loader
Foto

Сурияда Россия аскарлари қириб ташланди

Россия Сурияда катта йўқотишларга учради: юзлаб аскарлар бедарак йўқолган ва кўплаб қурбонлар қайд этилган



Сўнгги хабарларга кўра, Суриядаги протурк кучларининг уч кунлик муваффақиятли ҳужумлари натижасида Россия қўшинлари сезиларли йўқотишларга учраган. Айрим россиялик бўлинмалар қуршовда қолган, юзлаб аскарлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу вазият туфайли Суриядаги Россия қўшинлари қўмондони генерал Сергей Кисель лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига 2017-2019 йилларда Сурияда хизмат қилган генерал Александр Чайко тайинланган ва у аллақачон Сурияга етиб келган.

Шунингдек, Россия Ҳарбий-денгиз флоти қўмондони адмирал Александр Моисеев ҳам Тартус шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида кўрилган.

Мухолифат кучлари марказий ғарбий Хама вилоятида ўз назоратини кенгайтирмоқда. Сурия ҳукумат қўшинлари эса Ҳалабдан чекинишни бошлаган. Бу шаҳар аввалги йилларда Россия ва Эрон ёрдамида ҳукумат кучлари томонидан қўлга киритилган эди.

Бу маълумотлар Суриядаги вазиятнинг янада кескинлашганини кўрсатади. Минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар ва сиёсий ўзгаришлар халқаро ҳамжамият томонидан диққат билан кузатилмоқда.

Абу Муслим