loader

045. Жосийя (Тиз чўкиб ўтирган) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 37 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ҳо, мим.
2. Бу ғолиб, ҳикматлик Худонинг туширган Китобидур.
3. Таҳқиқ, бордур осмонларда ва ерда нишонлар мўминлар учун.
4. Ва сизларни ва ул жондорларни яратишда ҳамки, аларни ер юзиға тарқатиб турур — нишонлар бордур ишонгувчи қавм учун
5. ва ҳам кеча ва кундузнинг келиб кетишида ва ул ризедаки, Худо осмондин тушурибдур ва тир— гизибдур ани ила ерни ўлгандин кейии ва ҳаволарни юргизишда бордур нишонлар ақллик қавм учун.
Яъии, ер ила осмонда, башар ила ҳайвонларда ва кеча ила кундузда ва ёғин ила ҳавода ва дунёнингҳар бир ҳолапшда иймон ва ишончи бор бандалар учун кофий нишон ва ибрат Худонинг қудратиға ёрдур.
6. Бу Худонинг оятларидурки, Биз сизға дуруст тиловат қилурмиз. Эмди қайси сўзға Худони ва Анинг оятларини қўйиб иймон келтирурлар?
Яъш, Қуръони каримға иймон келтирмасалар, эмди қайси бир китобға иймон келтирурлар, яъни, Макка кофирлари.
7. Войдур ҳар бир ёлғончи гуноҳкор учунки,
8. эшитур Худонинг оятларин анга ўқилур, кейин яна ул кибрлик қилган ҳолда куфриға давом этур, гўё ани эшитмабдур. Башорат
беринг анга дардлик азоб ҳақида.
9. Ва қачон ул Бизнинг оятларимиздин бирон нарсани билса, ани масхара қилур. Шундоқ одамлар учун бордур хор қилгувчи азоб.
Бу ояти каримадин Қурьош мажидни ўқиб ва эшитиб, таъсирланмаган ва мазмунлариға амал қилмаган мутакаббирларшнг оқибатлари маълум бўлур. Аларға бундоҳ масхараларин тсофатидин қиёматда ниҳоятда дардлик ва расво қилгувчи азоблар берилур.
10. Олдиларида бордур жаҳаннам. Даф қилмас алардин ҳосил қилган нарсалари ҳеч бир нарсани ва на Худодин бошқа тутган дўстлари. Ва бордур алар учун буюк азоб!
11. Бу (Қуръон) ҳидоятдур ва одамларики, кофир бўлдилар Парвардигорларин оятлариға, бордур алар учун ҳисса дардлик азобдин.
Яъни, Қуръот карим ўз тобелари учун буюк залолатдин нажот бергувчидур ва мункирлар учун қаттиқ жазодур.
12. Худо ул зотики, бўйсундирди сизларға денгизни, токи Анинг ҳукми ила кемалар анда юрсин ва токи сизлар талаб қилинг Анинг карамидин; эҳтимол сизлар шукр қилурсизлар!
13. Ва бўйсундирди сизларға нақадар нарсаки осмонларда ва нақадар нарса ердадур, ҳаммасин ўз тарафидин. Албатта бордур бу нарсада нишонлар фикр қилгувчи қавм учун! Яъни, осмондаги қуёш, ой ва юлдузлар ва ёмғир каби неъматларни ва ердаги жонворлар, дарахтлар. гиёҳларни ва ариқларни ҳаммаларин Парвардигор ўз тарафидин инсонлар фойдаси учун яраттндур.
14. Сиз денг иймондорларга: афв этсинлар ул одамлар гуноҳларинки, Худонинг кунларидии умид этмаслар. Токи Ул жазо берсин бир қавмға амалларин сабабидин. Бу ояти шарифа жанобимиз Умар ал-Фориқ — Тангри андин рози бўлсип — ҳақларида нозил бўлюндур. Вақтики мунофиқ Абдуллоҳни ўлдирмак учун тайёр бўлиб эрдилар, балки Миккада жиҳодга ҳукм бўлишдин аввал мазлум бўлғон мусулмонларға расулуллоҳға жиҳодға ижозат талаб қилган вақтларида бу оят ила иршод қилинибдур.
15. Кимики яхши иш қилибдур ўз фойдаси учундур; ва кимики ёмон иш қилибдур ўз зарариғадур. Кейин Раббиларингиз тарафиға қайтарилурсизлар.
16. Ва таҳқиқ, Бнз бердук Баний Исроилға Китобни, ҳикматни ва пайғамбарликни ва ризқ бердук аларға покиза нарсалардин ва ортиқ қилдук аларни ахли оламдин. Яъни, аларға Тавротни ва ҳотмиятни ва ҳазрати Мусо ва ҳазрати Ҳорунға пайғамбарликни ва зиммаларию халол ва бемаинқат пеънат, манна (Тавротдаги қушнинг номи) ва салво (бедона)ни карам қилиб, ҳаммаларин ўз замонларидат аҳли оламға афзал қилдук.
17. Ва бердук Биз аларға дин ишида равшан далилларни, бас, алар ихтилоф қилдилар, магар аларға илм келгандин кейин ўзаро зид қилишиб. Таҳқиқ, сизнинг Парвардигорингиз алар ўрталариға ҳукм қилур қиёмат куни ул нарса хақидаки, алар анда их- тилоф қилур
эрдилар. Яъни, пайғамбари охир замонга ҳасад қилишиб.
18. Кейин Биз сизни динда хос бир йўлда қилдук. Бас, сиз ўшал йўлда юринг ва нодонларнингхохишлариға юрманг. Яъни, Қурайш сардорларшшнг сўзлариға кирманг.
19. Албатта Худо муқобилида сиздин хеч нарсани даф қила олмаслар. Ва золимлар баъзилари баъзилариға дўстдурлар. Худо эса тақволикларнинг дўстидур!
20. Бу (Қуръон) умуминсонлар учун илмлар сабаби ва ҳидоят воситасидур ва иймонлик қавм учун раҳматдур.
21. Одамларики ёмон ишларни қилдилар, алар гумон қилурлармики, Биз аларни иймон келтирган ва яхши амалларни қилган жамоа каби қилурмизки, баробар бўлур ҳаётлари ва ўлишлари. Ёмондур аларнинг ҳукмлари. Яъни, ёмонишларни қилган Робианинг икки ўғли Утба ва Шайба ва Уқбанинг ўғли Валид. Яхши иш қилганлар — Али ва Ҳамза ва Убайда ибн ал-Ҳориз — Тангри алардин рози бўлсин.
22. Ва яратди Худо осмонларни ва ерни хикмат ила Токи Анинг буюк қудратиға далолат қилсин. ва токи жазо толеин ҳар киши қилган амали ила ва аларға зулм қилинмас.
23. Оё, кўрдингизми ул кишиники, ўзиға маъбуд тутибдур нафсоний хохишин ва оздирибдур Худо ани илм ила ва муҳр урибдур қулоғиға ва дилиға ва солибдур кўзиға парда. Ва ани кнм ҳидоят қилур Худодин кейин? Оё, хали ҳам насиҳат олмасларми?
Албатта Худо оздирган бандани ҳеч ким йўлға сололмас.
24. Ва дерлар: "Бу фақат бизнинг дунёвий ҳаётимиздурки, ўлурмиз ва тирилурмиз; ва ҳалок этур бизни фақат замона". Ва йўодур аларда бу нарсаларға илм, алар фақат гумон қилурлар ва бас!
Бу ақидани қилгувчи тоифа кофирлар ораларида даҳрийларидур.
25. Ва қачон ўқилса аларға оятларимиз равшан бўлғон ҳолда, бўлмас аларнинг шундин бошқа ҳужжатларики, дерлар: "Келтиринглар ота-боболаримизни, агар рост сўзлагувчи бўлсангизлар!"
26. Сиз денг: "Худо сизларға хаёт берур, Яъни, оналарингизнинг қоринларида бўлғон замонларингизда. кейин сизларми ўлдирур, кейин сизларни жам қилур қиёмат куниғаки, анда шак йўқдур. Ва лекин одамларнинг аксарлари билмаслар! Яъни, қиёматға мунтр бўлғон жамоалар.
27. Ва Худоға хосдур осмонларнинг ва ернинг подшоҳлиги ва қайси куники қиёмат қоим бўлур, ул кун аҳли ботил зиёнға қолурлар!
Яъни, кофирларки, радо (эртанги кун) ва расулға иймон келтирмагандурлар.
28. Ва хар фирқани тиз чўкиб ўтирган кўрурсиз. Ҳар фирқа ўз номаи аъмолин тарафиға чақирилур, (ва дейилур аларға): бу кун аъмолларингизға мувофиқ жазоланурсиз.
29. Бу Бизнинг Китобимиз сизларға ҳақ ила сўзлар; Биз сизларнинг аъмолларингизни ёздириб қўя бердук.
30. Бас, ул зотларики мўмин бўлдилар ва яхши амаллар қилдилар, Парвардигорлари аларни ўз раҳматиға дохил қилур. Шулдур равшан муродға етмак.
Яъни, собиқин ила, чунки бир мўмин иймони бўлгач, яхши амал қила олмаса ҳам жаннсипға дохил бўлур, лекин собшушрдин кейин ва ҳисоб ё шафоатдин сўнг.
31. Ва одамларики кофир бўлдилар, аларға дейилурки, оё, сизларға Бизнинг оятларимиз ўқилмасми эрди? Кейин сизлар кибрлик қилдингизлар ва бўлдингизлар гуноҳкор қавм.
32. Ва қачон дейилсаки: "Худонинг ваъдаси ҳақдур ва қиёмат хусусида шак йўқдур", дер эрдингиз: "Биз билмасмизки, қиёмат надур, биз бир қисм гумон қилурмиз ва жазм ишонмасмиз".
33. Ва зоҳир бўлур аларға тамом ёмон амаллари ва ўраб олур аларни ул азобки, анга масхара қилур эрдилар.
34. Ва дейилур бу кун: "Биз сизларни унутурмиз ул кун, сизлар бу кунларингизға мулоқотларингизни унутганларингиз каби; ва жойларингиэ дўзахдур ва йўқдур сизлар учун мададкорлар.
Яъни, сизларни дўзахда ташлаб формиз, ҳам чунончи сизлар бу кун мулоқоти учун ҳозирлик қилмадингизлар,
35. Бу нарса шунинг учундурки, сизлар Худонинг оятларин масхара қилдингизлар ва мағрур қилди сизларни бу дунё ҳаёти". Ва анингучун қиёматга мункир бўлдингизлар. Эмди бу кун алар андин чиқарилмаслар ва на алардин тавба талаб қилинур. Чунки қиёматда узр ва тавба қабул этилмас.
36. Бас, Худоға хосдур сано (мақтов)ки, осмонларнинг Раббидур ва ернинг Раббидур ва тамом одамларнинг Раббидур.
37. Ва Анга хосдур улуғляк осмонларда ҳам ва ерда ҳам. Улдур ғолиб, ҳикматлик зот!

Орқага Олдинга