loader

046. Ал-Аҳқоф сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 35 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ҳо, мим.
2. Бу Китоб ғолиб, ҳикматлик Аллоҳ тарафидин нозил бўлғондур.
3. Биз яширдук осмонларни ва ерни ва ҳар иккисин ўрталарида бор марсаларни фақат ҳикмат ила муқаррар муддатғача. Ва одамларики кофирдурлар, алар тутинган нарсаларидин юз ўгирурлар.
Яъни, қиёмат ва анда бор ҳолларни эшитиб турсалар ҳам парво қилмай ўтирурлир, гўё ул нарсаларнинг вужуди йўқдур.
4. Сиз денг: "Кўрдингизларми Худодин бошқа ибодат қилиб турган нарсаларин- гизни? Кўрсатинглар мангаки, алар ерда нимани яратибдурлар ё осмонларда аларнинг шериклари борми? Келтиринглар манга бундин муқаддам бир китобни ё (анбиёлардин) нақл қилинган бир мазмунни, агар рост сўзлик бўлсангизлар!"
5. Кимдир адашганроқ ул кишидинки, чақирур Худони қуйиб ул нарсани — анинг додиға етмас қиёматгача ва ул ботил маъбудлар анинг чақиришидин ғофилдурлар.
6. Ва қачон жам қилинсалар одамлар, бўлурлар булар аларға душман ва бўлурлар аларнинг ибодатлариға мункир.
7. Ва қачон тиловат қилинса аларға Бизнинг оятларимизни равшан, дерлар кофирлар ҳич (Қуръон) тўғрисида, вақтики аларға етса: "Бу нарса очиқ жодугарликдур".
8. Оё, дерларми булар: "Бул ани тўқиб келибдур!" Сиз денг: "Ман агар ани тўқиган бўлсам, сизлар манинг учун Худо тарафидин ҳеч нарсаға эга бўлмассиз. Ул яхши билур Анинг ҳақидаги сўзларингизни. Ул етарлик гувоҳдур ман билан сизлар ўртамизда. Ва Улдур мағфиратлик, меҳрибон!" Агар ман сизларни ўзимға тобе қилмак учун Худо юбормаган нарсани Анга нисбат берсам, жазоға мустаҳиқ бўлурман ва сизлар мани Анинг азобидин қутқара олмассиз, лекин Ул тамоми ҳолатдин воқифдур. Бовужуди яна тавба қилсангизлар афв этур.
9. Сиз денг: "Ман бир янги келган пайғамбар эмасдурман ва ман билмасманки, нима қилинур манга ва нима қилинур сизларға. Ман ул ҳукмда тобедурманки, манга ваҳй юборилур; ва ман фақат равшан қўрқитгувчигйнадурман". Дунёға биринчи келган набий эшсдурман, мандин муқаддам нақадар расуллар ва набийлар ўтгандур. Ман ҳам алар келтирган пайғамбарлик ва рисолатни келтирдим ва алар даъват бертн тавҳидға даъват берурман. Бас, манга Худо тарафидин амр қилинган нарсаларни сизларға еткизурман. Оқибат дунё манга нима муомала қилур, билмасман ва ани билмак манга зарур ҳам эмасдур. Сизларнинг насибларингиз ҳидоятдурми ва абадий адашиш бўлурми — бу нарсаларға берилиб ўтирмай, лозим вазифамт адо этурман. Ваҳйи Илоҳийға эргашурман.
10. Сиз денг: "Кўрдингизларми, агар бу (Қуръон) Худо тарафидин бўлса ва сизлар анга мункир бўлсангизлар ва гувоҳ берса Баний Исроилдин бир гувоҳ шундоқ бир китобға ва иймон келтирса ва сизлар такаббурлик қилсангизлар?" Албатга, Аллоҳ золлмларни йўлға
солмас! Яҳудий уламоларидин баъзилари иҳрор қилдилар ва шаҳодат бердиларки, бешак бизнинг китобимизда ушбу араб миллатидин буюк бир пайғамбар ва бир улуғ Китоб пайдо бўлиши хабар берилгандур. Муҳаммад алайҳиссалом ўшал пайғамбардурлар ва Қуръон ўшал китобдур. Эмди бу ҳадар равшан ҳақиқапши инкор этиш соф зулмдур.
11. Ва кофирлар мусулмонлар ҳақларида дейдилар: "Агар бу (дин) яхши бўлса эрди, булар анга биздин илгари бормас эрдилар". Вақтики анинг ила ҳидоят топмадилар, дерлар: "Бу эски ёлғондур".
Яъни, диннинг рост ва яхшилиғиға аломат шул эрурки, ақллик, бадавлат ва иззатлик одамлар аввал анга иймон келтирурлар. Муҳаммад пайғамбар атрофларидаги зотлар ғариблар, фақирлар, қуллар, бекаслардур. Шулўзи Исломнинг ҳадим бир ёлюнлигию далилдур. Бу кофирларнинг эътирозларидур, ҳужжатдйн маҳрумлар ўзларин шундоҳ деб юпатурлар.
12. Ва бундин аввал Мусонинг Китоби бор эрдики, раҳнамо ва рахмат эрди. Ва бу Китоб ани тасдиқ этур араб тилида, токи қўрқитилсин золимларни ва башорат бўлсин яхши иш қилгувчиларға.
13. Таҳқиқ, одамларики дедилар: "Бизнинг Парвардигоримиз Худодур", кейин қоим турдилар, йўқдур хавф аларға ва на алар ғам ерлар.
14. Ана шулардур жаннатиларки, анда доим қолурлар, жазо (мукофот)дур ул ишлариғаки, қилур эрдилар.
15. Ва Биз ҳукм бердук инсонға ота ва онасиға яхшилик қилмакка; қорнида кўтарди онаси қийинчилик ила ва туғди ани қийинлик ила; ва ани кўтармак ва сутдин чиқармак муддатин ози ўттиз ой бўлур, то вақтики камолнға етур ва қирқ ёшға тўлур, дер: "Эй Раббим, тафви бер мангаки, адо қилай Санинг ул неъматларинг шукрин — ато қилдинг манга ва манинг ота-оиамға ва қилай шундоқ яхши ишники, Сан андин хуш бўлурсан ва солихлик пайдо қил манинг учун манинг авлодимда! Ман албатта тавба қилдим Санга ва ман мусулмонлар
динидадурман". Ҳадисда онанинг хизматиға уч бор ҳукм берилгач, отанинг хизматиға бир бор амр берилибдур. Бу оятда ҳам отани бир бор, онани уч бор зикр қилшшбдур. Ёши қирққа етгач, инсоннинг ақли ва аҳлоқий қувватлари мустаҳкам бўлур. Шунинг учун пайғамбарларнинг пайғамбарликлари андин аввал бўлмас эрди.
16. Ана шул жамоадурларки, Биз қабул қилурмиз яхши ишларини ва афв этурмиз ёмонликларин; булар жаннатилар ила бўлурлар ул рост ваъдаға мувофиқки, аларға қилинган эрди.
Саодатманд инсон улдурки, Худо тарафидин анинг ўзиға, ота ва онасиға бўлғон эҳсонларнинг шукрин адо қилур ва келажакда яхши амалларни қилмакка тафвиқ талаб этур, авлодларин салоҳлариға дуо қилур. Саҳобаларимиз ўрталарида саййидимиз Абу Бакрдин ортиқ бахтиёр зот йўқ эрди, чунки ул жаноб ўзлари, ота-оналари ва авлодларини Исломға ва пайғамбар суҳбатлариға мушарраф ҳилган эрдилар.
17. Ва ул одамики дер ўз ота-онасиға: "Туф сизларға, ваъда қилурсизларми манғаки, ман (қабрдин) чиқарилурман? Ҳолбуки бир қанча жамоат ўтдилар мандин аввал!" Ва ул иккилари фарёд қилурлар Худоға, (дерлар): "Афсус холингға! Иймон келтир, албагга Худонинг
ваъдаси ҳақдур!" Кейин ул дерки: "Бу хаммаси аввалгилардин қолган афсоналардур".
18. Булар ул тоифадурларки, собит бўлди аларға Худонинг азоб ваъдаси алардин илгари ўтган умматлар илаки, жинлардин ва инсонлардиндурлар, албатга алар зиёнға учраганлар эрдилар.
19. Ва ҳар бирлари учун амаллариға мувофиқ даражалар бордур, токи Худо бутун берсин аларға амалларин жазосин (мукофотии) ва аларға зулм қилинмас. Аъмолнинг тафовутидин жаннат аҳли бир неча даражаға бўлинганлари каби дўзахилар ҳам тафовутлик бўлурлар. Аллоҳ таоло ҳар фирқа жазо ва сазосин мукаммал берур, аларға бу хусусда ҳеч бир зулм бўлмас.
20. Ва ул куники кофирлар дўзах азобиға келтирилурлар, (дейилур аларға): "Сизлар зоеъ қилдингазлар хамма лаззатларингазни, дунёвий хаётларингазда андин фойдаландингазлар, эмди букун сизларға хорлик сазосин берилур анинг учунки, сизлар дунёда ноҳақ катталик қилур эрдингизлар ва шунинг учунки, ёмон ишлар қилур эрдингизлар".
21. Ва ёд қилинг Од қавмин биродарларин, вақтики ул қўрқутди ўз қавмин ал-Ахқоф мамлакатида ва таҳқиқ, ўтган эрдилар андин аввал ва кейин бир қанча (пайғамбарлар) шундоқ дебки: "Ибодат қилинглар фақат Худоғапша, ман албатта сизларни бир буюк кун азобидин қўрқитурман! "
"Арз ул-Қуръон" китоби муаллифинингтаҳҳиқича, Ҳазрамавтдин Нажронға қадар ёйилган бир ттта саҳро, агарчи букунларда нообод қолган бўлса ҳам, ҳадим замонда ушбу маҳомда Оди Эрам номли машҳур қабила яшаган эрди. Худо аларни исёнларин жазосиға ҳалок этди. Аларнинг қавми биродарлари ҳазрати Ҳуд алайҳиссалом эрдилар. Бу пайғамбардин муқаддам бир қанча пайғамбарлар шул жаноб каби тавҳидға даъват, ширкдин манъ қилгандурлар. Ва қиёматнинг азоби ва андаги даҳшатлик воқеалардин ҳўрқитгандурлар.
22. Дедилар алар: "Оё сан бизға бизни ўз маъбудларимиз ибодатидин тўсгали келдингми? Агар сўзингда рост бўлсанг, бизға ваъда қиляб турган нарсангаи келтир".
23. Ул деди: "Ҳақиқатда (анинг) илми Худо қошидадур ва ман етказурман сизларға ул хабарники, анинг ила юборилдим; ва лекин ман сизларни кўрурман - нодонлик қилурсизлар".
24. Кейин вақтики алар кўрдилар азобники, булут суратида аларнинг майдонлари тарафиға келур, дедилар: "Бу бир булутдурки, бизға ёғин берур!" Йўқ, йўқ, ул сизлар тез келишин хохлаган нарсадур, бир шамолдурки, анда дардлик азоб бордур.
25. Ул ҳар бир нарсани Парвардигорнинг амри ила барбод этур. Кейин шундоқ бўлдиларки, уйларидин бошқа нарса кўринмас эрди. Мана шундоқ жазо берурмиз гуноҳкорларға!
Ҳақиқатда Худо ҳукми ила етти кеча ва саккиз кундуз у қадар қаттиқ шамол бўлдики, анинг мақобилида на дарахт, на одам, на жонвор ва на бошқанинг сомонча эътибори қолмади. Ҳамма барбод бўлиб, йиқилган иморатлардин бошқа нишон қолмади.
26. Ва таҳқиқ, Биз қудрат бериб эрдук аларға шундоқ нарсаларғаки, сизларға андоқ қудрат бермаб эрдук; ва бериб эрдук аларға қулоқ ва кўз ва диллар. Лекин алардин даф қила олмади на қулоқлари ва на кўзлари ва на диллари ҳеч бир нарсани, чунки, инкор қилур эрдилар Худонинг нишонларини ва ўраб олди аларни ул балоки, ани масхара қилур эрдилар.
27. Таҳқиқ, Биз ҳалок этдук сизларнинг атрофингизда бўлғон бир қанча шаҳарларни ва қисм-қисм қилиб кўрсатдук нишонларимизни; токи алар қайтсинлар. Чунончи, Од, Самуд ва Лут қавми каби.
28. Бас, нима учун мадад бермади аларға ул нарсаларки, маъбуд тутдилар Худодин бошқа Худоға яқинбўлмак учун? Балки алар ҳаммалари алардин ғойиб бўлдилар ва бу аларнинг ёлғонлари ва ўзлари тўқийдирган нарсалари эрди.
29. Ва (ёд қилинг) вақтиники, Биз келтирдук сиз тарафға жинлардин бир жамоани, алар Қуръонни эшитур эрдилар. Вақтики алар анда ҳозир бўлдилар, дедилар: "Хомуш туринглар!" Вақтнки Қуръон тамом қилиндн, алар ўз қавмлариға қўрқитгувчи бўлиб ^айтдилар.
30. Алар дедилар: "Эй қавмимиз! Бир Китобни эшитиб келдикки, Мусодин кейин нозил бўлибдур, тасдиқ этур ўзидин аввалги китобларни; ҳидоят қилур ҳақ дин ва тўғри йўлға.
31. Эй қавмимиз! Қабул этинглар Худо тарафиға чақиргувчининг сўзин ва иймон келтиринг анга; Аллоҳ кечирур баъзи гуноҳларингизни ва паноҳ берур сизларға дардлик азобдин.
32. Ҳар ким қабул этмаса Худо тарафиға чақиргувчи сўзин, ул киши ер юзида Худони ожиз қилолмас ва йўқдур анга Худодин бошқа ҳимоятчилар. Алар равшан гумроҳликдадурлар. Ҳазрати саййиди оламнинг пайғамбарликларидин аввал жинларға осмоний хабарлардин баъзиси наълум бўлиб'турур эрди. Вақтит ул жанобға ваҳйлик силсиласи шуруъ бўлди ва учҳунлар аларға зиёда миқдорда отила бошланди, кейин жинлар ҳаёл қилдиларки, оламда янтлик пайдо бўлғондур, анинг сабабидин осмоний хабарларға бу қадар мустаҳкам пойлоқчилар тайин этилган. Кейин шул янги нарсани таҳҳиқ этмак учун мухталиф жамоалур дунёнинг ҳар тарафиға тарқалдилар. Алардин бир жамоат Бадни наҳра деган жойдин ўтиб эрди, иттифоқо ўшал вақт саййиди олам пайғамбаримиз бир неча саҳобалар ила бомдод намозин адо қилур эрдилар. Аллоҳ таоло инояти ила Қуръоншнг овози аларға тхоятда таажжуб маълум бўлди. Ва атнг азимати диллариға ўрнашди. Бир-бирлариға дедилар: "Бупоккаломни эшитинглар". Охир алар Қуръонға тамом берилдилар, дедиларки, мана шул нарсадур, бунинг сабабидин осмоний жабҳалардин жинларни маҳрум қилинибдур. Жаноби саййиди олам Қуръондин фориғ бўлғонларидин сўнг алар дилларин иймон ва ийҳон ила маъмур қилган ҳолларида ўз қавмларин қошиға қайтдилар ва аларға насиҳат қилдилар, бунинг муфассал баёни сураи жинда келур. Ҳадислардин маълум бўлурки, буларнинг келган ва кетганлари ва эшшпган ва эшитдирганлари саййиди оламға маълум этилмаган. Лекин бир дарахт Худо изми ила бу воқеадин ажмоли итлоқ берган. Кейин ваҳй зариаси ила муфассал ҳол баён қилинди. Кейин жинлардин мусулмон бўлғонлар ва мулоқот қилганларидин ўрганганлар кўп бўлди. Уламолар таҳқиқича, саййиди оламнингжинлар ила олти марта мулоқот эттанлари ривоятларда собитдур.
33. Оё, алар кўрмадиларми, албатта ул Худо яратди осмонларни ва ерни ва чарчаб қолмади буларни яратмак ила, қодирдур шул нарсаға ҳамки, тиргизсин ўликларни? Орий! Албатта, ҳар нарсаға Ул қодирдур!
34. Ва ул куники кофирлар дўзах лабиға келтирилурлар, (дейилур аларға): "Бу дўзах рост эмасми?" Алар дерлар: "Орий! Қасам Парвардигоримизға!" Ҳукм бўлурки: "Эмди тотинглар анинг азобин кофир бўлғонларингиз учун!"
35. Бас, сиз сабр қилинг улуғ қимматлик пайғамбарлар сабр қилганлари каби, шошилманг алар ҳақларнда. Алар ул куники ваъда қилинган азобни кўрурлар, гўё турмагаидек бўлурлар кундузнинг фақат бйр соатича ҳам. Бу (Қуръон) таблиғдур! Эмди ҳалок бўлур фақат анга нофармонларгана.

Орқага Олдинга