loader
Foto

Масжидлар қурилиши. Унинг зийнати ва беҳуда безаклари (видео)

Бу ерда бизларнинг масжид биноси учун йиғилган маблағни нақш ва безакларга сарф қилишимиз билан масжидни ўз чўнтагидан безашни хоҳлаётган кишининг маблағини сарф қилиниши ўртасида катта фарқ бор.

Агар биз масжидни безаш ва унга нақшлар солиш учун пул сарф қилишни хоҳласак, гарчи у минбар ёки меҳроб ёки унинг қайсидир бир жойи бўлсин, у ерга масжид биноси учун йиғилган маблағни ишлатиш жойиз бўлмайди. Чунки одамлар бу пулларни масжид қуриш учун беришди. Бу пуллар масжид биноси учун йиғилди. Шундай экан, бирор киши тамонидан:«Муҳтарам жамоат, масжид қурилиши учун ёрдам керак, масжид қурилишига ҳайри эҳсон қилинглар» - деб жамланган пулларни бир тийинини ҳам масжиднинг безак ишларига ишлатишимиз мумкин эмас. Безак ишлари бино қуриш номи остига кирмайди. Бу барча (уламолар тамонидан) иттифоқ қилинган.

Агар биз масжид биноси учун йиғилган ёки вақф қилинган маблағни нақш ва безаклар учун сарф қиладиган бўлсак, бу биринчидан ҳаром қилинган иш, иккинчидан бу ишни қилган одам зомин бўлади. Яъни у одам безаклар учун ишлатган ушбу қийматни масжид биноси учун таъминлаб бериши керак бўлади.

Аммо бу пуллар бир шахс тамонидан сарф қилинса яъни, у киши: «Мен масжидни безамоқчиман, ўз пулимга нақшли минбар ясаб бермоқчиман» - деса, уламолардан баъзилари бу ишни ҳаром деган, баъзилари макруҳи танзиҳий деган. Яъни бу одам энг камида ҳеч қандай савобга эришмайди, чунки у макруҳ. Уламоларнинг айримлари: «Йўқ, бу ҳаромдир»- деган.

Бунинг далили нима? Далил ўтган салафларимизнинг тутган йўлларидир. Аллоҳ улардан рози бўлсин.

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу масжид қуришга буюриб, қурилиш учун мутавалли бўлган кишига: «Қизил, сариққа бўяшдан сақлангин», яъни масжидни безашдан эҳтиёт бўл, - дедилар.

Лекин бинони яхшилаб, мустаҳкам ва пишшиқ қилиб қуриш мумкин, аммо уни безашга буюрилган эмас.

Ҳўб, бунинг ҳикмати нима? Ҳикмат шуки, мен бунинг ҳикмати ҳаммага маълум деб ўйлайман.

Инсон масжидга кираётганида бозорлардан, дунё ва унинг дунёвий ишларидан қочган ҳолида киради. У масжидга нима учун келади? Роббиси билан бирга ёлғиз қолиш учун келади. Дунёдан 15-30 дақиқа узилиб яратган Ҳожаси билан бирга бўлиш учун келади. Энди тасаввур қилинглар, бу одам масжидга келиб қиблага юзланганида ёки масжид деразаларига қараганда у ерда яшил-қизил рангдаги, учбурчак, тўрт бурчак шаклдаги ойналарни кўради. Мен ҳам инсонман масжиднинг девор ва устунларидаги турли нақшларни кўриб, унинг чирой ва зийнатлари ҳақида ҳамда бу ажойиб соҳа экани тўғрисида ўйга чўмаман. Бу ишлар мени намоздан чалғитади.

Бас энди бу масжид мени дунёдан узоқлаштириб Аллоҳнинг остонасига олиб ўтиш ўрнига дунёга отиб ташлайди. Бунинг сабаби нима? Сабаби мана бу безак ва нақшлардир.

Мен ҳам оддий бир инсонман, бу ишда мен ўз нафсимни оқлай ҳам олмайман.

«Албатта нафс, ёмонликка ундовчидир».

Имом Бутийнинг «Фиқҳус-сийра» номли 21-видео суҳбатидан эркин таржима қилинди.

Ғуломов Абдуллоҳ таржимаси