Президент, изоҳ берди телебошловчи, ўсимликлар ҳақида ўзининг 11-китобини якунлаётган экан. Сўнгра унинг иккита невараси ва мушук болалари билан ўйнаётгани ҳақида уч дақиқалик сюжет кўрсатилди, - деб ёзади The Times. - Бердимухамедов, бу кўрсатув шунинг далили бўладики – моҳир пойгачи, голфчи, автомеханик, велосипедчи, снайпер, кучуклар ихлосманди ва «Халқ йилқичиси» расмий унвонига эга бўлган жокейдир".
"(...) Ғалатироқ янгиликларнинг бундай хилма-хиллиги жаҳон матбуотига фойда келтиради, аммо Бердимуҳамедов халқаро майдонда масхаралар предмети бўлса-да, унинг қаҳқаҳага сабаб бўладиган шахсига сиғиниш ортидан безовта қиладиган нарсалар яширинган", - деб ёзади газета. - Расмий равишда Туркманистон мўл ҳосилли, мармар архитектураси ва хайрихоҳ бошқарув гуллаб-яшнаётган мамлакатидир. Ҳақиқатда эса, бу иқтисодий инқироз билан қамраб олинган, тобора кўпроқ репрессив характерга эга бўлиб бораётган диктатурадир".
"Ўтган душанба куни Лондонда жойлашган Ташқи сиёсат маркази (Foreign Policy Centre - FPC) Марказий Осиёдаги бу давлатни фақат Шимолий Кореядан ортда қоладиган, ҳаммадан сирларини яширадиган, автократик режимни қоралади. Таҳлил марказининг баёнот беришича, чўлнинг қоқ ўртасида жойлашган, аҳолиси 5,7 млн кишидан иборат бўлган мамлакат "ҳалокат ёқасида турибди", - дейилади мақолади. – Бу "улкан босим остида турган мамлакат, чунки кўп йиллар давом этаётган иқтисодий беқарорлик қатъиятли, лекин потенциал мўрт сиёсий структурага мисли кўрилмаган юк бўлиб тушади, дейилади FPC баёнотида. Очлик ва гиперинфляция одамларнинг ҳаётига аралашув даражаси ва инсон ҳуқуқларини бузиш кўламини янада кенгайтириш йўли билан бошқарилади".
"Ғарб амалдорлари иқтисодий ўсиш ҳақида далолат берадиган расмий статистика реал вазиятга зид келади деган фикрда ҳамжиҳатлар", - деб ёзади The Times, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаслиги, банк автоматларида нақд пул тақчиллиги ва ишсизликнинг кескин ўсиши ҳақида айтиладиган FPC маърузасига ҳавола қилади.
(...) "Одамлар ун ва шакар каби маҳсулотлар учун давлат магазинларида узундан-узун навбатга туриш учун жуда эрта уйғонадилар, чунки бу ерда маҳсулотлар бозор нархидан бир неча марта арзон", - ҳикоя қилади мамлакатни 2008 йилда тарк этган ва Нидерландияда Turkmen.news сайтини бошқарадиган 33 яшар Руслан Мятиев. – Мен фақат макарон ёки қуруқ нон еб кун кўрадиган айрим оилаларни биламан. Улар ҳаттоки ёзда мўл-кўл ва арзон бўлган меваларни ҳам истеъмол қила олмайди. Бу пайтда эса ҳукумат президентнинг қайниси томонидан бошқариладиган компания иштирок этадиган автобан қурилиши бўйича ўта рискли лойиҳага 2,3 млрд доллар сарфламоқда".
"Иқтисодий пасайиш 2016 йил, Россиянинг энергетика гиганти "Газпром" собиқ совет республикасининг асосий бойлиги бўлган табиий газ харид қилишни тўхтатганидан кейин бошланди. (...) Давлат секторидан кўп сонли ходимлар ишдан бўшатилди. Баҳолашларга кўра, охирги ўн йилликда мамлакатни 1,9 млн туркман тарк этган – улар асосан Туркия, Россия ва Қозоғистонга йўл олишган. Пахта етиштириш ўтган йили, тахмин қилинганидек, расман эълон қилинган бир миллион тоннанинг атиги учдан бирини ташкил қилган. (...) Мухолифат аёвсиз бостирилмоқда, "Арқадоғ" ёки ҳимоячи сифатида машҳур бўлган Бердимухамедовга ҳеч ким қаршилик қила олмайди".
"70 яшар Борис Шихмурадов, собиқ ташқи ишлар вазири, 2002 йил собиқ президент Сапармурат Ниязовга қарши давлат тўнтариши уюштириш мақсадида фитнада айбланиб, қамоққа олинганди. Ҳозирги президент бир пайтлар ўзини «барча туркманларнинг отаси» деб атаган мустабид ҳукмдор Ниязовнинг тиш шифокори бўлган". Сапармурат Ниязов балетни, соқол қўйиш ва тилла тишларни тақиқлаган, йил ойлари номини ўзгартириб, биттасини ўзининг шарафига номлаган, 2006 эса эса юрак хуружидан тўсатдан вафот этган, - дейилади мақолада. – Шу пайтдан бери Шихмурадов ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, ҳаттоки унинг оиласи тирик ёки ўликлиги ҳақида ҳам билмайди. Prove They Are Alive фаоллар гуруҳининг маълумотларига кўра, 21 киши бедарак йўқолган. Уларнинг кўпчилиги Ашхобод яқинидаги "Овадан Депе" қамоғида бўлиб, бу ерда маҳбуслар узун игналар ёрдамида қийноққа солинади ёки баландлиги беш фут бўлган «букур камера»ларга жойланади деб гумон қилинади".
"Қамоқда бўлиши тахмин қилинган ёш фаоллардан бири бу - Омриузак Омаркулев бўлиб, Туркиядаги туркман талабалари жамиятига асос солган. У ўтган йили Ашхободга алдаб чақириб олинган ва қамоққа олинган. 2015 йил туркман репортерларидан бири гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ қалбакилаштирилган айбловлар бўйича қамоққа олинган, бошқаси эса 2016 йил фирибгарликда айбланган ва меҳнат лагерига жўнатилган. (...) "Туркман режимининг тутуриқсизлиги унинг шафқатчизлигини ниқоб қилмаслиги лозим", - деди интервьюда Адам Хаг, FPC директори. У иқтисодий пасайишда босим кўрсатиш имкониятини кўрмоқда, чунки Туркманистон ёрдам изламоқда. У ғарб ҳукуматлари ва халқаро кредиторлар инвестициялар ва кредитлар эвазига инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши талаб қилишларини истайди", - дейилади мақолада. - (...) Унинг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг Туркманистонни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор мамлакат ва амалиётда «устунлик қиладиган» мамлакат деб расман тан олиши ўртасида келишмовчилик бор".
"Ахлоқий жиҳатларга нисбатан изчилроқ ёндашув қўлланиши лозим", - деди у.
(...) "Туркманистон ҳукуматини ҳозирги президент даврида ислоҳотлар ўтказиш ёки ўзгаришга мажбур қилиб бўлмайди, - дейди ота-онаси итоатгўй давлат ОАВда мухбир бўлган, лекин мамлакатдаги реал вазиятни очиб беришда хорижда ОАВга ёрдам бера бошлаганидан кейин иш жойини йўқотган ва Нидерландияга кўчиб ўтган Мятиев. – Мен мамлакатдаги режимга қарши қандай ижтимоий кескинлик ёки норозиликлар бўлишига ишонмайман. Туркманистонда бошқача фикрда бўлиш ҳаёт учун хавфли фаолият ҳисобланади".
Мятиев Бердимухамедов учун ягона хавф ҳафсаласи пир бўлган амалдорлар томонидан «сарой тўнтариши» бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. "Ҳозирги пайтда норози бўлган ўрта бўғин амалдорлари бор, лекин ташаббусни ўз қўлига олиш ва муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлиши мумкин бўлган, етарли даражада юқори мартабали шахс йўқ".
Манба: The Times
Абу Муслим таржимаси