Бу ҳақида Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг матбуот хизмати хабар берди.
Кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами Қирғизистон Республикасига 2020 йил 2 апрелда етказиб берилади.
Қирғизистон томони кўрсатилаётган ёрдамни юқори қадрлайди ва ўзбек халқига мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашдаги кўмаги учун чуқур миннатдорчилик билдиради.