Мутахассисларнинг қайд этишича, айнан шу бўтқа гарнир сифатида юрак касалликлари ва хавфли ўсмалар рискини пасайтиришга ёрдам беради.
Ҳамма гап шундаки, жигарранг гуручда кўп миқдорда селен ва магний мавжуд бўлиб, улар томирларда юрак-қон касалликларининг ривожланишига сабаб бўладиган холестерин тўпланишига йўл қўймайди. Маҳсулот шунингдек, ичакнинг яхши ишлаши учун муҳим бўлган клетчатка, оқсиллар ва асосий минералларни ўз ичига олади.
Янги тадқиқотлар жигарранг гуручнинг саратон хавфини, масалан, йўғон ичак ва кўкрак саратони рискини пасайтиришда муҳим салоҳиятини тасдиқлайди. Бунда унинг антиоксидантлари, селен минералининг сезиларли концентрацияси муҳим рол ўйнайди, дейди олимлар.