loader
Foto

Россияда мусулмон шифокорлар ва тиббиёт ходимлари иттифоқи ташкил этилди

Биз қандай қилиб тўғри овқатланиш, ухлаш, Суннатга мувофиқ яшаш ҳақида тушунча берамиз. Ошқозоннинг бир қисмини овқат учун, бир қисмини сув учун, учинчи қисмини ҳаво учун ажратинг деган ҳадис бор. Уйқуга келадиган бўлсак, бошни Қибла томонга қаратиб ўнг биқин билан ухлаш керак, чунки чап биқин билан ухлаганда бу юракка оғир юк бўлиб тушади», — деди Рамиль Хисамов.

Мусулмон шифокорлар иттифоқи президенти организмнинг жисмоний саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун намознинг фойдали эканлигини ҳам қайд этди. «Намоз ўқишда мусулмонлар биринчидан, исломга кўра мажбурий ҳаракатларни амалга оширади. Иккинчидан, бу организм учун жисмоний бадантарбия», — изоҳ берди у.

Мусулмон шифокорлар иттифоқи 2019 йил 18 сентябрда ташкил қилинди. Ташкилотга тиббиёт ОТМ талабалари, ўрта ва олий маълумотли шифокорлар аъзо бўлиши мумкин. Шартлардан бири – иттифоқ аъзоси мусулмон бўлиши лозим. Ҳозирги кунда 80 га яқин тиббиёт ходими ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирди.