loader
Foto

Дунёда 820 млн киши очликдан қийналмоқда

Агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қоладиган бўлса, таъкидлайди экспертлар, 2030 йилга қадар очликни тугатишнинг имкони бўлмайди.

Мутахассисларнинг фикрларига кўра, тўйиб овқат емасликнинг асосий сабаблари иқлим ўзгариши, экстремал об-ҳаво шароитлари ва қуролли низолар ҳисобланади. Очлик шунингдек, ижтимоий тенгсизлик ўсаётган мамлакатларда ҳам ўсмоқда. Аҳолининг энг заиф гуруҳлари вакилларига қашшоқликдан қутулиш ва иқтисодий инқироз оқибатларидан ўзига келиш тобора қийинлашмоқда.

Маърузада айтилишича, 201 йил 20,5 миллионга яқин бола паст вазн билан туғилган. Шу билан бир пайтда, ўсиш секинлашувидан азият чекаётган болалар сони олти йил ичида 10%га қисқарди.

Бир вақтнинг ўзида дунёнинг барча минтақаларида ортиқча вазндан азият чекаётган одамлар сони ҳам тўлақонли овқатланмаслик билан боғланади. 2016 йил дунё бўйича катта ёшдаги 2 млрд киши ортиқча вазна эга бўлган, хабар қилинади маърузада.

Ҳужжатда айтилишича, 1,3 миллиард кишида – жаҳон аҳолисининг 17%дан ортиғида – тўлақонли овкатланиш имкони йўқ. «Бу одамлар очликдан қийналмайди, лекин шунга қарамай, тўйиб овқатланмайди ва шу сабабли уларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин», – хабар қилинади маърузада.