Ундан ташқари, толуол (лакнинг нормал қопланишини таъминлайдиган ва қатламларга ажралишига йўл қўймайдиган эритувчи восита) ҳам хавфли. Толуол марказий асаб тизимига таъсир этади ва репродуктив саломатлик учун потенциал хавфли ҳисобланади. Шунингдек, у тобеликка олиб келади. Дибутилфталатга ҳам эътибор қаратиш керак (у лакка эластиклик беради). У ҳам репродуктив функцияга зиён етказади.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, гўзаллик салонлари ходимлари реал хавф остида ишлайди. Агар хонада вентиляция яхши бўлмаса, асоратлар риски янада ортади. Маникюр ва педикюр усталари дастлаб бевосита зарарли моддалар билан ишлайди, кейин лак қота бошлаган пайт эса бу моддалардан чиқадиган зарарли буғ билан нафас олади. Шу сабабли аллергия реакцияари, кўз ва тери билан боғлиқ муаммолар бу мутахассислар орасида кўп учрайди.
Шунингдек, мутахассислар фикрлаш, хотира, асаб тизими билан боғлиқ муаммолар, кўнгил айниши, респиратор аномалиялари, саратон, мушакларнинг назоратсиз қисқариши, репродуктив функция ва бола ривожланиши билан боғлиқ муаммоларни (боланинг ўз-ўзидан туғилиши, боланинг муддатидан олдин туғилиши, бўй ва вазн ўсишида тақчиллик, ҳомиладорлик вақтидаги муаммолар) қайд этадилар.
Абу Муслим таржимаси