Дуонинг ижобий хислатларидан баҳраманд бўлиш учун сиздан диний соҳа ходими бўлишингиз талаб этилмайди. Ўзингизга эътиборли бўлинг, ҳаётингизнинг ҳар бир онининг қадрига етинг, соғлом бўлинг!”, – дейди профессор.
Хулосага келиш учун доктор Эндрю қуйидаги тадқиқотни ўтказди: у хотираси билан муаммоси бўлган қарияларни илмий изланишларида иштирок этишга таклиф қилди ва уларнинг дуодан олдинги ва кейинги, шунингдек, дуо қилиш жараёнидаги ҳолатларини тадқиқ этди. Текширувлар ҳар куни 12 минут давомида 8 ҳафта мобайнида ўтказилди. Дуонинг саломатликка таъсирига доир натижалар жуда ҳам ижобий. Энг қизиқарлиси, доктор Эндрюнинг таъкидлашича, миямиз ўзгарувчан тузилишга эга.
Cancer Society журналида эълон қилинган бошқа бир тадқиқотга кўра, эътиқоди мустаҳкам кишиларда даволашга таъсирчанлик кучлироқ. 40 000 нафар беморларда текширув ўтказилди. Флоридадаги Moffitt саратон маркази тадқиқотчилари дуонинг кучига ишонадиганларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати ишонмайдиганларга нисбатан яхшироқ эканлигини аниқлади. Бу инсонлар, шунингдек, ижтимоий муҳит билан ҳам яхшироқ муносабат ўрната олган.
Буларнинг баридан хулоса қилишимиз мумкинки, уч – жисмоний, ақлий ва руҳий – устундан ташкил топган инсон саломатлиги эътиқод ва дуога бевосита боғлиқ экан. Бу мўъжиза эмасми?!