loader
Foto

ЕИ Саудия Арабистонини терроризмни молиялаштирувчилар рўйхатига қўшди

Жами 23 та юрисдикция санаб ўтилди. Бу Афғонистон, Америка Самоаси, Багам ороллари, Ботсвана, Шимолий Корея, Эфиопия, Гана, Гуам, Эрон, Ироқ, Ливия, Нигерия, Покистон, Панама, Пуэрто-Рико, Самоа, Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Сурия, Тринидад ва Тобаго, Тунис, Виргин ороллари ва Ямандир.

Босния ва Герцеговина, Гайана, Лаос, Уганда ва Вануату бу рўйхатдан чиқариб ташланди.

Энди бу таклиф Европа парламенти ва 28 нафар аъзо-давлат томонидан маъқулланиши лозим. Бироқ, маълмуки, Франция ва Буюк Британия бу янги рўйхатга қарши чиқди.

Ар-Риёдни рўйхатдан чиқариш мақсадида кўрсатилаётган босимга қарамай, комиссия қиролликни рўйхатда қолдиришга қарор қилди, дейди январь ойида ҳисоботни тасдиқлаган Reuters.

Саудия Арабистонини бу рўйхатга қўшиш ўтган йили журналист Жамол Хашукджининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони консулхонасида ўлдирилишидан сўнг Ар-Риёд ва Европа мамлакатлари пойтахтлари ўртасида зиддият кучайиб бораётган шароитларда  рўй бермоқда. Қотилликдан норозилик ар-Риёднинг минтақада рўй бераётган низолардаги ролига эътиборни кучайтирди, Саудия тарафдори бўлган коалицияга қурол-яроғ ва разведка маълумотлари тақдим этаётган ғарб давлатларига потенциал равишда ҳаракатлар учун катта стимул берди.

«Биз пулларни «ювиш»га қарши курашда дунёда энг юқори стандартлар белгиладик», - деди одил суд масалалари бўйича еврокомиссар Вера Журова.

«Лекин биз бошқа мамлакатлардан ифлос пуллар бизнинг молия тизимимизга кириб келишига йўл қўймаслигимиз лозим», - деди у Европа парламентининг Страсбургдаги пленар йиғилишда матбуот анжуманида.

«Ифлос пуллар уюшган жиноятчилик ва терроризмни ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади», - давом эттирди Журова, рўйхатдан ўрин олган мамлакатларни «тезда камчиликларини тузатиш»га чақириб.

Рўйхатга киритиш ўз ортидан чанкцияларга олиб келмайди, лекин бу мамлакатлар нуфузига зиён етказишдан ташқари, ЕИ мамлакатлари билан молиявий муносабатларни ёмонлаштиради.

ЕИ банклари ўтилган санаб юрисдикциялар ташкилотлари иштирокидаги тўловларни қўшимча текширувдан ўтказишлари лозим.