loader
Foto

Энг кичик ёшдагилар учун Ислом курслари бошланди

Ўқиш доирасида ўғил ва қиз болалар дин асосларини, араб тилини ўрганадилар, намоз ўқиш тартиби ва шартлари билан танишадилар, шунингдек, муқаддас Қуръон сураларидан ёд оладилар. Бундан ташқари, болалар ўқитувчлар ёрдамида ривожлантирувчи услубиятларни (ҳуснихат ва расм чизиш) ўрганадилар.

Болаларнинг ўзлаштиришини текшириш мақсадида ўйин шаклидаги имтихон ва тестлардан фойдаланилади.

Гуруҳга қабул октябрь ойининг охиригача узайтирилган.

Таъкидлаш жоизки, Ислом асослари бўйича курслар Балашово масжидида икки йилдан бери ишлаяпти.