Мадинада нозил бўлғондур ва ул 29 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда рахмлик Аллоҳ номи ила
1. Таҳқиқ, Биз бердук сизға равшан бир ғалабани, токи
2. Худо мағфират қилсин сизнинг аввалги ва кейинги хатоларингизни ва тамом қилсин сизға ўз неъматини ва ҳидоят қилсин сизни тўғри йўлға
3. ва ёрдам берсин сизға Худо иззат нусрати ила.
4. Ул Худодур, зотики, тушурди тахаммул (сакина) мусулмонлар диллариға, токи иймонлариға иймон қўшилиб зиёда бўлсин; ва Худонинг ихтиёридадур осмонлар ва ернинг лашкарлари ва Худо ниҳоятда билгувчи, хикматлик зотдур!
5. Токи дохил қилсин мўмин эрларни ва мўмина хотинларни шундоқ жаннатларғаки, оқиб турур остларидин ариқлар, алар анда ҳамиша қолурлар ва токи узоқ қилсин алардин гуноҳларин ва шулдур Худо қошида буюк муродға етиш!
6. Ва токи азоб берсин мунофиқ эрларға ва мунофиқа хотинларға, мушрик эрларға ва мушрика хотинларғаки, гумон қилурлар Худоға ёмон гумонни. Аларға бўлсин ёмон мусибат; ва ғазаб қилди аларға Худо ва лаънатға дучор этди аларни ва тайёр қилиб аларға жаҳаннамни ва ул кўп ёмон жойдур!
7. Ва Худонинг ихтиёридадур осмонларнинг лашкарлари ва Худо ғолиб, ҳикматлик зотдур!
8. Тахқиқ Биз юбордук сизни гувохлик бергувчи ва башорат бергувчи ва қўрқитгувчи пайғамбар қилиб,
9. токи сизлар иймон келтиринглар Худоға ва расулиға ва мадад беринглар Анга, таъзим қилинглар Ани ва тасбех айтинглар Анга субху шом.
Саййиди олам пайғамбар туш кўрдиларки, мусулмонлар ила Маккаға омонда кирибдурлар ва умра қилиб соч-сақоллариш алдирибдурлар. Бу тушни саҳобаларға баён қилдилар, лекин ширихин муқаррар қилмадилар. Бовужуди шиддат ва иштиёқдин аксарлари хаёл қилдиларт, бу сана умрамиз бўлур. Иттифоқо онҳазрат ҳам умраға қасд қилиб қолдилар, тахминан бир ярим минг нафарни ҳамроҳ олиб Макка тарафиға равона бўлдилар. Эҳромға кириб, қурбонлик жонворларин баробар олдилар. Бу хабар Макка аҳлиға етгач, буюк бир мажлис қилиб, онҳазратни Маккаға киргали қўймаслик учун келишиб олдилар. Ҳолбуки, аларда душманни ҳам хаж ва умрадин манъ қилмоқ йўқ эрди. Кейин саййиди олам вақтики Шамиса деб аталадурган бир жойға етиб келдилар, минган туялари бирдан чўкибўлтириб қолди. Ҳарчанд тургизсалар ҳам хрбул қилмади. Саййиди олам марҳамат қилдиларки, Иброҳимнинг филин тўсган нарса буни ҳам тўсди. Кейин иноят қилдиларки, қасам Худоға, аҳли Макка мандин ншланики талаб қилса, анда Худо тарафидин муҳаррам бўлюн нарсалар таъзими бажо турса берурман. Охир ўшал ерда тўхтадилар ва Макка аҳлиға одам юбориб дедиларт, биз фақат умра қилиб қайтурмиз, алардин жавоб келмагач, саййидимиз ҳазрати Усмонни ҳам шу арзда юбордилар ва ҳам Маккада ҳолган ожизу нотавон мазлум мусулмонларға башорат еткиздиларки, оз кунда Маккада Ислом ғолиб бўлур. Ҳазрати Усмонни қурайшлар ўраб қолдилар, келгали қўймадилар. Бу тарафда шуҳрат бўлдики, ҳазрати Усмон ўлдирилдилар. Кейин онҳазрат бир дарахт остида ўлтириб, карамли саҳобалардин жиҳод учун қасам олдилар. Бу хабар қурайшларға етгач, қўрқиб ҳазрати Ўсмонни ҳўйиб юбордилар. Макканинг бир мунча улуғ одамлари сулҳ қасдида расули акрам ҳузурлариға келдилар ва сулҳнома ёзмакка қарор бўлди. Кейин бир қанча нарса устида жанжал ҳам бўлди. Ногаҳон алар дедиларки, шамшир ила муомалани тугатурмиз. Лекин рисолатпаноҳ пайғамбар маккаликлар бошлиқлари ила тамом шартларни қабул қилдилар, мусулмонлар ниҳоятда сабр ва таҳаммул ила турдилар. Шартларидин бири шул эрдики, бу йил жаноб пайғамбар умра қилмай қайтиб кетсинлар, иккинчи йили қуролсиз келиб, умра қилиб кетсинлар. Ўн санағача ўрталарида уруш манъ қилинди. Бумуддат ичида биздин сизларға борганларни базға ҳрйтарилмасин. Ва сизлардин бизға келтнларни биз қайтариб бермасмиз. Кейин сулҳ бутун тамом бўлгач, саййиди олам жонворларин қурбон қилдилар ва сочларин олдириб эҳромдин чиқдилар. Ва тамом саҳобалар ҳам шундоқ қилдилар. Кейин Мадинаға равона бўлдилар. Йўлда бу сура нозил бўлди. Ва бу воқеалар биринчи сана ҳижрияда воқеъ бўлди. Ҳудайбиядин қайтиб кетиб, биринчи сана аввалларида Хапбар фатҳ этилди. Бужумлада Ҳудайбияда ҳамроҳ бўлюн мусулмонлардин бошқалар шерик бўлмади. Ва шул сана зулқаъда ойида ҳазрати саййиди олам умра ҳазойи учун Маккаи мукаррамаға бориб, амин ва омонлик ила қайтиб келдилар. Кейин Қурайш жамоаси ўн йиллик шартни инкор қилди, кейин онҳазрат биринчи санада Маккаға ҳамла қилиб, рамазони муборакда ани фатҳ этдилар.
10. Тахқиқ, ул зотларики, байъат (қасам) қилурлар сизға ва ҳақиқатда алар байъат қилурлар Худоға. Худонинг қўллари аларнинг қўллари устидадур. Бас, кимики аҳлин синдирди, ҳақиқатда ул ўз зарариға синдирди. Ва кимики вафо қилди ул нарсағаки, анинг
учун Худоға аҳд бериб эрди, анқариб Худо берур анга буюк ажр. Ҳазрати саййиди олам қўлларин ҳўллариға қўйиб байъат қилур эрдилар, гоҳи Исломға ва гоҳи жиҳодға ва бошқа хайрлик ишларға. Парвардиюр марҳамат крлурш, расул муаззамға қилинган байъат ҳақиқатда Худоға қилинган байъатдур. Худонинг шафқати ва иноят қўли ҳамиша ўшал байъатқилгувчилар қўлларин усашдадур. Энди ҳар ким Худога берган аҳлиға халоф қилса, ўз-ўзиға зарар қилган бўлур. Ва ҳар юш анга вафо қалса, оз фурсатда анга буюк савоб берур.
11. Энди дерлар сизға кейинда қолган саҳройи (араблар)ки: "Машғул қилиб қолди бизларни бизнинг молларимиз ва ҳолларимиз. Сиз мағфират таланг биз учун!" Дерлар тилларн ила ул сўзники, дилларида йўқдур. Сиз денг "Ким эга бўла олур сизлар учун Худо тарафидин
бир нарсаға, агар Ул хоҳласа сизларға зарарни ё хоҳласа сизларға фойдани?" Балки Аллоҳ сизларнинг амалларингиздин хабардордур!
12. Балки гумон қилдингизларки, қайкимас расул ва мўминлар харгиз ўз аҳлларин қошлариға! Бу сўз мақбул кўрилди дилларингизда ва кўп ёмон гумон ўйладингизлар ва сизлар халок бўлгувчи кавм эрдингизлар. Жаноби сарвари олам Мадинадин Маккаға юрар вақтларида сафарларин халҳқа эълон этиб. мусулмонларни ҳамроҳ юришға тарғиб этдилар. Ул вақт сахройи араблардин ул жамоаш, диллариға иймон маҳкам ўрнашмаган эрди, ҳамроҳ бўлмадилар ва ўзларича бир-бирлариға дедиларш, булар бу сафардин саломат ватанларию қайкимаслар. Парвардигор аларнинг аҳволларин расули акрамға Мадинаға екимасларидии аввал бу оятларда изҳор айладики, сиз Мадинаға боргатнгизда алар ёлюн узрлари бошқа қилиб хизматингизға келурлар. Леқан бу узрлари ҳам чин юракдин эмасдур, тилларидагинадур. Чунки дилларида бу хилофотларин гуноҳ билмаслар. Ҳақиқатда Аллоҳ таоло аларни бу сафардаги баракот ва манфаатдин маҳрум айлади. Бу баҳоналари бежодур. Агар Худо молу аёлларин ҳафозот қилса (сақласа) анга бир офат тегмас ва атр бало юборса, ҳеч ким ат мудофаа қила олмас. Шундай қилиб, алар ҳалоштю мустаҳиқ қавм эрдилар, анга муносиб амалда бўлдилар.
13. Ва кнмики иймон келтирмади Худоға ва Анинг расулиға, албатта Биз тайёрлагандурмиз кофирлар учун ўтни.
14. Худоға хосдур осмонларнинг ва ернинг ҳукумати. Мағфират қилур кимники хоҳласа. Ва Аллоҳ буюк мағфиратлик, меҳрибондур!
15. Энди дерлар кейинда қолганларки, қачон равоиа бўлсангиз ғаниматлар тарафиға ани олурсизлар: "Қўйиб беринглар бизларники, тобе бўлайлук сизларға!" Алар Худо хукмин ўзгаркимоқчилар. Сиз денг: "Ҳаргиз сизлар бизға тобе бўлмассизлар! Худо аввалдин шундоқ дегандур". Кейин алар дерлар: "Балки сизлар бизға хасад қилурсизлар!" Балки ўзлари нихоятда кам тушунурлар.
Ҳудайбиядин қайтганларидин кейин ҳазрати саййиди олам пайғамбаримизға ҳукм бўлдит, Хайбарға ҳамла қилинсин. Чунки анда Узор яҳудийлари жам бўлғондурки, мусулмонларға берган аҳдларин бузиб, Ахробжангида кофир қавмларин Мадинаға ҳамла қилдирган эрдилар. Парвардиюр иршод қилдики, Ҳудайбияға бормаган саҳройилар бу сафарда ҳамроҳ бўлмакчилар. Чунт бужангда фарёд ва хавф йўқдур, лекин (ғанимат) ўлжа кўпдур. Кейин саййиди олам Парвардигор берган жавоб ила аларни рад қилдилар. Ҳазрати саййиди олам аларға Худонинг ҳукмин етказиб, Хайбар жангида шерикликни манъ этганларидин кейин алар дедиларки, Худо бу хусусда ҳеч бир манъ ҳушин юбормагандур, балки сиз мусулмонлар бизларға фойда бўлишин хоҳламассизлар, юнимат нолин ўзларингизгина олмакчидурсизлар. Аларнинг бу эътирозлари ниҳоятда фаҳмларин озлигидиндур.
16. Сиз денг кейин қолган сахройиларға: "Оз кунда сизларни чақирилур қаттиқ урушгувчи қавм (ила урушмакка)ки, алар ила урушурсизлар ё алар мусулмон бўлур. Ул вақт агар итоат этсангизлар, Худо сизларға яхши ажр берур ва агар юз ўгирсангизлар бундин
аввал юз ўгирганларингиз каби, ул ҳолда азоб берур сизларға дардлик бир азоб ила.
Яъни, агар даъволарингизда рост бўлсангизлар, оз кунда ниҳоятда баҳодир қавм ила жанг бўлур. Анда сизларға даъват берилур, садоқатларингиз ул кун билинур ва муомалаларингизға лойиқ жазо ё сазо берилур. Бу оятдаги тҳоятда жангжў қавмдин мурод Бану Ҳанифадур, ё Сақифдур, ё Сиддиқ Акбар замонларидаги муртадлардур.
17. Йўадур кўрға гунох ва на чўлоққа гунох ва на хастаға гуноҳ.
Яъни, бундай узрликларға жиҳод фарз эмасдур.Ва кимики итоат қилур Худоға ва Анинг расулиға, дохил қилур Худо анғ жаннатлариғаки, оқиб турур остларидин ариқлар. Ва кимикм юз ўгирур, ани дардлик азобға гнрнфтор қилур.
Яъни, Парвардиюрнинг томом ишларда дунёға қўйтн дастури будур.
18. Тахқиқ, албатта рози бўлди Худо мусулмонлардин, вақтики алар байъат қилур эрдилар сизға дарахт остида ва билди дилларида бор нарсани, Яъни, дилларида бор ёмонлик, яхши ният, содиқлик ва ихлосларин. кейин тушурди аларға сакинами (оромлиликни) ва инъом берди аларға яқин фатҳни Яъни, пайғамбар фатҳинки, Ҳудайбиядин қайтганларидин сўнг бўлди ва ғаниматлар кўп тушди.
19. ва кўп ғаниматларники, алар ани олурлар. Ва Аллох ғолиб, хикматлик бир зотдур!
20. Ваъда қилгандур Худо сизларға кўп ғаниматларники, ани олурсизлар, лекин буни тез ато қилди сизларға ва тўсиб қўйди одамлар қўдларин сизлардин, токи бўлсин (бу воқеа) нишон мусулмонларға ва ҳидоят қилсин сизларни тўғри йўлға.
Яъни, беҳисоб ғаниматларни келажакда сизларға ваъда қилгандур. Хайбар фатҳи алар-нинг нақди ва ҳозиридур. Бу аснода кофирлардин сизларға ҳамла бўлмади ва на Ҳудайбияда ва на Хайбарда мухолифлардин сизларға кулфат екимади.
21. Ва бошқа (фатх)ни ҳамки, қодир бўлмадингизлар анга (ҳозир). Худо анга қодирдур ва Аллох ҳар нарсаға қодирдур. Яъни, Маккаи мукаррама фатҳи.
22. Ва агар жанг қилсалар эрди сизлар ила кофирлар, албатга орқаларин ўгириб қочур эрдилар. Кейин топмас эрдилар ҳеч бир ҳимоячи ва мададкор. Агар Ҳудайбияда уруш бўлиб қолган тақдирда албатта кофирлар мағлуб бўлур эрдилар. Кофирлар учун ҳеч бир мададкор топилмас эрди, лекин Худонинг ҳикмати шуни тақозо қилдики, ҳозир сулх бўлсин ва анинг баракотларидин мусулмонлар фойдалансинлар.
23. Худонинг дастуридурки, аввалдин бўлиб ўтгандур; ҳаргиз Худонинг дастурида ўзгарнш топмассиз! Яъни, аҳли ҳақға ёрдам ва ғалаба ва аҳли ботилға ҳазимат (зарба) ва шикаст бермак.
24. Ва Улдур зотики, тўсди алар қўлларин сизларни (ўлдиришдин) ва сизларнинг қўлларннгизни алардин Макка ҳудуди (саҳроси)да сизларни аларға ғолиб қилгандин кейин ҳам. Аллоҳ тамоми ишларингизни кўриб турур! Мушриклардин бир кичик жамоа Ҳудайбияға келиб саййиди олам пайғамбарни шаҳид ҳилмакчи бўлди, бироз тўқнашишлар ҳам бўлди, ҳатто бир мусулмонни қатл ҳам қилдилар. Охир саҳобалар аларни тирик тутиб пайғамбар ҳузурлариға тақдим этдилар. Лекин жаноб аларни афв этиб кўйиб юбордилар ва интиқом олмадилар.
25. Алар шул одамларки кофир бўлдилар ва тўсдилар сизларни масжиди Ҳарамдин ва тўсдилар қурбонликжонворни ўз ериғакетаётганжойда.
Яъни, Ҳарам ичиға кириб қурбонлик қилмакка қўймадилар. Ва агар бўлмаса эрди мусулмон эрлар ва мусулмон хотинларки, аларни билмассизлар, агар аларни янчишларингиз хавфи бўлмаса, андин сизларға билмай нуқсон етур эрди, токи дохил қилсин Худо ўз рахматиға хохлаган бандасин, агар ул икки фирқа алоҳида бўлсалар, плбатта Биз азоб берур эрдук алардин кофир бўлғонлариға дардлик азоб ила. Маккаи мукаррамада бўлғон заиф ва ночор мусулмон эрлар ва хотинлар уруш бўлғонда танилмай поймол бўлибкетур эрдилар ва мусулмонларнингўзлариға ранж ва кофирлар таъналариға сабаб бўлур эрди ва ҳам баъзи иймон насиб бўлғон жамоани ҳафозат (сақлаш) ҳам мақсуд эрди. Агар алар бошқалардин алоҳида бўлсалар эрди, албатта кофирлар сазоларин кўрур эрдилар..
26. Вақтики жазм қилдилар кофирлар ўз дилларида ғайратиики, жохилият замонасидаги ғайрат каби эрди, бас, тушурди Аллоҳ ўз тарафидин таскин расулиға ва мусулмонларға ва барқарор сақлади аларни тақво калимасин устинда ва эрдилар алар анга лойиқ
ва анинг ахли ва Аллох хар нарсани яхши билур. Жоҳиллик ғайратлари шул бўлдики, расули акрам ва кдрамлик саҳобаларт шу йили умрадин манъ қилдилар. Ҳижрат қилиб борган мусулмон қайтарилсин, иккинчи йил умраға келса, уч кундин зиёда Маккада турғизилмасин ва салохни очиқ олиб келинсин, сулҳномада "Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм" ёзилмасин ва Муҳаммад расулуллоҳ ўрниға "Муҳаммад ибн Абдуллоҳ" ёзилсин, дедилар. Бу нарсаға мусулмонлар қанча ғазаблари келса ҳам, пайғамбари Худонинг ҳутлариға хилоф қилмай рози бўлишди.
27. Тахқиқ, албатта рост кўрсатди Худо ўз расулиға ҳақ тушники, албатта сизлар дохил бўлурсизлар масжиди Ҳарамға, агар Худо хоҳласа, ором ила, сочларингизни тамом олдириб ва қисқартириб қўрқмаган холларингизда! Ва билди ул нарсаннки, снзлар бил маднизлар, бас, муяссар қилди андин ул якин бир фатхни. Ҳудайбиядин қайтилганда саҳобалардин баъзилари арз қилдиларт, расулуллоҳ ўзлари демаб эрдалармиш, эсон-омон Маккаға кирурмиз ва умра қилиб қайтуршз? Онҳазрат марҳамат қилдиларки: "Ман ушбу сана дебэрдимми?" Сўраган киши деди: "Йўқ!" Кейин иршодқилдиларки, албатта шундоқ бўлур, ононлик ила Маккаға дохил бўлурсизлар, баъзиларингиз сочларингизни олурсизлар ва баъзиларингиз крсқартирурсизлар. (Бу оятда) иншоаллоҳ жутаси таътд учундур. Аллоҳ таоло яхши билурки, €у тушнинг таъбирин бир сана ўтганда нақадар ҳикматнинг фатҳи ва ғаниматлар (ўлжалар)дур.
28. Улдур зотики юборибдур ўз расулини ҳидоят ила ва ҳақ дин ила, токи ғолиб қилсин ани тамом динларға; ва бас келур Худо гувоҳликда!
Яъни, усул ва фуруғ ва ақоид ва аҳкомлар эътиборидин Исломгина ҳақ дин ва тўғри йўлдур. Бу динни Аллоҳ таоло зоҳирда юзларча бошхр. мазҳабларға зоҳир флгандур ва му—сулмонлар ҳам неча юз сана бошқа ҳавмларға ҳукумат қилиб келгандурлар. Келажакда ҳам дунё тугар вақтда шундоқ бир вақт келурки, оламнинг тўрт тарафи ҳукумати ҳақдин иборат бўлгай.
29. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидур ва ул жамоаки анинг нладурлар - кофирларға қаттиқдурлар, ўз ораларида бир-бирлариға меҳрибондурлар. Кўрурсан аларии рукуъда ва саждада ва талаб қилурлар Худодин фазлин ва ризосин. Нишонлари юзларида эрурки, сажда
асаридур. Тавротда ҳам ва тавсифлари Инжилда шулдурки, алар бир экин кабидурларки, чиқарибдур ўз танасин, кейин ани қувватлик қилибдур; кейин йўғон бўлибдур ва ўз таналариға қоим турибдурки, таажжубға қолдирур экканларни; токи алар кофирларни хафа қилсин.
Ваъда қилди Худо ул зотлариғаки, иймон келтирдилар ва яхши ишларни қилдилар алардин,мағфиратни ва буюк савобни!
Баъзи уламолар дебдурларки, буоятдаш "чиқарибдур ўз танасин" сўзлари аҳли сиддиқийға, "кучли қилибдур" аҳли форуқийға, "йўғон бўлибдур" аҳли усмонийға, "қоим бўлибдур" аҳли муртазавийға ишорадур. Исломий зироатнинг (деҳқончиликнинг) бу равнақ ва шавкатидин кофирлар албатта ранжида бўлурлар:
а) аҳли сиддиқий — Абу Бакр Сиддиқнинг халифалик даври (632—634/;
б) аҳли форуқий — Умар ибн Хаттобнинг халифалик даври (634—644);
в) аҳли усмоний — Усмон ибн Аффоннинг халифалик даври (644— 656);
г) аҳли муртазавия — Али ибн Абу Толибнинг халифалик даври (636 — 661).