Мадинада нозил бўлғондур ва ул 38 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад мехрибон, нихоятда рахмлик Аллох номи ила
1. Ул одамларики кофир бўлдилар ва тўсдилар бошқаларни Худонинг йўлидин, барбод қилди Худо аларнинг амалларин. Бужамоа кофирлар сардорларидурт, ўзлари Исломни қабул этмадилар ва бошқаларни ҳам андин манъ этдилар, бу йўлда ҳамиша молужон ила баробар ҳаракатда бўлдилар.
2. Ва ул зотларики, иймон келтирдилар ва қилдилар яхши ишларни ва иймон келтирдилар Муҳаммадға тушурилган нарсаға ва улгинадур ҳақ дин Раббилари тарафидин, Худо аларнинг гуноҳларин алардин узоқ қилур ва дуруст қилур холларин.
3. Бу нарса шунинг учундурки, кофирлар ёлғон сўзға эргашдилар, мусулмонлар эса Парвардигорин тарафидин келган ҳақ сўзға эргашдилар. Ана шундоқ баён қилур Худо одамларға аларнинг ҳолларин! Аввалги замонларда тамоми халҳ танҳо бир шариатға мукаллаф эмас эрдилар. Энди бутун жаҳон халқиға биргина ҳукмдурки, ҳамма мусулмон бўлсин, чунки ҳақиқий дин Исломдур. Амалда яхши ва ёмон ишларни мусулмон ҳам қилур. Фарқи шулдурки, мусулмонлар ҳақ динни қабул қилганликлари учун яхшиликлари баробар гуноҳлари боқий турур.
4. Бас, қачон кофирларға муқобил бўлсангиз бўйинлариға уринглар (қилич билан), то аларнинг қонларин хўп тўккунларингғача, кейин маҳкам қилинглар боғлашни, андин кейин ё шундақ қўйиб юборилмасин ё бир нарса олиб, то уруш ўз асбобларин ^ўйгунча.
Яъни, мусулмонлар кофирлар ила уруш учун муқобил бўлсалар, аларни ўлдирсинлар. Уруш тўхтагунча аларни қириб, қонларин хўп тўкканларидин кейин ва аларнинг шавтт ва тоқатлари эзилгандин кейин, қўлға тушганларин ўлдирмай, асир сақласалар ҳам бўлур. Кейин асирларни бир нарса олиб ё олмай озод ҳилинса ҳам жоиздур. Имом ижтиҳодида ҳайси бир сурат зиёда муносиб
Ҳукм шулдур! Агар Худо хохласа эрди, албатта алардин интиқом ола олур эрди ва лекин хоҳларки, имтихон қилсин баъзиларингизни баъзиларингиз ила. Ва ул кишиларики ўлдирилдилар Худо йўлида - Худо харгиз аларнииг амалларин зое қилмас:
5. йўлға солур аларни ва дуруст қилур холларини
6. ва дохил қилур аларни жаннатғаки, ани аларға танитгандур.
Яъни, Қуръон ва ҳадисда тавсифларин маълум қилгандур.
7. Эй мўминлар, агар сизлар Худоға мадад берсангизлар Худо хам сизларға мадад берур ва қадамларингизни махкам қилур.
8. Ва одамларики кофир бўлдилар, ҳалокат бўлсин аларға ва зое қилур Худо амалларини.
9. бу шунинг учундурки, алар яхши кўрмадилар Худо тушурган нарсани, кейин Ул аларнинг амалларин бекор қилди.
10. Оё, алар ер юзида сайр қилмадиларми, токи кўрсинлар нечук бўлибдур алардин аввал ўтганларнинг оқибатлари? Барбод қилди Худо аларни ва бу кофирлар учун хам бордур шундоқ (азоблар).
11. Бу шунинг учунки, Аллоҳ мусулмонларнинг чорасозидур ва таҳқиқ, кофирлар учун ҳеч чорасоз йўқдур.
Уҳуд ғазавотида Абу Суфён мусулмонларға овоз қилди: "Бизда куч-қудрат, сизда эса куч-қудрат йўкдур!" Саййиди олам пайғамбар буюрдилар, аларға жавобан денглар: "Аллоҳ бизнинг мададкоримиз, сизларда мададкор йўҳдур — валлоҳу мавлоно. вало мавло лакум ".
12. Таҳқиқ, Аллох дохил қилур ул одамларники, иймон келтирдилар ва яхши амалларни қилдилар, шундоқ жаннатларғаки, оқиб турур остларидин ариқлар. Ва одамларки, кофир бўлдилар, айш қилурлар ва ерлар тўрт оёқлик хайвонлар егандек ва жаханнам аларнинг жойларидур!
13. Бир неча шахарлар бор эрди, алар қувватда зиёда эрди сизнинг ул шаҳарларингиздинки, сизни чиқарди. Биз аларни ҳалок этдук ва алар учун мададкор бўлмади! Маккаи муаззамат, анингаҳли ҳазрати саййиди олам пайғамбарни андин чиқардилар..
14. Оё, ул кишики бўлса ўз Парвардигорин тарафидин тўғри йўлда ул киши кабидурмики, ёмон ишни анга яхши кўрибдур ва эргашибдурлар нафсларин хоҳишларнға?
15. Парҳезликларға ваъда қилинган жаннатнинг васфи шулдур: бордур анда арнқлар ҳидланмаган тоза сувдин ва ариқлар мазаси ўзгармаган сутдин ва ариқлар ичгувчилар учун лаззат берувчи шаробдин ва ариқлар соф қилинган асалдин.
Яъни, жаннат яратилган замондин буён бор бўлса ҳам на иси ва на мазаси ва на ранги ўзгармагандур ва ўзгармас, асалдин ширин, сутдин оқ бўлур. Жаннат сувлари дунё сувларидин бошқача бўлғони каби, анинг сутлари албатта дунё сутларидек эмасдур; ниҳоятда аъло, ширин бир нарса бўлур. Жаннат шароби холис лаззатли ва мазалидур, дунё шароби каби аччиқ, маст қилувчи ва бош оғритувчи эмасдур. Жаннат асали ниҳоятда соф ва ниҳоятда тиниқ бўлурки, на анда кудурат (лойқа) бўлур ва на мум бўлур. Ва бордур алар учун анда хар қисм мевалардии ва мағфират Парвардигорларин тарафидин. Юқорида ичимликларни зикр қилиниб эрди. Бу жумлаи муборакда ейимликларни зикр қилинибдур. Булар ўхшарларми ул кишнғаки, ул ҳамиша қолур дўзахда ва ичирилур аларға қайноқ сув ва ул пора-пора қилур ичакларин.
16. Ва алардин баъзилари борки, қулоқ солур сиз тарафға, то вақтики чиқурлар ҳошингиздин дерлар ул жамоағаки, илм берилибдур аларға: "Нима деди (пайғамбар) шул соатда?" Ана шулардур ул жамоаки, диллариға Худо муҳр босибдур ва эргашибдурлар нафсларнн хохишлариға. Бу жамоа мунофиҳлардурки, зоҳирда мусулмон кўринсалар ҳам ботинлари бузуқдур. Суратда саййиди олам пайғамбар баёнларин эшитган бўлурлар, на анга ҳалби таважжуъ қилурлар ва на ани ёдларида сақларлар. Мажлисдин қайтганда йўлда аҳли илмларға шундоқ беҳуда саволлар ҳилурларки, бу адабсизликларин натижасида Худо дилларин қабули ҳаҳдин маҳрум айлар. Кейин ҳамиша нафслариға қул бўлғон ҳолда ўтиб кетурлар.
17. Ва ул зотларики йўл топибдурлар, зиёда қилур Худо ҳидоятларин ва берур аларға тақволари учун тафвиқ.
18. Энди булар қиёматеагина мунтазирдурларки, бирдан аларға келсин қолсин! Бас, келиб қолгандур анинг аломатлари. Ва қайси тарафдин аларға насиҳат ҳосил бўлур, вақтики ул аларға келиб қолса?
Яъни, аларға Қуръон насиҳатлари ва ўтган умматларшнг ибратли воқеалари тамом эшитдирилур. Энди ҳам иймон келтирмасалар тма нарсаға мушпазирдурлар? Қиёматда иймон келтирурларми? Анинг ҳам аломатлари пайдо бўлғондур, лекин ул кун келтирилган иймон бенатижадур.
19. Энди сиз шуни яхши билингки, Аллоэдин бошқа маъбуд йўқдур ва мағфират тиланг ўз хатойингиз учун ва тамом эру хотин мусулмолар учун. Ва Аллох, билиб турур юрган-турганларингазни ва турар жойларингизни. Ҳар бир инсоннинг гуноҳи ва хатоси анинг шарафи ва мартабасиға мувофиқ бўлур. Чунончи, бир яхши амални қилмакда икки суратда бўлиб, бир сурати бир оз яхши бўлса ва иккинчи сурати андин яхшироқ бўлса, яхшироғини қўйиб, яхшисини қилмак на ақлан ва на шаръан мамнуъ эмасдур, балки жоиздур. Лекин Худонингулуғва яҳин бандалариға шунчалик иш ҳам гуноҳ, хато ҳисоб қилинур. Анинг учун саййиди олам пайғамбар ҳар кун юз бор истиғфор айтур эрдилар. Бу оятдаги "фа-аълам" (энди сиз шуни яхши билинг) хитоби ҳаммаға баробардур, агар пайғамбар алайҳиссаломға хос бўлса, маъноси ўз илмингизда қоим ва истиғфорға доим туринг, дейилган бўлур.
20. Ва дерлар мусулмонларки: "На учун сура нозил бўлмади?" Вақтики тушурилса маъноси равшан бир сура ва баён қилинса анда жиҳодни, кўрарсиз ул одамларники, дилларида хасталик бордур, боқурлар сиз тарафға ўлим хавфидин бехуш бўлғон одам каби. Бас, войдур алар холлариға,
21. (зохирда ҳоллари) итоат ва яхши сўздур. Вақтики иш маҳкам бўлса, ул ҳолда Худоға ваъдалари рост бўлса, албатга улар учун яхши бўлур.
22. Бас, агар сизлар хукуматға эга бўлсангизлар, бу умид борки, мамлакатға фасод солурсизлар ва кесурсизлар қариндошлик алоқаларингизни.
23. Бу жамоа ул тоифадурки, Худо аларни лаънат қилди. Ва аларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди. Ҳар ким агар юқоридаги васфға муттасиф бўлса, Худо тарафидин анингжазоси — Худо раҳматидин маҳрум бўлур. Ҳукумат нашъасиға мағрур бўлиб, қулоғи насиҳатдин кар бўлур, кўзи ҳақни кўрмакдин кўр бўлур.
24. Оё, булар Қуръонға мулохаза қилурларми? Ё диллариға қулфлар солингандурми?
25. Таҳқиқ, ул одамларики қайтдилар орқалариға аларға ҳидоят йўли маълум бўлғондин кейин, шайтон (бу ишни) аларға яхши кўрсатибдур ва ул аларға мухлат берибдур.
Яъни, тушунтиргандурки, агар жиҳодға бормасангиз бир неча муддат, дунёда тирик ту-рурсизлар, ҳозир бориб ўлишдин нима мақсад бордур?
26. Бу шунинг учундурки, алар дерлар ул жамоағаки, ёмон кўрурлар Худо туширган нарсани: "Биз сизларға баъзи ншда итоат қилурмиз". Ва Худо аларнинг асрорларин билур. Мунофиқлар ҳамиша кофирларни хуш қилурлар ва аларға ваъдалар берурлар, зоҳирда мусулмонлар ила биргадек кўринурлар, оҳибатларини Худо яхши билур.
27. Бас, нечук бўлур холлари вақтики фаришталар жонларин олсалар; урурлар юзлариға
ва орқалариға!
28. Бу шунинг учунки, алар тобе бўлдилар Худо безор бўлғон йўлға, ёмон кўрдилар Анинг ризосин. Кейин барбод қилди аларнинг амалларин.
29. Оё, гумон қилдими ул тоифаки, дилларида хасталик бордур, Худо аларнинг ганаларин харгиз зоҳир қилмас?
30. Ва агар Биз хоҳлар эрдук, албатта кўрсатур эрдук аларяи сизға, кейин сиз албатга танур эрдингиз анинг аломатларидин; ва сиз аларни танурсиз сўз тариқасидин. Ва Аллох яхши билур ҳаммаларингизнинг амалларингизни.
Яъни, Худо хоҳласа мунофиқларнинг ҳаммаларин шахслари ила муайян қилиб берур эрди. Лекин ҳикмати Илоҳият бунарсани хоҳламади. Бовужуди сиз аларни нишонларидин танурсиз ва сўзларин тарзидин ҳам ажратурсиз. Таржимадаги ифода оммаи муфассирларнингтафсирларидур, летн ҳошиядаги тафсир баъзи муҳаҳқиқларнингтафсиридур. Аммо латифдур.
31. Ва Биз албатта сизларни синармиз, токи маълум қилайлук сизлардин бўлғон мужоҳидларни ва сабрликларни ва билайлук ҳолларингизни.
32. Таҳқиқ, ул одамларики кофир бўлдилар ва тўедилар бошқаларни Худонинг йўлидин ва хилоф қилдилар пайғамбарға, тўғри йўл аларға маълум бўлғондин кейин, алар ҳаргиз Аллоҳ таолоға хеч бир зарар бера олмаслар. Ва Ул аларнинг хамма амалларин барбод қилур.
33. Эй мўминлар! Худоға итоат қилинглар ва пайғамбарға итоат қилинглар ва барбод қилманглар амалларингизни!
34. Тахқиқ, ул одамларики кофир бўлдилар ва тўсдилар Худонинг йўлидин, кейин ўлдилар кофир бўлғонлари ҳолда, Худо ҳаргиз алар учун гунохларин мағфират қилмас!
35. Энди суст бўлманглар ва чақирманглар сулхға ва сизлар ғолибдурсизлар ва Худо сизлар иладур ва Ул нуқсон бермас ишларингизға.
36. Ҳақиқат шулдурки, дунё ҳаёти ўйиндур ва томошадур. Ва агар сизлар иймон ва тақвони ихтиёр қилсангазлар, Худо сизларға ажрлариигизни берур ва сизлардин моллариигазни талаб қилмас.
37. Ва агар Худо сизлардин молларингазни тиласа ва устма-уст тиласа, бахиллик қилурсизлар ва Ул зохир қилур гиналарингизни. Аллоҳ таоло ўзи бертн молин ҳаммасин сизлардин талаб қилса, талабида шиддат ихтиёр этса, ул ҳолда нақадар марди Худо чиқурки, ниҳоятда хурсандлик ила бу ҳукмға итоат қилур. Аксар шундоқ одамлар бўлурки, молларин бергилари келмас, берсалар ҳам шжбурликлари ва ризоларин бўлматнлири чеҳраларидин маълум бўлиб турур.
38. Огоҳ бўлинглар, сиз шул жамоадурсизки, чақирилурсиз Худо йўлида эхсон қилинглар деб. Баъзиларингиз улдурки бахиллик қилур. Ва кимки бахиллик қилур, ўз-ўзиға бахиллик қилур. Ва Худо бениёздур, сизлар музтождурсизлар! Агар сизлар юз ўгарсангиз, Худо жойларингизға сиздин бошқа қавмни келтирур, кейин алар сизлар каби бўлмаслар.
Яъни, ҳар ким Аллоҳ таоло йўлида эҳсон қилса, фойдаси ўзиға бўлур ва қилмаса ўзи учун нуҳсондур. Худоварасули Худоға зарари йўҳдур. Парвардиюр бениёздур. Яъни, агар сизлар бахиллик қилсангизлар ва ҳукми Илоҳайдин юз ўгирсангизлар, ул ҳолда Аллоҳ таоло ўринларингизға бошқа бир қавмни тургизурки, алар тҳоятда хурсандлик ила Анинг ҳукмин бажо ҳилурлар, сизлардек бахил бўлмаслар. Карамлик саҳобалар арз қилдиларки, ё расулаллоҳ, ул бошқа қавм кимлардур? Саййиди олам пайғамбар муборак ҳўлларин бир номусулмон устлариға қўйиб: "Мана бунинг қавмидур", дедилар, қасам Худоғат, агар иймон Сурайёда бўлса, форсий қавм ул ердин олиб тушурлар. Уламоларимиз дерлар: агар Ажамдин пайдо бўлғон беҳисоб имомлар ва уламоларни зикр қилинмаганда, танҳоҳазрати Имоми Аъзамнинг вужуди мубораклари бупайғамбарликбашоратиға мосроқ бўлгай.