loader
Foto

Ғазода таълим тизими йўқ қилинди

Мен эндигина 22 ёшга тўлдим. Туғилган куним учун мен оилам ва дўстларим даврасида қизиқарли байрамни режалаштирдим. Бунинг ўрнига, у ўлим ва азоб-уқубатлар орасида ўтди.

Пиротехника садолари ўрнига портлаган бомба товушлари эшитилди.

Ғазо Ислом университети жанговар самолётлар томонидан вайрон қилинганини қабул қила олмайман.

Бу хабарни биринчи марта эшитганимда, бундай бўлиши мумкинлигига ишонмадим. Рад этиш ўрнини кўз ёшлари эгаллади.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифамни айланиб чиқиб, университетнинг вайрон бўлиши ёмон туш эмас, балки даҳшатли ҳақиқат эканлигини англадим.

1978 йил ташкил қилинган Ғазо Ислом университети бутун дунё бўйлаб 140 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан алоқага эга бўлган.

Ҳозир унинг қошида фаолият юритган илмий-тадқиқот марказлари тармоғи харобага айланган.

Қувончли лаҳзалари кулга айланди.

Орзулар оёқ ости қилинди.

Университет вайрон қилингани ҳақидаги постларни кўздан кечирар эканман, хотиралар тўлиб кетди.

Универститетда ўқиган вақтим мен учун бахтли эди. Менга маърузалар жуда ёқарди, марказий кутубхонада ўқиш менга ёқарди.

Кампус жуда тинч эди ва мен у ерда дўстларим билан вақт ўтказишни яхши кўрардим. Кўплаб тадбирларда қатнашганман.

Бир неча ой олдин мен Ғазо Ислом университети имтиёзли диплом билан тугатдим.

Мен ўзим учун буюк келажакни тасвирини чиздим.

Ҳамма нарса қайтариб бўлмайдиган даражада ўзгарди.

Мен Ғазо Ислом университетида аспирантурада ўқишни давом эттиришни режалаштиргандим. Менинг орзуларим энди вайроналар остида кўмилди.

Мен 22 ёшда бўлишим мумкин. Лекин Ғазо терминологиясида менинг ёшим олтита уруш.

Бу ерда туғилган кунингизни нишонлаш - бу ҳашамат. Бизнинг байрамларимиз ишғол остидаги ҳаётнинг шафқатсиз қийинчиликлари соясида ўтади.

Охирги уруш олдидан менда туғилган куним учун режалар ва келгуси йилда эришмоқчи бўлган нарсаларим рўйхати бор эди.

"Исроил" бизнинг орзуларимизни доимий равишда эзиб ташлайди, ҳатто келгуси йил тирик бўламизми ёки йўқми деган шубҳаларни келтириб чиқаради.

Орзу-хаёлга берилган ва иқтидорли талабалар интилишларини ўлдирган ҳолда, улар бутун дунё бўйлаб ёшлар учун мавжуд имкониятлардан кескин фарқ қиладиган вазиятга тушиб қолишди.

Универститетнинг биринчи курс талабаси Нур ҳақида гапириб бераман.

Бир пайтлар ғайратга тўлган у таълим унга нафақат билим олишга, балки ўз жамиятининг ёрқин келажаги қуришга ҳам ҳисса қўшишига ишонарди.

Нурнинг сўзларига кўра, кампус шунчаки жисмоний жой эмас, балки орзулар жойи эди. У ва бошқа кўплаб талабалар.

Исроилнинг Ғазога қарши уруши нафақат биноларни вайрон қилди. Бу оилалар ва дўстларнинг умумий хотиралари яшайдиган гўзал жойларни вайрон қилди.

Бизнинг ичимизда жуда катта тешик бор.

Ғазодаги таълим марказларининг бомбардимон қилиниши таълим олиш ҳуқуқига қилинган ҳужумдир.

Синф хоналари, маърузалар заллари ва кутубхоналар бир вақтлар ўқиш билан банд бўлган одамлар билан тўлган жонли жойлар эди. Исроил ақллар озиқланган ва келажак шаклланган жойларни вайрон қилмоқда.

Маълум бўлишича, бу даҳшатли ҳақиқатда Ғазо ва Фаластиннинг бошқа жойларида одамлар омон қолишдан кўпроқ нарса учун курашмоқда. Улар таълим олиш ҳуқуқини тикламоқчи.

Бу асосий ҳуқуқдир. У умидсизлик тубидаги умид устунидир.

Ғазога қарши уруш қурбонларининг ҳикоялари нафақат ҳамдардлик уйғотиши керак. Улар глобал тинчлик ҳаракатини кучайтириши керак.

Бутун дунё босқинчиликни тугатишни талаб қилиши керак.

Дунё фаластинликлар қўрқувсиз яшай оладиган келажакни талаб қилиши керак.

Ҳозир Ғазода содир бўлаётган фожиани дунё шунчаки тан олиши керак эмас. Бутун дунё зудлик билан бузиб ташланган орзулар қайта тикланишини таъминлаш учун сафарбар бўлиши керак.

Эман Алҳаж Али, журналист

Абу Муслим тайёрлади