loader
Foto

Қуръоннинг ўзи мўъжиза!..

Агар одатдан ташқари иш пайғамбардан бошқа аҳли тақво ва солиҳ одамдан содир бўлса, бу – каромат! Агар ўша одатдан ташқари иш тўғри йўлда бўлмаган одамдан содир бўлса, бу - сеҳр ёки синовдир”  («Ақийдатут-Таҳовия» шарҳининг талхийсидан).

“Катта андрон коллайдер” (КАК). Сўнгги вақтларда айнан шу учта калима ОАВларида жуда машҳур бўлиб кетди. “Элементар зарраларни жуда катта тезлаштирувчи” нарса баъзи саволларга жавоб бериши керак эди. Мазкур саволлар озми-кўпми коинот тузилиши ҳақида эди. Протонларни бир-бирига тўқнаштиришдан аввал уларни ёруғлик тезлигигача ҳайдаб, КАК орқали янги зарраларни ҳосил қилдириб, тадқиқотлар натижаси бу кенг миқёсили экспериментда иштирок этаётган минглаб олимларга озуқа бериши керак эди.

“Янги зарралар” ҳақида бирон нарса дейишга ожизман, бироқ бу илмий махлуқ кўп миш-мишларни келтириб чиқарди. Агар лойиҳа  муаллифлари бутун дунёга “ана, анчадан бери Коинотнинг пайдо бўлиши ва эволюциясини билишнинг янги даври келди”, дея жар солаётган бўлса, уларнинг муҳолифлари (скептиклар) коллайдер ҳақидаги барча маш-машалар сарф қилиб ташланган миллиард-миллиардларни оқлаш учун керак бўлиб қолди, дейишмоқда.

КАК орқали олимлар Катта портлашдан кейинги Коинот тушиб қолган шароитларнинг асл ҳолини тиклашмоқчи. Яъни, бу билан улар “Стандарт модел” деб аталувчи нарсани тасдиқлайди ёки инкор қилишади. Аҳолининг баъзи қатлами илоҳий назарияни “тасидиқлаш-инкор” қилиниши ҳақида гапира бошлашди, бу нарса илмий доираларда гўёки урфга айланиб бормоқда.

Қуръон мўъжизалари ва турли хил ғаройиб ҳикоялар ҳамда улар билан боғлиқ Исломни қабул қилиш ёки Исломнинг ҳақлигини “тасдиқлаш” ҳолатлари кўпайиб кетган. Шундай бўлса ҳам, бу ҳолатларнинг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда салбий эффектлари ҳам кўзга ташланиб қолмоқда.

Махачкаланинг Марказий Жума масжидида юз берган, жума намози бошланишидан бир мунча вақт олдин “Каламушга айланган қиз ажабтовур томошаси”ни  кўпчилик яхши эсласа керак. Ушбу томошани “довруғи” жума ибодатини адо қилиш у ёқда турсин, кунлик ибодатдан узоқ бўлган одамларни ҳам масжидга келишига мажбур қилди.

Бу “томоша” тўғрисида расмийлар хеч қандай хабар ёки изоҳ бермаган бўлсада, кўпчилик мусулмонлар оғзиларини кўпиртириб гапирган қўрқинчли “воқеалари” сабабли кулгу бўлишди. Масжид имоми эса бунга жавобан “Ибодатсизлар ҳеч бўлмаганда масжидни келиб кўришди-ку”, деб баёнот беришдан ўзга чора топа олмади. Бу эса доғистонлик мусулмонларнинг Исломдаги даражалари қанчалик содда эканидан далолат беради. Улар учун мўъжизага тўла қўйнинг ўзидан кўра, унинг устидаги “ёзилиб” қолган ёзув кўпроқ ҳайратлантиради.



“Катта ёрдам”



Омма орасида машҳур бўлган “мўъжизаларни” инкор қилиш орқали Исломни ёлғонга чиқаришга қаратилган сайтлар очилишига  бегоналар эмас,  ўзимиз замин яратиб бермоқдамиз. Муқаддас Қуръони карим илм-фан томонидан кашф қилинаётган, унда битилган ҳар бир ҳақиқатга танқидий ёндашишларига қарамай, уни ажобтовур шаклда қамраб олади. Қуръон оятларидада илмий кашфиётларга  мос келишини тасдиқловчи аниқ, равшан, оддий ва очиқ-ойдин далиллар мавжудлигини кузатиш мумкин. Афсуски, бу билан қониқмаган кўпгина арбоблар Қуръон оятларини замонавий илм-фан билан мослаштиришга уриниш васвасасидан қутула олмаяптилар. Бундай ҳаракатлар батамом ман қилингандир. Аллоҳ таолонинг Китобида уни бирор-бир нарсанинг натижаси қилишни ман қилинган. Қуръони карим - ундаги ҳукмларга бўйсуниш учун нозил қилинган. Дарҳақиқат, нодон дўст доно душмандан ёмон дейилгани рост. Қуръон оятларини қандай бўлмасин илмий далилларга мослар эканмиз, бу билан ўзимиз унинг мукаммаллигини камситаётган бўламиз аслида.

Бунга ўхшаш мисоллар  кўп. Энг ёмони, айни шуларни деб душманлар “мўъжизалар” устидан изтеҳзо қилишга ўзларида илҳом топа олишди.  “Ғаройиб”  нарсалардан ҳақиқатга мос келмайдиган кўп нарсаларни “кўрган” ичи қоралар бу билан тўхтаб қолишгани йўқ. Кўп нарсалар бузиб кўрсатила бошланди, ҳақиқий ажойибтолар ҳам ҳақиқий эмаслиги даъво қилина бошланди. Масалан, Жак Ив Кустонинг Исломни қабул қилгани ёлғон экани фош этилиб, орқасидан Қуръони каримда денгизларнинг аралашиб кетмаслиги ҳақида зикр қилинган мўъжиза ҳам ёлғонга чиқарила бошланди.

Қуръони Карим ва исломий даъватга доир бўлган ўзга ажойиб ҳодисаларнинг ҳам илмий феноменларининг нақадар кўп ва ижобий ролга эга эканлигига қарамасдан, уларни унинг асоси-пойдевори сифатида қабул қилиб бўлмайди. Даъватнинг асосий катализатори сифатида инсоннинг табиатан тавҳидга бўлган майли, унинг моҳияти ва бизни ўраб турган атроф оламнинг моҳиятини қўллаш лозим. Кўпинча бирон бир таъсирли воқеани эшитиб, уни текшириб кўрмасдан, ҳатто шубҳали бўлиб турса ҳам,  ўша нарса Ислом асосларига тўғри келадими-йўқми, дея ўйлаб ўтирмамай, ўша бемаъни нарсаларни яқинларимизга етказишга ошиқамиз. Бу ҳам етмагандай, бизга ижобий таъсир қилган ўша хабар бошқа одамга акс таъсир этиши  мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Шунингдек, ўша “ажойиб- ғаройиб маълумот”  нотўғри бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Масалан, қандайдир шубҳали рисолачадан ўқиб ёки яқин танишингиздан Нил Армстронгнинг ойда азон эшитгани, Исломни қабул қилиб, Ливанга кўчиб боргани ҳақидаги хабарни танишларингизга айтиб юришингиз шарт эмас. Бугун бундай “мўъжизалар” устидан кулиш, изтеҳзоли раддиялар бериш тўлиб-тошиб кетди, ҳатто  Армстронгнинг ойда умуман бўлмагани ҳақидаги маълумотлар ҳам бор. Бундай воқеалар билан динимизга хайрихоҳ инсонларни Исломдан узоқлаштириб юбормайлик. Бунга ўхшаган фактларга раддия бериш кўп ҳолатларда Исломга  раддия беришга айланиб кетмоқда.  Муаммонинг оғриқли нуқси шунда.



Мўъжизалар бор



     Бу масалада қош қўяман деб, кўз чиқариб қўймаслик ҳам керак. Дарҳақиқат, мўъжизалар бор. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Улар Аллоҳ таолонинг иродаси  намоён бўлади. Баъзилар ажойиботларни мўъжиза деб ҳисобламаётган бўлса, булар фақат истиснодир. Ҳар кимга алоҳида ёндашган ҳолда қизиқарли, мўъжиза ва нодир воқеалардан (далиллардан) фойдаланиб даъват қилиш анча фойда келтириши мумкин. Буни аниқ инсон тимсолида, у тўғрисида билимга эга бўлган ҳолда ҳамда  зеҳнини ҳам ҳисобга олиб амалга ошириш лозим. Ислом “хайрихоҳлари”нинг бу мавзудаги ютуқларини эътиборга олиб, “мўъжизалар”га учта қатъий талаб қўйилиши лозим:



1. Агар сўзловчи маълум бир тарих ҳақида гапираётган бўлса, унга аввало ўзи амин бўлиши керак.

2. Агар Қуръон оятлари билан бирон-бир ноёб илмий ҳодиса ўртасида таққослаш ўтказилаётган бўлса, у ҳолда бу шубҳали назария эмас, тажрибага асосланган далил бўлмоғи лозим.

3. Фан олдида турган саволларга жавобни Қуръондан изламаслик ва унга мосламаслик керак.



Қуръони карим физика ёки астрономия фани бўйича илмий асар ёки  тарихий қисса ва адабиёт махсули эмас. Бу китоб Аллоҳ таолонинг Каломидир. Аллоҳнинг Каломи эса мукаммал. Агар Қуръон оятларида физика, астрономия, тарих ёки назм илмлари намоён бўлаётган бўлса, Аллоҳнинг Каломи уларни мутлақо идеал даражадаги тартибда тақдим этаётгани табиийдир. Идеалллиги шунчаликки, Қуръон оятлари аксиоматик характерга эга дея оламиз (аксиома – исбот этилиши талаб этилмайдиган теоремага айтилади. – тарж.) Идеал ва мукаммаллик дегани эса – 1400 йил илгари саҳровий бадавийлар учун долзарб бўлган нарсаларнинг бугунги кунда ҳам янада долзарб бўлиб қолаётган ва Қиёматгача долзарб бўлиб қолувчи ҳақиқат, яқоллик ва жўнликдир. Аллоҳ таоло Ой траекториясини ҳурмонинг қуриган шохига ўхшатаётган (ҳурмо шохи қуриса, Ер атрофида ва Ер билан бирга Қуёш атрофида айланаётган Ойнинг траекториясига ўхшаб эгилиб қолади) ёки инсон ҳомиласининг турли босқичлардаги кўринишини “тишланган гўшт” ёки “алақ” дея атаётган (гап шундаки, ўзбек тилига “қуюшқоқ” дея таржима қилинган арабча “ъалақ” сўзини битта ибора билан тўлиқ ифодалаб бўлмайди. Аслида бу сўз бирор нарсага ёпишиб ва осилиб қолган нарсани англатиб, инсон ёки бирорта жониворнинг танасига ёпишиб олган зулукка нисбатан қўлланади) пайтда У бу ишларни нақадар мукаммал бажараётганини кўра билиш қолади, холос (бундан муносиброқ мисолларни келтириб бўлмайди).  Жуда жўн ва шу билан бирга жуда тўғри. Аллоҳ таоло “хотинларингиз – зироатгоҳларингиздир” деганида, фақат таҳсин ўқишдан бошқа иш қолмаяпти: нақадар ҳаммаси жўн ва шу билан гўзал! Ва Аллоҳ таоло юлдузлар ботаётган жой номи (ёки “тарк этган юлдузлар”) қасам ичганида, ҳозирги замон илм-фан маълумотларига асосланган нуқтаи-назарга кўра, бу қасам предметининг нақадар ўринли эканлигига ҳамда Қуръон оятларининг назм жиҳатидан ҳам нақадар гўзаллигига ҳайрон қоласиз, холос (фаразлардан бирига кўра, гап “қора туйнуклар” ҳақида кетаётгани тахмин қилинади). Ва чиндан ҳам: “Бу Китоб(нинг Аллоҳ томонидан нозил этилганига) ҳеч шубҳа йўқ...” (“Заликал Китабу Лаа ройба фийҳи”).



Хулоса

Қуръони карим  – Аллоҳ таоло тарафидан бизга фраз қилинган мукаммал яшаш тарзининг асосий манбаидир. Мукаммаллик учун яна қандай мўъжизаларга мухтожлик бор?

 Ислом Армстронгнинг тасдиғига ҳам, катта адрон коллайдерига ҳам муҳтож эмас. Бундан-да ажойиб мисол оддий туядир. Худди шунингдек Исломнинг осмонўпар биноларнинг "белгилаб қўйилган" вақтда қулаши (Нью-Йоркдаги жаҳон савдо маркази биносига ишора), қўзичоқларнинг ҳайратланарли ёзувлар билан туғилиши, намоз вақтида азон айтаётгандек ўкирадиган шер, Қуръонда аниқ номутаносиблик билан келган зид маъноли сўзлар ("ўлим", "ҳаёт" каби) ва бошқа мисолларга ҳам эҳтиёжи йўқ. Лекин юқорида келтирилган мисоллар содир бўлса, бу ҳаммаси Аллоҳнинг буюклигига далолат қилади.

Аллоҳ таолонинг мўъжизалари доим кўз ўнгимиздадир: «Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига? Ва осмонни қандоқ кўтарилганига? Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига? Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига? Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан. Сен улар устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан. Лекин, ким юз ўгирса ва кофир бўлса. Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир. Албатта уларнинг қайтиши Бизгадир. Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Биздадир» (Ғошия сураси, 17-26 оятлар).

Абдулмўмин Ҳожи

(Абу Муслим таржимаси)