loader

044. Духон (тутун) сураси

Маккада нозил бўлғондур ва ул 59 оятдур
Ибтидо қилинур беҳад меҳрибон, ниҳоятда раҳмлик Аллоҳ номи ила

1. Ҳо, мим.
2. Қасамдур бу равшан Китобға! Таҳқиқ, Биз тушурдук ани бир муборак
кечада, албатта Биз эрдук қўрқитувчи! Яъни, қадр кечасида.
4. Ўшал кечада ҳар ҳикматлик муомала алоҳида қилинур
5. ҳукм бўлиб Бизнинг зузуримиздин, таҳқиқ, Биз юборгувчи эрдук
Яъни, қадр кечасида "Лавҳул-маҳфуз"дин бир йиллик ризқлар ва амаллар ва бошҳа ишлар алоҳида қилиниб, тадбир кўргувчи фаришталар қўллариға топширилур.
Яъни, Муҳаммад алайҳиссаломни ва бошқа пайғамбарларни юборгувчи эрдук.
6. раҳмат юзасидин Парвардигорингиз тарафидин, албатга Ул эшитгувчи, билгувчидур!
7. Ки, осмонларнинг ва ернинг ва ўрталарида бор маҳлуқотларнинг эгасидур (моликидур), агар ишонгувчи бўлсангиз.
8. Йўқдур ҳеч бир маъбуд Ундин бошқа; Улгина тиргизур ва ўлдирур ва Раббингаздур ва ўтган ота-боболарингизнинг Раббидур.
9. Балки алар шакдадурлар, ўйнарлар!
10. Эмди сиз интизор қилинг ул куники, осмон равшан бир тутун келтирур.
Яъни, ҳақ аларға келса ҳам алар ҳануз андин шакдадурлар. Анинг учун фоний (ўткинчи) дунё муҳаббатиға шст бўлиб, ўйин-кулгиға машғулдурлар. Кейин саййиди олам алар ҳақларида дуо қилдилар. Кейин алар қаҳатчилик балосиға мубтоло бўлдилар, суякларни ва мурдор ҳайвонларни едилар. Қачон осмон тарафиға боқсалар, тутундин бошҳа нарсани кўрмас эрдилар. Баъзи уламолар баъзи ҳадисларға назар қилиб, бу тутун балоси ҳиёмат аломатларидиндур дейдилар.
11.    Ул ўраб олур одамларни, будур дардлик азоб!
12. (Дерлар): "Эй Парвардигоримиз! Биздин бу азобни кўтар,'биз албатта иймон келтирурмиз?"
13. Нечук насиб бўлур аларға насиҳат, ҳолбуки, аларға равшан пайғамбар келгандур?
Яъни, бало келгандин сўнг насиҳатға амал қилишдин ҳеч бир фойда ҳосил бўлмас.
14. Кейин алар андин юз ўгирдилар ва дедилар: "Ўргатилган жиннидур!
15. Таҳқиқ, Биз бу азобии бир оз кўтарурмиз, албатта сизлар яна қайтарилурсизлар
Бу ояти шарифа мазмунидин дунёдаги ва охиратдаги азобнингҳар иккиси ҳам эҳтимол қилинур.
16. ул кунки, Биз буюк қаггтқ тутишимизни тутурмиз: албатта Биз ўч олурмиз!
17. Ва таҳқиқ, Биз имтиҳон қилдук бундин аввал Фиръавн қавмин ва келди аларға бир иззатлик пайғамбар, (у деди):
18. "Худонинг бу бандаларин манга беринглар, ман сизларға юборилгандурман, аминдурман.
Ё мазмун шундоқ бўлурки, эй Худонинг бандалари, Худоға иймонларингизни ва манга итпоатларингизни изҳор этинглар.
19. Ва Худоға саркашлик қилманглар, ман сизларға равшан далил келтирурман.
20. Ва ман ўз Раббим ва сизларнинг Раббингиз паноҳиға қочурман шундинки, сизлар мани тошбўрон қилманглар.
21. Ва агар сизлар манга ишонмасангизлар, мандин алоҳида бўлинглар".
22. Кейин Парвардигориға дуо қилди: "Бу жамоа нофармон қавмдур!"
23. "Эмди бандаларимни кеч^урун олиб кет, сизларни қувилур.
24. Ва қўйиб қўй дарёни ўз ҳолида: албатта алар ғарқ этилгувчи лашкардурлар".
Яъни, вақтит Баний Исроилни олиб жўнасанг ва душман сизларни ҳувиб етса, дарёға ҳасса урмакка амр берсам. Кейин сизлар дарёдин ўтиб кеттанларингизда, дарёни ўз ҳолиға қўйингларки, Фиръавн қавми ила апга кирсин. Кейин дарё ёпилиб, аларни ҳалок қилсин.
25. Алар нақадар боғларни ва чашмаларни
26. ва экинларни ва яхши маконларни
27. ва ором асбобин ташлаб кетдиларки, анда хуш эрдилар!
28. Бу шундоқ бўлди! Ва эга қилдук аларға бошқа қавмларни.
29. Кейин аларға на осмон ва на ер йиғлади ва на аларға муҳлат берилди!
Мўмин банда вафот қилса, атнгвафоти учун намоз ўҳийдирган жойи ердин ва амалларин юқориға чиқадирган мақоми осмондин йиғлаб турар.
30. Таҳқиқ, Биз нажот бердук Баний Исроилға хор қилгувчи азобдин Яъни, эр болаларни ўлдириб, қиз болаларни хизматға олишдин.
31. ки, Фиръавн тарафидин эрди. Албатта ул саркаш, ҳаддин ошганлардин эрди.
32. Ва албатта Биз аларни билиб туриб олам ахлиға ортиқ қилдук.
Яъни, ўз замоиларидаги олам аҳлиға.
33. Ва бердук Биз аларға шундоқ нишонларники, анда равшан имтихон бордур.
34. Тахқиқ, булар дерлар: Яъни, Макка кофирлари.
35. "Бу фақат бизнинг биримчи ўлишимиздур ва биз эмасмиз турғизилувчилар.
36. Бас, келтиринглар ота-брболаримизни, агар бўлсангизлар рост сўзловчилар".
37. Оё, булар яхшироқларми ё Туббаънинг қавми ва аввалдин ўтганлар? Биз аларни хам ҳалок этдук, алар нофармон эрдилар. Туббаъ пайғамбардур ё бир солиҳ бандадур, Ҳира ва Самарқандни бино қилгандур, Мадинадаги ансори. киромнинг шпипа оталаридур. Бир мактуб ёзиб авлодлариға қолдиргандур. Ул мактубда саййиди олам пайғамбар Китоблариға ва динларию иймон келтирилтнлигин ёзгандур. Анинг ўлган кунидин то расули акрамға пайғамбарлик келган кунлариғача тўла бир минг йил ўтибдур. Ул хатни карамлик инсонлардин Абу Айюб — разиаллоҳу анху — жаноби ҳазрат расули акрамға топширганлар.
38. Биз осмонларни ва ерни ва ораларида бор нарсаларни ўйиаган холда яратдук.
39. Биз аларни фақат ҳикмат ила яратдук ва лекин аларнинг аксарлари билмаслар. Балки алардин буюк қудратимизға далолат қилсинлар деб яратдук.
40. Таҳқиқ, ажратиш куни аларнинг хаммаларин муқаррар вақтларидур.
41. Ул кунки, хеч бир дўст даф қила олмас хеч бир дўстни бирор нарсадин ва аларға мадад берилмас.
42. Фақат ул кишидин бошқаки, анга Худо рахм қилибдур: албатта Ул ғолиб, меҳрибондур,
43. Таҳқиқ, заққум дарахти
44. буюк гунохкор таомидур.
Яъни, Абу Жаҳл каби зотларнинг емакларидур.
45. Эрнтилган мис каби қоринларда қайнар,
46. қайнов сув қайнаган каби.
47. (Ҳукм бўлур): 'Тутинглар аҳи ва судранглар жаханнам ўртасиға,
48. кейин қуйинглар бошиға қайноқ сув азобин.
49. Дейилур: тотиб кўр, сан муаззиз, мухтарамдурсан!
Яъни, сан ўз гумонингда Макка атрофида ҳаммадин азиз ва мукаррамдурсан.
50. Таҳқиқ, будур ул нарсаки, сизлар анга шак қилур эрдингизлар".
51. Албатта, қўрққувчилар омонлик бир мақомда бўлурлар,
Яъни, дунёда Худодин қўрқувчилар ва ширкдин саҳланувчилар охиратда жаннатда ниҳоятда яхши бир мақомда бўлурларки, анда алар ўлишдин, хорижға чиқишдин, ҳар хил ғам ва қайғудин омонда бўлурлар.
52. боғларда ва чашмаларда,
53. либос киюрлар нозик ва қалин ипаклардин рўбарў ўтиришиб.
54. Мана шундоадур хол! Ва уйлантириб қўюрмиз аларни шахло кўз хурларға.
55. Чақирурлар анда бир қисм меваларни хотиржам бўлғон ҳолда.
56. Тотмаслар анда ўлим азобин биринчи ўлимдии бошқа; ва сақлар аларни Худо дўзах азобидин,
Яъни, алар жаннатда ўлимшнг мазасин тотмаслар, чунки ўлимни чиройли бир қўчқор суратида жаннат ила дўзах ўртасиға келтирилиб сўйиб ташланур. Ва нидо қилинурт, эй аҳли жаннат, эмди бунда доим ётурсизлар, сизларға ўлим йўқдур. Ва эй дўзахилар, эмди бунда давом этурсизлар, сизларға ўлим йўқдур.
57. Бу нарса Парвардигорингиз карамидур, бу буюк муродға етишдур!
58. Бас, ҳақиқат шулдурки, Биз бу (Қуръон)ни сизнинг тилингизда осон қилдук, токи булар насихат олсиилар!
59. Эмди сиз мунтазир туринг, булар хам мунтазирдурлар.

Орқага Олдинга