18 ёшга тўлган исталган лаёқатли ва салоҳиятли фуқаро донор бўлиши мумкин. Қон топширишдан олдин тўғри овқатланиш ва таркибида анальгетиклар бўлган дорилар истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
Донорлик акцияси 28 ноябрь куни соат 8:30 дан 12:30 гача қуйидаги манзилда бўлиб ўтади: Саратов ш., Татарская кўчаси, 10/12.
Қон топшириладиган кун албатта нонушта қилиб олиш (ширин чой ва нон, булочка, печенье) ва тадбир ўтказиладиган жойга айтилган вақтда етиб келиш зарур. Паспорт (албатта Саратов шаҳри ёки Саратов вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиш шарт) ва флюорографик тадқиқот маълумотлари (муддати 1 йилдан ўтмаган) бўлиши талаб қилинади.