loader
Foto

Квант назарияси ва нур табиати: Қуръонда унга берилган оддий изоҳ!

Лекин NASA сайёрамизни қоплаб турган ўсимликлардан тараладиган нурланишни акс эттирадиган харита тузганлигини биласизми? Аниқроғи, унинг манбаси фотосинтез каби ўсимликлар ҳаёти учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган жараён учун жавобгар бўлган хлорофилл молекулалари ҳисобланади. Бу нурланиш ҳақидаги маълумотлар япон сунъий йўлдошининг бортида жойлашган спектрометр ёрдамида тўпланди.

Олинган хариталар – бутун ер сайёраси юзаининг наботот оламини акс эттирадиган илк харитадир. Хлорофилл флуоресценциясини космосдан туриб кузатиш фотосинтез жараёнига чуқурроқ қараш ҳамда сайёрамизнинг яшил қоплами ҳолати ва баргларнинг сарғайиши ёки қорамтир тусга кириши каби кўзга ташланадиган белгилар пайдо бўлишидан  олдин унинг таъсири остида бўлиши мумкин бўлган экологик «стресс» даражасини аниқлашга имкон беради.

«Инсон нурланишни кўра олмайди. Унинг кўзлари бу қадар сезувчан эмас. Ўсимликлардан тараладиган нурни кўриш учун биз сунъий йўлдошларда жойлаштирилган илмий ускуналардан фойдаланамиз», - изоҳ беради харита тузувчилардан бири,  NASA қошидаги Годдарда Космик маркази ходими Джоанна Джойнер (Joanna Joiner).

Квант назарияси нур тўлқинларининг когерентлиги ва нурнинг иккиёқлама ёки корпулкуляр-тўлқинли табиати ҳақида гапиради, бу эса нур тўлқин сифатида ҳам, заррача сифатида ҳам намоён бўлиши мумкинлигини англатади. Нур ўсимликларни ўсиш учун қувват билан таъминлайди. Лекин агар ўсимлик ҳаддан ташқари кўп нур таратадиган бўлса, бунда нима рўй беради? У нурлана бошлайди.

Т. Юнг тажрибаси

Аслида неон нури таралиши бизни мунтазам қуршаб туради. У ўсимликлар ҳужайраларида рўй берадиган, бунда қуёш нурининг ўзгариши ва флуоросцент нур таралиш кўринишида нурланиши рўй берадиган жараённинг натижаси ҳисобланади. Бу ҳодиса хлорофилл флуоресценцияси деб аталади. Ўсимлик ҳужайраси атмосферага нур таратади.

NASA тадқиқотчиларининг таъкидлашича, сунъий йўлдошлардан тўпланган ва хариталар кўринишида тақдим этилган маълумотлар иқлимшуносларга сайёрамизнинг ўсимлик қоплами таратаётган флуоросцент нурланиш «ёруғлигида» ер юзаси кўринишини олиш бўйича ажойиб имконият тақдим этади.

Лекин ошхонангиздаги бир шиша зайтун мойи ҳам нур сочиши ва унинг нурланишини космосдан туриб худди Ернинг нурланиши каби кўриш мумкин эканлиги сизга маълумми? Ҳа-ҳа, гап макарон ёки салатларга қўшиладиган оддий зайтун мойи ҳақида бормоқда. Ундан когерент нур тўлиқнлари таралади ва шу сабабли у космосдан туриб худди сайёрамиз нурланиши каби уни ҳам кузатиш мумкин бўлган нур таратади.

Зайтун мойи шуниси билан ўзига хос ҳисобланадики, кўпчилик ўсимлик мойларидан фарқли равишда, у ўсимликнинг уруғидан эмас, балки мевасидан олинади. Унинг ўзига хос кимёвий таркиби айнан шу билан белгиланади. У табиий равишда флуоросцент нурланиш манбаси ҳисобланган хлорофиллнинг яшил ранги ўсимлик пигментига эга. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун шаффоф шиша идишга қуйилган мойни ёруғликка тутиш ва яшил лазер билан нур тушириш кифоя – мой яшил ранг билан «ёнади». Худди шундай натижага ультрабинафша рангли лампа ёрдамида ҳам эришиш мумкин. Айтмоқчи, ушбу усул АҚШ Стандартлар бюроси томонидан зайтун мойи тозалиги ва сифатини аниқлаш усули сифатида расман тасдиқланган.

Бироқ ўсимликлар флуоросценциясини аниқлаш ва бу ҳолатни тушунтириб берадиган квант назариясини илгари суришга имкон берадиган махсус ускуналар пайдо бўлишидан анча олдин бу ҳақида Қуръон оятларидан бирида айтиб ўтилган эди.  Нурс суранинг 35-оятида айтиладики:

«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичига чироқ қўйилган, чироқ эса, шиша ичида, шиша эса, гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқилур. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейдир. (Бу) нур устига нурдир. Аллоҳ хоҳлаган одамни Ўз нурига ҳидоят қилур. Аллоҳ одамларга мисолларни келтирур. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир».

Ушбу оятда зайтун дарахтининг нур таратиши оловнинг ёритиши билан таққосланади – иккаласининг нур таратиши битта табиий ҳодиса натижасида рўй бериб, бунинг изоҳини квант физикаси беради. Уларнинг иккаласи когерент тўлқинлар таратади.

Когерентлик тушунчаси – квант физикасида энг муҳим тушунчалардан бири. У нур тўлқинларининг интерференция каби хусусияти билан боғлиқ. Нур майдони (масалан, лазер нури) турли вақтда ёки турли макон нуқталарида электр майдони кўрсаткичи қийматлари ўртасида қатъий белгиланган фаза нисбати мавжуд бўлган ҳолларда когерент деб аталади. Когерент нур тўлқинлари бу — фаза нисбати қатъий белгиланган, яъни бир хил тулқин узунлиги ва частотага эга бўлган тўлқинлардир. Иккита тўлқин учрашганда уларнинг интерференция юзага келтирадиган суперпозицияси (бир-бирини қоплаши) юзага келади. Квант суперпозицияси (когерент суперпозиция) – квант механикасининг асосий тушунчаларидан биридир.

Шундай қилиб, «суперпозиция» атамаси ҳолатлар «бир-бирини қоплаши»ни англатади, бунда, Қуръон сўзлари билан айтганда, «(Бу) нур устига нурдир»!

Қуръонда зайтун мойининг нур таратиши ҳақида гапирилишининг ўзи – бир мўъжиза. Ахир ҳозирги кунда уни фақат ультрабинафша ранг лампалар ва лазерлар ёрдамида кўриш мумкин бўлган бир пайтда, Қуръон нозил қилинган даврда инсоният бундай усулларни умуман билмаган! Оддий ёруғликда зайтун мойининг нур таратишини кузатишнинг умуман имкони йўқ, лекин шундай бўлсада, Қуръон бу ҳақида хабар беради!

Боз устига, Қуръон суперпозиция ҳолатини тасдиқлайдиган квант назарияси юзага келишидан анча олдин «нур устига нур» ҳақида гапириб, нур тўлқинларининг суперпозиция ҳодисасига бевосита  ишора қилади.

Қуръонда бу ҳодиса 1400 йил олдин қайд қилинганига ҳайратда қолмасликнинг имкони йўқ! Лекин ахир Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам квант физикаси бўйича мутахассис бўлмаган. Шубҳасизки,у мазкур ахборотни Яратувчи, Парвардигор, Аллоҳ таолодан ваҳий кўринишида олган.

Манба: Science Magazine

Абу Муслим таржимаси