз" иши билан чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар.
72. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйин сундириб қўйганмиз. Ана уларнинг минадиган нарсалари ҳам ўша (ҳайвон)лардан ва ўшалардан егайлар.
73. Яна улар учун ўша (ҳайвон)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқ)лар бордир. Ахир, шукр қилмайдиларми?!
74. Аллоҳни қўйиб ёрдам олиш умидида "илоҳ"ларни тутдилар.
75. Улар ҳозирланган қўшин бўла туриб, уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар.
76. Бас, (эй, Муҳаммад,) Сизни уларнинг сўзлари ғамгин қилмасин! Зотан, Биз уларнинг яширадиган нарсаларини ҳам, ошкор қиладиган нарсаларини ҳам билурмиз.
77. Инсон, Биз уни нутфадан (бир томчи шаҳват сувидан) яратганимизни, энди эса, у бирданига (Ўзимизга) ошкора хусумат қилувчи бўлиб қолганини кўрмадими?!
78. У Бизга: "Чириб кетган суякларни ким ҳам тирилтира олур?"- деб, масал келтирди-ю, (аммо) ўзининг (қандай) яралганини унутиб қўйди.
79. (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "У (чириган суяк)ларни дастлаб пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У турли хил яратиш(лар)ни билувчидир".
80. У сизлар учун яшил дарахтдан олов пайдо қилган зотдир. Бас, сизлар ўшандан олов ёқурсизлар.
81. Осмонлар ва Ерни яратган зот яна уларнинг худди ўзидек яратишга қодир эмасми?! Йуқ, (албатта, қодирдир). У яратувчи ва билувчидир!
82. Бирор нарса (яратиш)ни ирода қилганда, Унинг иши фақатгина: "Бўл!"- дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур).
83. Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз "қўли"да бўлган (Аллоҳ)га тасбеҳ (айтилур). Унга (ҳузурига)гина қайтарилурсизлар!

Орқага Олдинга