loader
Foto

Пашша овқатга ботириладими? (видео)

Шу билан бирга, бундай ҳолатларда нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволга аниқ жавобни бизга пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам берганлар, австралиялик олимлар томонидан яқинда олиб борилган тадқиқотлар натижалари бизга ҳаммага маълум бўлган ҳақиқатини таъкидлайди - "ҳамма янги нарса бу эсдан чиқарилган эски нарсадир".  Яхшиси, ҳаммасини бир четдан бошлаган маъқул.

Бугунги кунда замонавий илм-фан томонидан 50 мингга яқин заҳарли ҳашаротлар аниқланган. Бунда уларнинг аксарияти кўпинча хавфли касалликлар ва вирусларни ташувчилар ҳисобланади. Сиднейдаги Макуэри университети олимлари оддий уй пашшаларини ўрганиб, уларда илгари фанга маълум бўлмаган, улар ўзлари ташийдиган касал туғдирувчи бактерияларга қарши «зидди заҳар» ишлаб чиқиш қобилиятини кашф қилдилар. Шунга қарамай, биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу тахминан 1400 йил муқаддам илк мусулмонларга маълум бўлган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Абу Довуд: «Ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила ҳимояланади»ни зиёда қилган.

Худди шу маънодаги ҳадислар Ибн Можа  ва Насаий ҳадислар тўпламида ҳам бор.

Бундай хулосага келиш учун, австралиялик олимлар кенг миқёсли тадқиқотлар ўтказдилар. Тадқиқот учун объект сифатида 4 хил ҳашаротдан: оддий чивин, уй пашшаси, хонаки пашша, москитдан фойдаланилди. Бу ҳашаротлар дунёси вакилларининг ҳар бири турли хил оғриқли микроорганизмларнинг ташувчиси бўлган, аммо уларнинг энг катта концентрацияси уй пашшаси ва хонаки пашшада қайд этилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, грам-мусбат (яъни, одамларга ижобий таъсир кўрсатадиган) ва грам-салбий (турли касалликларга олиб келиши мумкин) замбуруғ ва бактериялардан фарқ қиладиган  турларини ажратишган. Бундан ташқари, антибиотикларни чиқариш қобилиятига эга Empusa muscae иккита хамиртуруш штамми ва паразитик замбуруғлардан ажратилган.

Аниқланган мусбат бактериялардан бири B. circulans  анча юқори ва паст ҳароратга, кимёвий моддалар таъсири ва ҳатто нурланишга ҳам чидамли бўлиб чиқди. У пашшанинг ўнг қанотида жойлашган бўлади. Шундай қилиб, агар ҳаттоки пашша иссиқ ёки совуқ овқатга тушган бўлса ҳам, ижобий таъмир қиладиган бактериялар ижобий хусусиятларини йўқотмайди ва инсон учун зарарли таъсир кўрсатадиган микроорганизмларни йўқотишга қодир бўлади.

Инсон саломатлигининг бу «қўриқчиси» учун энг «осон ўлжа» ҳар бир ўқувчига мактабдаги биология дарсларидан таниш бўлган B. subtilis (пичан таёқчаси) и S. aureus (тилларанг стафилококк) микроблари ҳисобланади. Бу бактериялар кўз ва тўқималар яллиғланиши, цистит, марказий асаб тизими касалликлари ва ҳ.к. касалликларга олиб келади, шунингдек, озиқ-овқат  маҳсулотларининг тез бузилишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу сабабли мусулмонларга жуда кўп фойдали маслаҳат берган пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг дастурхонимизга "кутилмаган ташриф" бўлган тақдирда пашшани овқатга ёки ичимликка тўлиқ ботириш зарурлигини таъкидлангани ажабланарли эмас. Маълум бўлишича, ҳашарот танасида яшайдиган микроорганизмлар, шартли «зидди заҳар» ажратиш жараёнини бошлаш учун зарур бўлган озуқа моддаларининг мавжудлигини талаб қилади. Бу ҳолатда, бу ролни фақат пашша тушган таомлар ўйнайди.

Эксперимент пайтида қайд қилинишича, касал туғдирувчи бактерияларни йўқотадиган энг фаол моддалар замбуруғ ҳужайралари томонидан фақат суюқликнинг шимилгандан кейин чиқариш бошланади. Шундан сўнг ҳужайра шишиб кетади ва ёрилади ҳамда зарарли микроорганизмларни бартараф этадиган моддаларни чиқаради. Илгари ўтказилган тадқиқотларда олимлар асосий қисми пашшаларнинг оёқлари ва қоринларида бўлган патологик бактерияларни қайд этишди. Ушбу бактериялар нафас олиш, ошқозон ва сийдик тизимлари, тиф ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, пашшани суюқликка тўлиқ ботириб олингандан кейин, мусбат бактериялар замбуруғ микроорганизмлар билан биргаликда юқорида санаб ўтилган касалликларга олиб келиши мумкин бўлган микробларни ўлдирадиган антибиотикларни ажратишга киришади.

Ушбу тадқиқотлар натижалари олимлар учун янги антибиотиклар турларини кашф этишга имкон яратди, чунки эски антибиотиклар инсон танасининг ўзига бўлган муносабати туфайли баъзан уларга қўйилган вазифаларни бажармайдилар. Биз, хом сут эмган бандаларга бу ҳатто кундалик ҳаёт шароитларида ҳадис тўпламларига тез-тез назар ташлаб туриш кераклигини яна бир бор таъкидлайди.



Микробиологиядаги сўнгги кашфиётлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг 15 аср аввал айтган тавсияларини изоҳлаб, уни тасдиқламоқда.

Абу Муслим таржимаси