Муайян футбол жамоасига муҳаббат қўйиш — инсон табиатидаги эҳтирос, садоқат ва ўзини бир жамоага мансуб деб билиш эҳтиёжидан келиб чиқади. Аммо бу эҳтирос айрим ҳолларда ҳақиқатни англашни тўсувчи туйғуга айланиб қолиши, айниқса, "Барселона" каби жамоаларга ишқибозликда яққол намоён бўлади.
1. Ишқибозлик эмас, қарзбозлик – Барсанинг бугунги юзи
"Барселона" бир пайтлар футбол услуби, академияси ва натижалари билан бошқаларга намуна бўлган бўлса-да, сўнгги йилларда бу клуб:
• 1 миллиард евродан ортиқ қарзга ботди
• Иқтисодий беқарорлик туфайли футболчиларни сотишга ва маош қисқартиришга мажбур бўлди
• ФИФА ва УЕФА билан солиқ, молиявий фэйр-плей ва контракт масалаларида келишмовчиликка тушди
Шундай шароитда ҳам ишқибозларнинг кўзлари юмилган, уларни туйғу бошқаради, ҳақиқат эмас.
2. "Месси севгиси" ёки сўнмас иллюзия
Катта қисм Барса мухлислари жамоага футболчи эмас, фақат бир инсон — Лионель Месси туфайли муҳаббат қўйишган. У жамоани ташлаб кетгач, жамоа ўз услубини йўқотди, мухлислар шошиб қолдилар, лекин ҳақиқатга кўз очишга шошилмайдилар.
3. Устуворликларнинг бузилиши
• Барселонага ишқибозлик кўп ҳолларда туйғу ва кибр билан боғлиқ бўлади.
• Мухлислар жамоанинг ҳар қандай муваффақиятсизлигини "ҳилла", "ҳакамнинг хатоси", "ташқи тузқурлар"га юклашади — бу ҳақиқатдан қочишдир.
• Бу ишқибозлик кўпчилик ёшларни вақт, ҳис-туйғу ва ҳатто пул жиҳатдан “туюқ кўчалар”га бошлайди.
4. Эмоция эмас, инсоф керак
Ишқибозлик ҳар доим ҳам ёмон эмас. Лекин у агар:
• Ҳақиқатни тан олмасликка,
• Муваффақиятсизликни сафсата билан оқлашга,
• Клуб манфаатини шахсий ҳаётдан устун қўйишга олиб келса,
бундай муҳаббат ҳақиқий эмас, бу шахснинг танқидий фикрлаш қобилиятидан маҳрум бўлишидир.
Барселона — футбол оламидаги катта жамоа. Аммо ишқибозлик ақлни эмас, туйғуни бошқарса, у ҳалокатга етаклайди. Ҳар қандай мухлисликда, жумладан, Барсага бўлган муҳаббатда ҳам инсоф, танқидий онг, ва ҳақиқатни тан олиш бўлиши керак.
Барсани озгина танқид қилсангиз борми, “Реал”ни тасодиф ютиб қўйган ёки “Реал” ўзи ҳадя қилган ғалаба ўйинларини эслаб мириқиб олиш ҳам фанатикликанинг белгиси...
Абу Муслим