loader
Foto

Саратон ҳужайраларининг тактика, стратегияси ва секталар

Уларнинг ҳаракатлари ниҳоятда хавфлидир, чунки саратон ҳужайраси бутун организмни ўлдиришга қаратилган ҳаракатлари каби, уларнинг ҳаракатлари ҳам асосий дин қадриятлари ва институтларини бузишга, сўнгра эса диннинг ўзини, яъни соф тавҳид эътиқодини, умуман йўқ қилишга қаратилган (ваҳдатул вужуд, хулулия каби ботил эътиқодлар билан).

Уларнинг тактикаси саратон ҳужайраларининг хулқ-атворига ўхшашдир. Организмнинг бир қисми бўлган соғлом ҳужайра трансформацияга учрайди – унинг ДНК коди ўзгаради. У организмга нисбатан бегона ҳужайрага айланади, лекин организм, унинг иммунитети, аввалига бу ҳужайрани бегона деб қабул қилмайди, чунки у яқиндагина тананинг бир қисми эди ва ҳозир ҳам шундай кўринади. Аммо саратон ҳужайраси бошқа ҳужайралар билан конструктив ҳамкорлик қилиш ўрнига, уларга агрессив ҳужум қилади. У яқин атрофдаги ҳужайраларни "зомби" эффектига эришиш учун чақади. Яъни, у соғлом ҳужайраларни (асосан сўфийларнинг) китоблармем нашр қилиш, мадрасалар очиш ва муридлик қилишга бўлган патологик иштиёқ билан зарарлайди. Асл мақсад ўзларини ва атрофдаги ҳамма нарсани йўқ қилишга қаратилган бўлади. Ва агар кимдир бундай чириган ҳаракатлар тинчийди, уларга тегмаслик керак ва "ўзи ўтиб кетади" деб ўйласа, ундай эмас. Саратоннинг ягона давоси – жарроҳлик аралашуви. Кесиб олиб ташлаш.

Саратон ва секта: фитнанинг биологик ва ақлий ифодаси

Инсон танасидаги саратон ҳужайраси аввал бошда мутлақо оддий ҳужайра каби кўринади. Унинг ташқи қиёфасида аввалги ҳужайралардан фарқ йўқдек. Лекин у генетик бузилишга учраган, ва энди ижтимоий тартибга — яъни тананинг умумий саломатлик тизимига бўйсунмайди. Шу жиҳатдан, у фаолиятини яширинча ва маккорона бошлайди.

Ислом умматининг танида ҳам фитначи тариқатларчилар сектаси ва бидъатчи гуруҳлар худди шу каби пайдо бўлади: бошида ўзини "бизнинг сингари бир мусулмон" қилиб кўрсатади. Аммо ақидавий мутация уни тананинг соғлом эътиқодига қарши бурилишга олиб келган. Бу гуруҳлар ҳам, худди саратон ҳужайраси каби, аввал ёзғин, камсонли ва заиф, аммо ўта агрессив ва тез тарқалувчан бўлади.

Саратон ҳужайраси ўз кучини ошириш учун:

•    Соғлом ҳужайраларни алдаб, уларни ўз сингари мутацияга учратади;

•    Иммунитетдан қочиш учун ўзига "маскан" яратади;

•    Тана ресурсларини ўғирлаб, ўз тараққиётига йўналтиради;

•    Натижада бутун тана фалаж ҳолатга келади.

Бидъатчи секта ҳам:

•    Оддий мусулмонларни алдаб ўз сафларига тортади;

•    Умматнинг билимсиз қисмида яшириниб юради;

•    Жамоат эътиборини ўзларига тортиб, (эшакка ўхшаб) эътибор маркази бўлишни истайди;

•    Фақат ўзларини "нажот топган гуруҳ" деб эълон қилиб, бошқаларни кофирликда, адашганликда (терроризм, радикализм ва ҳк) айблайди;

•    Ислом умматини парчалайди, ичидаги бирдамликни емиради.

Саратон ҳужайралари танани қувватсиз қилиб, кейин ўзлари ҳам ҳалок бўлади. Бидъатчи гуруҳлар ҳам умматни парчалаб, зулматга олиб киради — ва ўзлари ҳам ботил билан йўқ бўлади.

Хуллас:

•    Саратон ҳужайралари — бу физик тананинг фитнаси,

•    Бидъатчи секталар — бу уммат танидаги маънавий саратон.

Уларнинг ҳар иккисига қарши курашда:

•    Танани тозалайдиган иммунитет керак бўлгани каби,

•    Умматни ҳимоя қиладиган саҳиҳ ақида, илм ва тўғри уламоларга боғлиқлик шарт.

Абу Муслим