АҚШ лик олимлар аёл киши нима учун ажралишдан кейин такроран турмушга чиқиш олдидан Қуръонда белгилаб қўйилган 3 ойлик муддат кутишлари лозимлигини исботлаб бердилар. 2011 йил ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган америкалик тадқиқотчилар эри ўлган аёл учун 4 ой ва 10 кунга тенг бўлган, эридан ажрашган аёл учун эса уч ойлик муддатда (бу шариатда «идда» деб аталади) турмушга чиқиш тақиқлариши билан боғлиқ Ислом кўрсатмалари ҳақ ва ҳеч қандай шубҳага ўрин қолирмаслигини тан олишга мажбур бўлдилар. Калифорния университети қошидаги заҳарлар бўйича фанлар профессори ва АҚШ биологик тадқиқотлар лабораторияси директори доктор Жамолиддин Иброҳимнинг изоҳлашича: «Аёлларда иммунитет тизимини тадқиқ этиш ирсий хотирага эга бўлган махсус ҳужайралар мавжудлигини кўрсатди. Танага келиб тушган сперматозоидлар билан алоқага киришар экан, аёл организми ҳужайралари уларнинг ирсий хислатларини сақлаб қолади. Бу ҳужайралар унинг репродуктив органларида камида уч ой фаол ҳолатда бўлиб туради.
Тадқиқотлар шуни тасдиқладики, агар бу муддат тугамагунга қадар бошқа уруғлик суюқлиги билан алоқа бўлса, бу иммунитет тизимини ишдан чиқариши ва саратан ўсмаларига сабабчи бўлиши мумкин.
Бу тадқиқот кўпчилик билан жинсий алоқалар қилиб юрадиган аёлларда кўкрак саратони ва тухумдон саратонига чалиниши фоиз кўрсаткичининг катта эканлигини илмий жиҳатлан асослаб беради ва шу тариқа, аёлларда кўп эрлиликнинг тақиқланишига изоҳ беради».
Аёл киши риоя қилиши шарт бўлган идда икки хил турда бўлади:
1. Эри ўлгандан кейинги идда.
2. Ажрашгандан кейинги идда.
Шариатда идда белгиланганини кўрсатадиган Қуръони каримнинг айрим оятларини келтириб ўтамиз:
«…Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир. Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг ишида осонлик қилиб берадир» (Талоқ сураси, 4-оят).
«Талоқ қилинган аёллар уч қуръу кутадилар. Агар Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ раҳмларида ҳалқ қилинган нарсани беркитишлари ҳалол бўлмайди. Ўшанда эрлари уларни, агар ислоҳни ирода қилсалар, ўзларига қайтариб олишга ҳақлироқдирлар. Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир. Ва эркакларга улардан устун даража бордир. Аллоҳ азиз ва ҳакимдир. (Ушбу ояти каримадаги ҳукм эри билан бирга яшаган, ҳайз кўрадиган ва талоқ қилинган аёлларга оиддир.) (Бақара сураси, 228-оят).
«Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам…» (Талоқ сураси, 4-оят).
«Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ой-у ўн кун кутадилар. Муддатлари етганда ўзлари ҳақида яхшилик билан қилган ишларида сизга гуноҳ йўқ. Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардордир» (Бақара сураси, 234-оят).
Келиб чиқиши яҳудийлардан бўлган америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам (Robert M. Gillham) аёл учун ажралишдан кейинги муддат белгилаб қўйилган Қуръон оятлари билан танишиб чиққанидан сўнг Исломни қабул қилган.
Альберт Эйнштейн номидаги институт олимининг эътиборини эридан ажрашган аёлларнинг Шариатда кўрсатилган муддатда эрга тегишдан ўзини тийиб туриши лозимлиги ҳақида Қуръонда келтирилган кўрсатма жалб қилди. Гап шундаки, олимнинг тадқиқотларига кўра, аёл организм эркак хромосома «изи»дан халос бўлиши учун айнан шунча муддат керак бўлар экан.
Миср миллий Маркази қошидаги тиббиёт профессори доктор Абдулбосит Саиднинг ҳикоя қилишича, тадқиқотлар давомида Гиллхам жинсий алоқадан кейин аёл организми ҳар ой давомида эркак «изи»дан фақат 30 фоизга тозаланишини, тўлиқ покланиш эса Қуръонда кўрсатиб қўйилган аёлнинг учта тўлиқ циклидан кейин рўй беришини аниқлади.
Ушбу кашфийт тадқиқотчи учун Қуръоннинг илоҳийлиги фойдасига хизмат қиладиган жиддий далилга айланди.
Эмбриолог ўз тадқиқотларини дастлаб АҚШнинг мусулмонлар истиқомат қиладиган ҳудудида, кейинроқ эса мулсулмон эмаслар яшайдиган қисмида ўтказди. Гиллхам муслималардан фарқли равишда, бошқа аёллар ўз танасида бир вақтнинг ўзида бир неча хил эркак хромосомаларига эга эканлигини аниқлади.
Ўз хотинини текширувдан ўтказиб, олим унда турли эркакларнинг уч хил хромосома изларини топди, бу эса унинг хиёнатларидан гувоҳлик берарди. У болаларининг фақат биттасигина унинг биологик фарзанди бўлиши мумкин деган хулосага келди. «Муслималар – ер юзидаги энг тоза аёллар», – деган хулосага келди эмбриолог.
Таъкидлаш жоизки, бу жаҳон эмбриологиясида дастлабки шундай ҳолат эмас. Ўз вақтида бутун дунёга машҳур бўлган канадалик олим, анатомия ва эмбриология соҳасининг етук мутахассисларидан бири, саккизта тилга таржима қилинган «Инсон эмбриологияси» китобининг муаллифи Кейт Мур агар Қуръонни билганида Нобель мукофотини бундан 20 йил олдинроқ қўлган киритган бўлишини айтди.
Эмбрионнинг ривожланиш босқичларини ўрганар экан, Мур уларга бундан бир ярим минг йил олдин Қуръонда қанчалик аниқ даражада таъриф берилганидан ҳайратда қолди. Бу кашфиёти натижалари бўйича Мур «Исломий қўшимчалар билан биргаликда инсон эмбриологияси» номли янги китоб ёзди.
Далиллар шуни тасдиқлайдики, кўплаб фан юлдузлари ўз тадқиқотлари давомида булар ҳақида муқаддас Қуръонда айтиб ўтилганидан хабар топгач, ҳайратдан лол қолади. Бундай кашфиётлар оқибатида у ёки бу олимлар, турли билим соҳаларидаги мутахассислар ислом билан яқиндан танишади, боз устига, келгусида уларнинг айримлари, Қуръон оятлари ва илмий далилларни солиштириб кўргач, Ислом динини қабул қилади.
Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади