loader
Foto

Сурия: сурияликларнинг азоб-уқубатлари учун ЕИ мамлакатлари жавобгар

«Европа Иттифоқининг бундай хулқ-атвори фақат унинг Сурияга қарши очилган урушдаги иштироки, ЕИ мамлакатлари томонидан бир тарафлама санкциялар жорий қилиниши оқибатида сурия халқи чекаётган азоб-уқубатлар учун жавобгар эканлигини таъкидлайди. Террористик гуруҳларга чексиз ёрдам кўрсатган ва шу сабабли Сурияда рўй бераётган хунрезликлар учун билвосита жавобгар бўлган давлатлар қаторидан бўлган Европа вакилларининг сурияликларга ҳамдардлик билдириши асносида мунофиқлиги ғазаб уйғотмоқда», - дейилади Сурия ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамизки, Сурия бўйича учинчи халқаро донорлик анжумани Брюсселда 12-14 март кунлари бўлиб ўтди. Форум якунларига кўра унинг қатнашчилари Сурия халқи ва қочкинларга қарийб 7 млрд долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.