Улар Қозоғистон тиббиёт муассасалари орасида эҳтиёжига қараб тақсимланади», — СК «Фармация» Олма-отадаги ваколатхонаси менежери Шолпан Агибекова.
Ўз навбатида, Хитойнинг Қозоғистондаги бош консулининг ўринбосари Миао Хумбо, бу Хитой томонидан кўрсатилаётган биринчи ёрдам эмаслигини айтди. “Қозоғистон ҳукумати ва халқи энг оғир дамларда Хитойга ёрдам беришди ва ёрдам бермоқдалар. Хитой ва Қозоғистон яхши қўшнилар ва абадий шериклардир, биз ҳар доим ҳамжиҳатмиз, доимо бирга бўламиз. Ишончим комилки, биргаликда кураш туфайли биз коронавирусни ютамиз. Қозоғистонликлар, илтимос, давом этинг!” - деди Миао Хумбо.
Асосийси, Хитойнинг ёрдами шинжонликлар бошпана сўраётган Қозоғистоннинг "жавоб қадамлари"га олиб келмаса бўлгани.
Бунгача Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами Япониядан (тестерлар, кўзойнаклар ва комбинезонлар) ва Туркиядан (ҳимоя тўпламлари, ниқоблар ва қўлқоплар) келган. Бундан ташқари, республика ҳукумати томонидан Сингапур, Россия ва Жанубий Корея билан инсонпарварлик ёрдами тўғрисида битимлар мавжуд.