Онкология – ҳалокатли касаллик эмас
Бизда ҳали таржима қилинмаган китобида Ле Шан гарчи бу унинг ўттиз йиллик шифокорлик амалиётининг якуни саналсада, бир қарашда парадоксал ва ҳатто маълум даражада кинояли бўлиб кўриниши мумкин бўлган фикрни билдиради: ОНКОЛОГИЯ – ҳалокатли касаллик эмас. Боз устига, бу касаллик инсон ҳаётида тақдирни ҳал қиладиган фурсат бўлиб, бунда у доимо амалга оширишни истаган имконият пайдо бўлади. Бунинг ортидан эса соғайиш рўй беради.
Ле Шаннинг ишончи комилки, саратон инсоннинг ички ҳолатига тўғридан-тўғри боғлиқ. Агар одам қандайдир сабабларга кўра ўз ҳаётида маъно кўрмай қўядиган бўлса, саратон унинг организмида ҳаётни бундай инкор қилишга реакция бўлиши мумкин.
Ле Шан қайд этишича, саратон айниқса фаол турмуш тарзи амалга ошира бошлаган, сўнгра вазият таъсири остида “қанотларини йиғиб олган” одамларда кўпроқ дуч келар экан. Айнан шу нарса врачни саратон бу инсон ҳаётидаги ўлиш ёки бошқа йўлдан кетиш учун ўзгаришдан бирини танлашни амалга ошириш лозим бўлган туб бурилиш вақти деган хулосага келди. Агар одамларда ҳаётга қизиқиш қайта тикланса, қоидага кўра, саратон уларни безовта қилмай қўяди.
Худди шунга ўхшаш фикрларни ўз китобларидиа Берни Сигель ҳам келтириб ўтади. Аксарият ҳолларда, таъкидлайди у, инсон ўзида ғаройиб қобилиятларни очиши ва зудлик билан уларни қўллашга киришиши учун ўлим яқинлигини эслатиш кифоя – чунки унда “бошқа вақт бўлмайди”.
Одамлар кўпинча «Мен ўз ишимни ёмон кўраман», «Мен ҳеч қачон муҳандис бўлишни истамаганман», «Ҳуқуқшунос касби мен учун эмас, мен доим мусиқачи бўлишни орзу қилганман», «Менинг оилавий ҳаётим мени ўлдиради», «Қачондир менинг ҳам юлдузли онларим келади» дейди. Бедаво дардга чалинганини билгач эса, кўпчилик «Бир йил ҳам ўтмасдан мен ўламан. Яхшиси, мени қувонтирадиган нарсалар билун шуғулланганим маъқул. Оилавий ҳаётимни йўлга қўяман. Мисрга бориб бутун умр орзу қилган эҳромларн томоша қилиб келаман. Скрипка чаламан. Китоб ёзаман» дейди.
Йиллар ўтгач улар: «Биласизми, мен ўлганим йўқ. Врач менга ўсимтам йўқ бўлиб кетганини айтда. Қизиқ, нима рўй берди экан?» дейди. Аслида улар нима рўй берганини тушуниб туради: улар яшай бошлагани учун ўлмаган.
Бинобарин, ҳаёт сизга қувонч келтирмаётганини ҳис қиладиган бўлсангиз, касал бўлиб қолмаслик учун ҳам ҳаётингизни дарҳол ўзгартиринг. Сигель ҳисоблайдики, бундай хулқ-атвор – бу узоқ ва соғлом умр кўришнинг зарурий шарти. Бунда у ҳаётини тубдан ва кескин ўзгартиришнинг доим ҳам имкони йўқлигини тушунади. Масалан, шимолда жойлашган шаҳардан жанубга кўчиб кетиш учун одамда пул бўлмаслиги мумкин. Бироқ Сигель одамга ўзини максимал даражада шахсий камол топиш имконини қидиришни таклиф килади, бунинг учу эса, аввало, дунёни севишни ўрганиб олиш лозим. Эски ишда қолавериш, лекин бунда бахтли бўлишни ўрганиш мумкин. Ҳам гап инсоннинг ички кечинмаларида.
Муҳаббат ўз-ўзидан муҳим, муҳаббат турмуш тарзи сифатида, шак-шубҳасиз муҳаббат: севиш бунинг эвазига ҳеч нарса кутмасдан беришга тайёрлик демакдир. Маълум вақт ўтгандан кейин эса инсон ундан бахтли одам йўқ эканлигини ҳис қила бошлайди. Сигель қайд этишича: «Мен севгандим, лекин менинг маҳбубим рад жавобини берди», – дейишганда мен куламан ва жавоб қайтараман: «Мен бошқа нарсани назарда тутяпман. Сиз севгилингизга ажратган соатларни санаяпсиз ва уларнинг қайтарилишини кутяпсиз. Лекин бу бемаънилик. Муносабатларни бундай мажбуриятга айлантириб, ўзимиз бир кун келиб бизни ўлдирадиган хафагарчиликларни тўплаб юрамиз».
Ҳаётида ҳамма нарса ҳам амалга ошмаётган, касалликлар уни таъқиб қилаётган киши тақдир ўзгарувчанлигини доим бирор нарсага ишора қилувчи бармоқ сифатида қабул қилиши лозим. Шу нуқтаи назардан, “тўғри хатолар”, “бахтли келишмовчилик” ҳақида гапириш лозим бўлади. Муваффақиятсизликлар сабоқ беришга қодир, шундай экан, сизнинг жаҳлингизни чиқарган одамга: «Мени ишдан ҳайдаб юборганингиз учун ... менга турмушга чиқишга рози бўлмаганингиз учун... янги лавозимга кўтаришни истамаганингиз учун раҳмат… Менинг ҳаётим йўналишини ўзгартирди ва мен унда мазмун ва бахт топдим» деб айтиш мумкин.
Биз ўзимизни қанчалик яхши тушунсак, дунёни шунчалик камроқ муҳокама қиламиз. Бернининг таъкидлашича, болалар ҳеч қачон ҳеч кимни муҳокама қилмайди ва фақат ҳиссиётлар билан яшайди. Агар сиз боладан у орзу қилаётган нарса ёки катта бўлганида ким бўлишни орзу қилишини ҳақида расм чизиб беришни сўрасангиз, у сиз айтган нарсани дарҳол бажариши мумкин. Лекин худди шу нарсани катта одамдан сўрасангиз, унинг қуйидагича жавоб бериш эҳтимоли юқори: «Мен ҳаётдан нима кутаётганимни яна бир марта яхшилаб ўйлаб кўришим учун кейинги ҳафтага қолдирганимиз маъқул». Ўз семинарларида Сигель тингловчиларга кўпинча қуйидаги саволни беради: «Агар мен сизнининг ҳар бирингизни ҳозир бахтли қилсам, кейин нима қилган бўлардингмиз?» Катта ёшдагиларнинг аксарияти нима деб жавоб беришни билмайди. Биз бахтли бўлишга ўрганмаганмиз, ваҳоланки биз айнан шунинг учун дунёга келамиз. Бахтли одам доимо соғлом бўлади.
Ҳар биримизнинг ўз вазифаларимиз ва, бир қарашда, эришиб бўлмайдигандай кўринадиган орзуларимиз бор. Баъзида биз бутун ҳаётимиз давомида бахтга интилишни тийиб туришга ҳаракат қиламиз. Ҳаётни ўзгартириб, соғаямиз.
Ле Шаннинг Роберт исмли бемор билан боғлиқ ҳолат буни кўрсатиб бериш учун мос келадиган мисол ҳисобланади.
У яхши мутахассис эди, соғлиғидан шикоят қилмасди, лекин 65 ёшга тўлганда пенсияга чиқишга қарор қилди. Бўш вақтини невараларига бағишлашига ишончи комил эди. Лекин унинг ўғли хотини билан ажрашади, неваралари эса бошқа шаҳарга кўчиб кетишди. Роберт учун ҳаёт ўз мазмунини йўқотади. У ҳеч нарса билан шуғулланмасди, лоқайдлик, толиққанлик ва ҳеч нарсага қизиқмаслик намойиш этиб, уйида ҳеч қандай мақсадсиз тентираб юрарди. Унинг соғлиғи кескин ёмонлашди ва тез орада у ўзига қўйилган нохуш ташхисдан хабар топди – саратон. Агар Ле Шан билан учрашиб қолмаганида Робертнинг ҳаёти қандай давом этган бўлиши мумкинлиги номаълум. Илк суҳбатданок Роберт ҳаётда асосий стимулни йўқотганлигини тушуниб етди. Психотерапия сеанслари унинг яна бир, деярли эсдан чиқиб кетган қизиқиши – сиёсатга қизиқиши борлигини аниқлади. Ле Шан Робертга ижтимоий муаммолар билан шуғулланадиган ташкилотга аъзо бўлиб киришни маслаҳат берди. Янги одамлар билан мулоқот қилиш, янги мажбуриятлар унга аввалги фаолликни, у билан бирга эса куч-қувватни қайтарди. Ўзини яхши формада ушлаш учун Роберт спорт билан шуғулланишги бошлади. Энди унинг врач билан суҳбатлашишга ҳам вақти йўқ эди. Ўсимта ўсишдан тўхтади, кечин эса умуман йўқолиб кетди.
Ле Шан амалиётида бошқа бир мисол. Натали Бразилияда туғилиб ўсганди ва ўз ватанини жуда яхши кўрарди. Бироқ турмушга чиққанидан сўнг Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилди. Унинг шеърлари ҳеч қаерда чоп этилмаган шоир эри ва актриса бўлишни орзу қиладиган икки қизи Лондонда ижодий ўсиш ва карьера қилиш учун яхшироқ имкониятларга эга бўлган бўларди. Қизларининг ўқиши ва эрининг ўзини шеъриятга бағишлаши учун Натали ўз ихтисослиги бўйича бўлмаган ишга кирди. У ўзи ёқтирмаган иш билан шуғулланишга мажбур эди. Ҳар куни эрталаб ўзини мажбурлаб уйқудан уйғотарди ва зўрға ишға қараб йўл оларди. Унинг бутун ҳаёти оиласи ҳақида ғамхўрлик қилишга бағишланган эди ва у ўзини эсдан чиқарган ҳолда барча ишларни механик равишда бажарарди.
49 ёшга тўлганда Наталида кенг метастазали кўкрак саратони аниқланди. Башоратлар жуда ачинарли эди. У охирги умид сифатида Ле Шанга мурожаат қилди. Узоқ давом этган суҳбатдан сўнг Ле Шан деди: «Ҳаёт фақат ғам-андуҳга тўла зерикарли кунлардан иборат бўлгандан кейин қандай қилиб организмингиз ҳаёт учун курашиши мумкин, ахир сиз ўзингизни умуман ёддан чиқариб қўйгансизки? Агар сиз вафот этадиган бўлсангиз, яқинларингиз ўз муаммоларининг ўзлари мустақил равишда, сизнинг иштирокингсиз ҳал қилади. Шундай экан, ҳаёт инъом этаётган охирги имкониятдан фойдаланиб қолганингиз яхши эмасми: қанчадир вақтга бошқаларнинг муаммоларини ёддан чиқаринг ва ўззингизни фақат ўзингизга бағишланг. Ўн йил олдин хатога йўл қўйган эдингиз, энди уни тузатиш вақти келди».
Натали жонажон Бразилиясига жўнаб кетди. У ерда денгизда чўмилиб, қумда ялангоёқ юрарди. У ишга кирди ва ўзи севадиган кичкина болаларни ўқитишига киришди. Агар илгари ҳеч қандай дори-лармон ва парҳез ёрдам бермаган бўлса, энди улар ажойиб натижалар бера бошлади. Натали соғая бошлади. Эри ва қизлари ўз муаммоларини мустақил равишда ҳал қилишларига тўғри келиши билан улар бу ишнинг уддасидан чиқа олганлиги Натали учун ёқимли янгилик бўлди.
Ҳар бир кишининг, ҳисоблайди Ле Шан, Ерда бажарадиган ўз ишлари бор. Бу ишни бажараётганида унинг қобилиятлари максимал даражада фойдаланилади ва одам ҳаётдан қониқиш ҳосил қилади. Агар у ўз ўрнини топа олмаса, ҳаёт унга қувонч келтирмайди. Бу ҳолатда, ҳаттоки ҳаёти ташқаридан қараганда муваффақиятли бўлиб кўринсада, бунга жавобан саратон юзага келиши мумкин.
Саратон бу – охирги огоҳлантириш
Ле Шан ўз китобида келтирган кўп сонли мисоллар оддий бир ҳақиқатни яна бир бор исботлайди: ҳаммасини бошидан бошлаш ҳеч қачон кеч эмас. Лекин айрим ҳолларда буни фақат саратонгина ёдга солиши мумкин. Саратан бу – одамни у бажаришил лозим бўлган вазифаларни эслашга, ўз истакларига эътибор қаратишга мажбур қиладиган сўнгги огоҳлантириш бўлиб, шундан кейингина организм кураш учун куч топади, ўзининг ҳимоя механизмларини ишга туширади. Шахсий камол топиш эркинлиги ва қувончи – энг кучли даводир.
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўзига хос оҳанг, мотив мавжуд бўлиб, у биз туғилган пайтдан бошлаб янграйди. К. Юнг айтиб ўтганидек, келажак рўй беришидан анча олдин бунга ғайришуурий равишда тайёрлана бошлайди. Лекин биз унинг оддийлигидан ёки аксинча, ғайриодатий тарзда янграшидан уялиб, уни онгли равишда «ўчириб» қўямиз, хоҳиш-истакларимиз ва имкониятларимизни тийиб, бошқаларга мослашиб оламиз. Лекин ҳар қандай асбоб, агар ундан ўзига хос бўлмаган овозлар чиқаришга ҳаракат қилинадиган бўлса, куни келиб албатта синади.
Хавфли ўсма аниқлангач, бемор учун касалликнинг нима билан: нотўғри турмуш тарзи билан ёки узоқ йиллар давомида оила ёки жамият манфаатлари йўлида ўзини ёддар чиқарганлик билан изоҳланишининг фарқи йўқ. Энди фақат жон сақлаш, тирик қолишгина аҳамиятга эга бўлади.
Лекин саратон, Ле Шаннинг фикрига кўра, шарт қўяди: бундан бу ёғига фақат бахтли бўлган ҳолдагина яшаш мумкин.
Унинг амалиётидан яна бир мисол. Мария яхши ишда ишларди, дўстлари кўп эди ва атрофдагилар уни ҳаётда кўп нарсага эришган деб биларди. Бирдан унда саратон касаллиги аниқланди. Ле Шан билан биринчи суҳбатдаёқ Мария ҳаётда уни иккита ҳолат: у ҳеч қачон турмушга чиқмаганлиги ва болаларни яхши кўргани ҳолда ўзи фарзанд кўрмаганлиги ҳамда ҳамкасбларининг бу ҳолатга муносабати қийнаб келганлигини аниқлади. У ҳамма уни қариқиз деб ҳисоблашини биларди ва шу сабабдан кўп ташфишланарди.
Ле Шан Мариядан ҳаётидаги энгн бахтли фурсатларни эслашни сўради. Бу ўсмирлик йиллари бўлиб, бу пайтлар Мария ногиронлар учун мактабда ўқитувчи бўлиб ишларид. Шунда Ле Шан Марияга педагогика колледжига ўқишга киришни маслаҳат берди. Қирқ ёшдан ошганла талаба бўлиш, тағин шундай жиддий касаллик билан-а? Ле Шан қаттиқ талаб қилиб туриб олди ва Мария рози бўлди. Ўқишда у қийналмади, ёшлар орасида ўтказаётган вақти эса унга қувонч бахш этарди. У ўқишни экстерн билан якунлади ва дарс бера бошлади, бир йилдан кейин эса ногиронлар учун ўз мактабини очди. Мария бахтли эди ва врачнинг ёрдами унга бошқа керак бўлмай қўйди: у бир пайтлар саратонга чанлинганини ҳам эсдан чиқариб юборди.
Кўпинча саратонга чалинган одамлар уларнинг ҳаётда бажариши лозим бўлган вазифаси нимада эканлиги ва нима уларга бахт келтириши мумкинлигини билмайди. Бундай ҳолатларда Ле Шан исталган тилакларни бажарадиган олтин балиқ ҳақида рус эртагини ёдга олишни таклиф қилади. Лекин шошилиш керак – у ҳозир думини лип этиб йўқолиши ва бошқа пайдо бўлмаслиги мумкин. Ўйлаб кўринг-чи, сиз ундан нимани сўрашни кўпроқ истаган бўлардингиз?
Эндигина туғилдик ва бутун ҳаёт ҳали олдинда деб тасаввур қилиш мумкин. Нима билан шуғулланишни истаган бўлардик? Қаерда ва қандай яшардик? Ҳаётингизда энг бахтли фурсатларни эслашга ҳаракат қилиб кўринг. Кимдир ортга назар ташлаб, ҳеч қачон бахтли бўлмаганини айтиши мумкин. Лекин самимий қувонч ҳис этган дақиқалар, соатлар, ой ва кунлар бўлганку. Сизга айнан нима шу қувонч ҳиссини олиб келганини эсланг ва шунга ўхшаш ҳолатни ҳаётингизда такрорлашга уриниб кўринг. Шу тариқа Ле Шан тиббиёт нуқтаи назаридан умидсиз саналган саратонга чалинган кўплаб беморларни ҳаётга қайтаришнинг уддасидан чиқди. Ўсимта ҳажми кичраймасадан, ўсишдан тўхтаган ва узоқ йиллар давомида беморни безовта қилмаган ҳолатлар ҳам бўлган.
Айтмоқчи, Сигель дастлаб ўзинниг жароҳ касбидан у қадар бахтли бўлмаган. У расм чизишни ёқтирарди ва кунлардан бир кун ўзини тиббиёт қалпоғи, ниқоб ва узун халат кийган ҳолдаги ўз расмини чизди. Шунда у нима сабабдан одамлардан ва уни қониқтирмаётган ҳаётан қочиб юрганлигининг сабабини ички ҳиссиёт билан сезиб қолди. Шунингдек, у фақат пичоқ ва скалпель ишлатган ҳолда уларни сақлаб қола олмаган одамлар ҳақида доимо ўйнаб юришини сезиб қолди.
Лекин бир сафар, тасодифан психотерапия сеансида қатнашиб, у ерда саратонг чалинган ўз беморини учратиб қолди. Сигелнинг нима учун бундай даволаниш туридан фойдаланаётгани ҳақидаги ҳайратига жавобан бемор қуйидаги сўзларни айтди: «Клиникангиздан бўш вақтларимни шундай сеансларда ўтказишни тавсия қилишди. Биласизми – бу иш беряпти. Сигелнинг миёсига ярқ этиб фикр келди: «Мана нима қилиш керак эканларда одамларга!»
У ижобий ҳиссиётлар шакллантириш ва уйғотиш организм кучларини саратонга қарши курашга уйғотишга ёрдам бериш мақсадида одамлар гуруҳини ташкил қила бошлади. У ҳафтада олти кун саратонга чалинган беморларнинг учта гуруҳи билан шуғулланади – ҳар куни икки соатдан машғулот ўтказади, бунга ҳам мана ўн йилдан ошиб қолди. Тингловчилар ҳаётини ўз орзу-умидларига мос равишда тартибга солиши билан соғайганлиги, ўзини ўлимга маҳкум санаганлар эса ҳаётни давом эттириб, ўзини яхши ҳис қила бошлаганини кўради.
Бу кишиларниг орасида Сигелнинг ўзи бир неча марта операция қилган одамлар ҳам бор эди. Мана ўн йилдирки, улар ҳеч қандай саратон аломатларисиз кун кечирмоқда – ҳаммаси оддийгина, ҳар бир кунининг қадрига етиш ва ҳаётдан қувонч олиш эвазига. Бу мижозларнинг ҳар бири вақтида ўзига қуйидаги сўзларни айтган: «Фараз қилайлик, ярим йилдан кейин мен ўламан. Хўш, демак ҳозирнинг ўзида яшашни бошлашим керак».
Кунлардан бир кун Сигель уларга қўнғироқ қилганда улар: «Ҳа, мен тирикман. Мен оддий қилиб айтганда яшашни бошладим ва шу сабабли ўлмай қолдим».
Абу Муслим таржимаси