loader
Foto

Қуръон маркази MUSHAF CHALLENGE бошлади

Ҳозирги кунда ушбу флешмобга Саратов, Доғистон, Чеченистон, Чувашистон, Пермь ўлкаси ва Россиянинг бошқа минтақалари, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Ироқ, Марокаш ва Саудия Арабистони мусулмонлари қўшилган.

Кўплаб қатнашчилар бу ҳаракатга ижодий ёндашди – улар Муқаддас Қуръон фотосуратини ғайриодатий ракурсдан ва кундалик ҳаётдан олинган турли мавзуларда жойлаштирмоқда. Бундан ташқари, Instagram фойдаланувчилари ўзининг энг севимли сурасини ҳам айтмоқда.

«Зейд бин Сабит» Қуръон марказида хабар беришларича, флешмоб Аллоҳнинг Китобини қадрлайдиган бутун дунё мусулмонларини бирлаштириш учун йўлга қўйилди.

«Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқ жуда оммалашган ва биз Қуръонни аслида ўқишни оммалаштириш мақсадида бу майдондан фойдаланишга қарор қилдик», - хабар беради Марказ ўқитувчиси Амина Дмитриенко.

«Mushaf challenge» флешмоби шартлари билан батафсил Қуръон марказининг Instagram даги расмий саҳифасида танишиб чиқиш мумкин.