loader
Foto

Янги авторитар дунё

Фуқаролар эркинлиги ва турли мамлакатлар ҳукуматларининг қанчалик демократ эканини ҳақидаги кўрсаткичлари билан дунёда энг авторитет Freedom Hous рейтингига ишонадиган бўлсак, сўнгги саккиз йил ичида дунёда демократия салоҳияти анча камайиб кетган. Россия, Кения, Таиланд ёки Аргентина каби ўз минтақаларида кучли таъсирга эга мамлакатлар “халқ ҳокимиятидан” анча узоқлашиб кетаётгани ёмон бўлди. Democracy in Reverse (Демократиянинг чекиниши) китобининг муаллифи Жошуа Курланцик хатто, ҳозирги ҳолат XX  асрнинг 30 йилларига ўхшайди, деб ёзади. Бундай бўлишга сабаблар кўп, бироқ шундай бўлсада уларни учта гуруҳга ажратса бўлади: учинчи мамлакатларда демократиянинг таназзули, евроосиёдаги авторитар тузумларнинг кучайиши ва демократия ўчоғи ҳисобланган Ғарбда демократияга бўлган ишонч инқирози.



Демократик фетиш ва таназзул

 

Сэмюэл Хантингтон орқасидан демократиялаштиришнинг учта тўлқинини қайд қилиш одатга кирган. Биринчиси мамлакат асосчилари даврининг  аристократия республикачилигига қарши ўлароқ, эгалитар бошқарувга ўтиш АҚШда бошланган. XIX асрда бу тўлқин Ғарбий Европани ҳам қамраб олди. Иккинчиси – Гитлерга қарши каолициянинг Иккинчи жаҳон уришидага ғалабасидан сўнг бошланди. Учинчиси эса, коммунизмнинг йиқилиши билан боғлиқ. Кўпчилик араб баҳори билан тўртинчи давр бошланмоқда, дея ўйлашди. Ҳар бир тўлқиндан сўнг табиий орқага қайтиш ҳам кузатилди ёки тўлқинга қарши автократиянинг ўзига хос қарши тўлқини ҳам кўзга ташланди. Бизларга яқин бўлган даврларда эса янги замонавий авторитар ва тоталитар тузумлар ҳам пайдо бўлди. Юқорида зикр қилинган назарияга кўра, ҳар қайси янги демократик тўлқин катта-катта ҳудудларни қамраб олиши керак эди, аксил ҳаракат эса аҳамиятсиз бўлиб бориши керак эди. Демократиянинг тўртинчи тўлқини жуда заиф бўлди. Умид қилинаётган нарсалар жуда ошириб юборилди ҳамда бунга шубҳали Вашингтон консенсуси плюслари билан халқ ҳукуматининг “сотилгани” ҳам айбдордир.

Либерал демократияни савдо-тижоратни эркинлаштириш билан боғлаб учинчи оламга барча кулфатлар панацеяси сифатида реклама қилинади, бизга ёқадими, йўқми кескин иқтисодий ва цивилизацион сакрашлар автократик ва демократик давлатларда бирдек рўй беради.

Натижалар узоқ кутилмади. Янги демократияларда иқтисодий ҳолат ўнгланмади, умидлар пучга чиқди ва коррупция даражаси юқорлаб борди, мамлакат раҳбарлари ва локал элита иқтисод устидан назоратларини йўқота бошлади, чунки валюта курслари эркинлашди, ишлаб чиқариш корхоналари эса чет эллик сармаядорларга сотилиб кетилди. Курланцикнинг таъкидлашича, жуда кўп мамлакатларда шавфқатсиз авторитар тузумларга қараганда демократиялаш жараёнида коррупция даражаси юқорига кўтарилган. Чор Россиясида вилоятлардаги мансаб эгалари ўзларини ўзлари моддий таъминлаганлари каби, диктатурадаги коррупция норасмий солиқ каби эди. Демократиялашнинг дастлабки босқичида коррупция даражаси ошган ва давлатнинг муҳим функцияларини қамраб олди. Бундай бўлишига асосий сабаб, ўша даврда ҳали ҳуқуқий давлат асослари шаклланиб улгурмагани ҳамда олигарх ва мансабдорларнинг иштаҳалари карнай бўлишини тўхтатиб турган кучли диктатор ҳокимияти йўқ бўлиши билан изоҳланади.

Коррупциянинг гуллаши, барқарорсизлик, иқтисодий инқирозлар бугунги кунимизда кўпинча, янги деморатиялшаган оломоннинг аввалги инқилобдан сўнг дарҳол кўчаларга чиқишига олиб келади. Бундай сценарийларни Украина, Миср, Таиланд ва Лотин Америкасининг бошқа кўп мамлакатлари мисолида кўрдик.

Маълум нуқтада, ўрта синф амалга ошириб бўлмайдиган ваъдалардан келиб чиққан навбатдаги тартибсизликлардан хавотирлана бошлайди. Хатто, кичик тадбиркорлар ва эркин касб эгалари аввалги тўнтаришни қўллаб-қувватлашган бўлса, сўнг бироз вақт ўтиб, ҳукумат тепасига диний фундаментализмга кўп мурожаат қиладиган  ёки инқилоб шиорларидан бўлган бойликларни қайта тақсим қилиш каби мурожаатлар қиладиган популистлар келиши эҳтимоли камайиб бораверади. Яқин орагача демократиянинг таянчи ҳисобланган ўрта синф эса, ҳарбий бошқарув ёки катта-кичик диктаторларнинг нодемократик равишда барқарорликни таъминлашига ён боса бошлади. Миср мисолида айтадиган бўлсак, айнан шифокорлар, ўқитувчилар ва савдо расталарининг соҳиблари Муҳаммад Мурсийни ҳарбий хунта ағдариб ташлагани хурсандчилигидан ич-ичига сиғмай хурсанд бўлдилар. Ҳолбуки Муҳаммад Мурсий демократик йўллар билан, энг паст табақа (синф) вакиллари ҳамда исломий ҳаракатлар берган овоз билан ҳукумат тепасига келган эди.

Ўрта синфнинг дастлабки демократик йўллар билан сайланган раҳбарларга қарши норозиликлари фақт Мисргагина хос эмас. Бунга ўхшаш ҳодислар Филиппин, Венесуэла, Боливия, Кения, Таиланд ва Тайванларда ҳам содир бўлди. Бутун дунёда сиёсат сайлов қутилари олдида эмас, балки кўчаларда қилинмоқда. Намойишчилар эса демократиянинг кенгайиши эмас, балки тартиб ўрнатиш эвазига торайишини талаб қилишмоқда. Курланцик бу ҳолатни ўрта синф исёни деб атайди.



Шарқнинг қора рицарлари



Бироқ булар замонавий демократиянинг ягона муаммолари эмас. Дунёнинг жуда кўп минтақларида иқтисодий муаммоларга Россия ва Хитойнинг таъсири сезиларли даражададир. Хатто сиёсий адабиётларда “қора рицар эффекти” деган тушунча ҳам пайдо бўлди. Яъни, кучли ва доимий авторитар режим қўшни мамлакатларида демократиялашни тўхтатиши ёки диктаторлик режимларини кучайтириш механизмларини тушуниладиган бўлди. Путиннинг қатъий ва эффектив армияси ёки Хитойнинг иқтисодий қудратидан бугун кўпчилик ҳайратда, ҳатто Ғарб ҳам таажубда. Уларнинг сиёсати Белоруссия, Туркманистон, Моғулистон ёки Қозоғистонга қандай таъсир қилаётганини гапириб ўтирмасак ҳам бўлади.

Хитой моделининг мувоффақиятини глоболизация мантиғи билан изоҳ мумкин. Бу ҳолатларда сиёсий ҳукуматдан қисқа вақт ичида жамоатчилик билан маслаҳатлашмай туриб, мураккаб масалаларни ечиши учун тезда керакли қарорларни қабул қилиш талаб этилади. Авторитар тузумлар эса, бунга ўхшаш нарсаларни демократия ҳукмрон тузумлардан кўра аъло даражада уддалашмоқда. Мисол қилишга арзийдиган ҳолатлар кўп. Айни вақт Хитой дунёда энг катта валюта резервларига (заҳирага) эга мамлакатдир. Пекин осонлик билан қўшни мамлакатлар иқтисодини қўллаб қувватлаши учун катта миқдордаги кредитлар бериши, кенг миқёсда сармоялар киритиши мумкин ёки қўшниларининг иқтисодини (турли йўллар билан) чўктириши ҳам мумкин. Бу орда Америка иқтисоди Конгрессда тасдиқлаб қўйилган сарф-ҳаражатлар масалалари бўйича бир даҳанаки жангдан иккинчисига киришиб, жараёнлар оқсаб, молия бозорларини чўчитиш ва бюджетга қарам ишчиларини навбатдаги текин татилларга чиқариб юбориш билан оворадир.

Бунга фақат Хитойгина мисол бўлиб хизмат қилмайди. Сиёсий хаосга ғарқ бўлган демократиялашаётган Филиппин биқинида Сингапур ҳам бор, тўғри у вақти-вақти билан кўз-кўз қилиш учун сайловлар ўтказиб туради, бироқ амалда эса, бу мамлакат машҳур Ли Куан Юнинг авлодалари  (ҳозирги Бош вазир унинг ўғли) тарафидаги авторитар бошқаруви остидадир. Демократия билан эксперимент қилаётган Ироқ ёнида барқарор ва ўз вазифаларини яхши адо қилаётган қўшниси Эрон жойлашган. Ўз навбатида Ғарб тарафидан ташлаб қўйилган ва Путин тарафидан эса, маҳв қилинаётган Украина жамияти яқин орада авторитар Белоруссияга хавас қилишни бошласа керак.

Авторитар тузумлар пассив эмас. Улар заиф бўлган демократик тузумларни ағдаришга ва нодемократик ҳукматларга молиявий ва харбий ёрдам беришмоқда. Инқирозга дуч келган Украинада Виктор Януковия Россия ҳамёнига қўл чўзган эди. Бу ҳамён эса ҳеч қандай шартларсиз уларга очилиши керак эди, бироқ инқилоб рўй берди. Энди Россия Донецк, Харьков, Луганск ва Оддесадаги кремлпараст кучларнинг намойишларини молиялаштириб турибди. Ўз навбатида, Африканинг диктарорлари одатда Ғарб тарафидан эшитиладиган демократик ваъз-насиҳатларсиз Хитой сармоялари билан осонгина ҳамёнларини тўлдириб олиши мумкин бўлиб қолди.

Ширин сўз таъсир қилмаган тақдирда қамчи ишга тушади. Украина шарқий чегаралари муаммолари туфайли Европа иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиши шубҳа остида қолди. Бу дегани демократиялаш тадбирларига салбий таъсир қилади, дегани бўлади. 2008 йили айнан шундай ҳолат Гуржистонда ҳам рўй берди. Хитой ва Тайван масалалари ҳам худди шуларга ўхшаш десак бўлади. 

Нодемократик мамлакатларнинг осон ва сурбетларча ўта эффектив ташқи сиёсат юритаётганини кўрган, баъзи ғарб сиёсатчилари ва таҳлилчилари ҳам совуқ уруш мантиғига асосланган “Бизнинг диктатор уларнинг диктаторидан афзал” қобилида ҳаракат қилишга тушиб қолиши кузатилмоқда. Мурсийни ағдаришганидан сўнг, шунга ўхшаш ёндашиш миср-америка муносабатларининг норасмий доктринасига ҳам айланди. Америкалик таниқли журналист ва сиёсатшунос Фарид Закария ўзининг “The Future of Freedom: Illiberal Democracy at Home and Abroad” деб номланган китобида ёзишича, “либерал конституционализм”га ўхшаган нарсаларга ишонган маърифий олигархия либерал бўлмаган, бошқача фикрлайдиган ва демократик озчиликни тақиб қиладиганлардан кўра яхши вариант экан. Закариянинг таъкидлашича, масалан Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига қарши ва ҳеч келиша олмайди, чунки уларда демократия жуда кўп (яъни, демокартия кам эмас). Хуллас, улар учун демократияси камроқ бўлган ҳукумат уларга фойда келтирар эмиш.

Закарияни ўқиган одам, ҳиндистонлик мусулмонларни ёки покистонлик ҳиндуларни қирғин қилиниши ҳамда Мисрнинг “Ихвонул Муслимийн”нинг ҳаракатларигина уни қизиқтирадими ё йўқ, тушуниш мушкул. У Вашингтон консенсуси ҳимоячиси бўлиб, бир нарса тушунарсиз, мухолиф сиёсий кучларни бўғишга ҳизмат қиладиган – олигархияни қўллаб-қувватлаш нимага олиб келади: мамлакат фаровонлиги ва бағрикенглигига ёки кўпроқ Ғарб сармоядорлари қизиқишлари таъминланишига ҳизмат қилади.



Ғарбдаги демократиянинг дрейфи



Қизиғи шундаки, учинчи дунё давлатларида демократлаштириш жараёнларини олиб бораётган демократик институтларга ишончсизлик ошиб кетгани учун бу масалада (демократлаштириш) Ғарбнинг ўзида ҳам турли хил қарашлар вужудга келган. Бир-биридан фақат номигина фарқ қиладиган партияларнинг йилдан-йилга аъзоларининг сони камайиб кетмоқда, сайловларда қатнашиш фаоллиги ҳам энг паст кўрсаткичга тушиб кетган. Айни шу вазиятда бюрократ амалдорларнинг АCТА (The Anti-Counterfeiting Trade Agreement - Қалбаки маҳсулотларга қарши савдо келишуви) розилиги билан оддий инсонларнинг фикрлари инобатга олинмасдан турли хил қарорлар қабул қилиши ажабланарли ҳол бўлмай қолди.

Натижада, Болгариядан бошқа Европа иттифоқининг барча мамлакатларида сўнгги етти йил ичида Европа реконструкция ва таррақиёт банки тарафидан баҳоланадиган демократияга бўлган ишонч анча тушиб кетди. Словакия ва Венгрияда бу тушиш 20 фоизни ташкил қилади. АҚШ конгресси ҳам ўз тарихида илк бор энг паст қўллаб-қувватланиши кўрсаткичларига дуч келди. Демократия Ғарбдан Шарққа қараб тарқалади деган баландпарвоз шиорлар ҳам йўққа чиқмоқда. Freedom House маълумотларига кўра, Европа иттифоқига аъзо бўлган барча янги аъзо мамлакатларда сўнгги ўн йил ичида сайловлар шаффофлиги хиралашди, сўз эркинлигига ҳамда умуман айтганда бутун бир демократига салбий таъсир қилувчи, ўзгаришлар рўй бўлди.

Ғарбда, Осиё ва Америкада бўлгани каби, сиёсат кўчага кўп чиқадиган бўлиб қолди. Жошуа Курланцик номийишда иштирок этган ёш испаниялик қиздан иқтибос келтиради: “Ота-оналаримиз уларга сайловларда овоз бериш ҳуқуқи берилгани учун ўта миннатдор бўлишган эди, биз эса сайловларга бориш маъносиз нарса дегувчи биринчи авлодмиз”. Ёш италиялик сўнгчилар ҳаракатининг пешвоси президент Жоржо Наполитано ўз бошимчалик руҳида учинчи марта “техник” бош вазирни тайинланганидан сўнг Беппе Грилло ҳам шунга ўхшаш фикр билдирди. Грилло Маттео Ренцининг Бош Вазир лавозимга тайинланганидан сўнг ҳукумат раиси ва демократиянинг ўзига умуман ишонч қолмаганини қайд қилиб қўйа қолди.

Шунинг билан биргаликда, италияликларни, токи ҳукумат шиддатли испан инқирозидан қочишни уддалаётган экан, давлат бошқарувидаги навбатдаги ўзгаришлар у қадар хавотирга солаётгани йўқ.  Америкалик тарихчи Пол Рей бундай ҳодисани токвилл (Tocqueville) юмшоқ мустабидлик йўналишининг демократия дрейфи деб айтди. Ҳамда, мазкур дрейф (оқим билан кўчиш) Ғарбда коммунизм қулаганидан сўнг бошланганини айтди. У бундай деб ёзади: “Тўлиқ устунликнинг либерал демократия орқали қўққисдан муваффақият қозонишлиги” “энг зўр вазиятда – эҳтиёткорона оптимизм билан, энг ёмон вазиятда эса – лоқайдлик билан” кутиб олинган. Аммо, айни дамда биз, шундай ҳолатга етиб келдик-ки, унда Рей ёзган “зерикиш” ўрнини баджаҳллик, керак бўлса ноумидлик эгаллаб олган. Оврўпаликларнинг ёш авлодлари на тўлиқ ҳурриятга, на моддий барқарорликка, на маълум бир жойдаги жамоатчилик ва оила миқёсидаги пухта алоқаларга эга.

Ўз навбатида, Марцин Крул бизнинг цивилизация, маърифатпарвар абсолютизмнинг замонавий кўриниши сифатида, яъни мутлақо эмансипациялашган индивидуалистларни қуролсизлантириш ва уларни сиёсатдан узиб қўйиш, ўз навбатида уни “мутахассисларга қўйиб бериш”. Крул фикрича, шу тарзда жамиятда аста-секин “ўша” шаклланиб боради, яъни айнан ўша радикализм, у ўзига альтернатив вариант топа олмаганидан сўнг бир томондан, йўқолган алоқаларни ўрнини тиклайди бошқа томондан абсолют режимга барҳам беради. Шунинг учун ҳам у ўзининг “Европа тугаши олдида”, деб номланган китобида Круль тенглик масаласига қайтишни ва Ғарб дунёси устида эсаётган инқилоб шарпасини “жиддий шок характерига эга” сеҳрли нарса деб айтмоқда.



Республикачилик ва янги Ўрта аср



Шахсан мен Крулдан кўра кам оптимистман. Ҳеч ким инқилоблардан қўрққанимдан Ғарб демократиясини ислоҳ қилмоқчи эмас. Инқилобни доим ёшлар амалга оширади, Ғарбнинг демографик нуфузини эътиборга оладиган бўлсак, улар бугун жуда озчиликни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам натижада цивилизациямизда озми кўпми олигархия тизими мустаҳкамланиб қолади. Бир мақоламда буни мен Ўрта аср даври 2.0 деб атаган эдим. Кўҳна Европадаги янги феодалларнинг ҳукмронлигини хитойликлар, россияликлар ва америкаликлар бир вақтнинг ўзида барқарор ҳолатда сақлаб туради. Чунки, барча йирик мамлактлар учун Ғарбий Европани банк гибриди, очиқ осмон остидаги музей ва шаҳар ташқарисидаги ораста клуб каби қабул қилишади. Инқилоб ҳеч кимга керак эмас.

Албатта, умидсиз ҳолат эмас. Бунинг давоси онгли равишда анъанавий республика бошқаруви шаклига ўтиш ҳисобланади, яъни бундай бошқарув жараёнида коммунитар қадриятлар эъзозланиб, ҳукумат институтлари ва механизмлари фаолиятининг шаффовлиги таъминланади. Эҳтимол бундай янгича-эски республикачиликни қарор топтириш учун, оммавий демократиянинг ўз-ўзини вайрон қилувчи тенденцияларини чегаралашга тўғри келар.

Руссо ўзининг “Польшани бошқариш ҳақидаги ўйлар”ида, ҳусусан фуқаролик ва овоз бериш ҳуқуқини фақат махсус имтиҳондан ўтганларга бериш ҳақида маслахат берган эди. Янги демократик процедуралар назариячилари масалан рақамли услублар орқали ҳосил бўладиган механизмлар ҳақида ёзишмоқда. Янги республика ҳақида фикр қилишни бошлар эканмиз, республикачилик қўпол куч ҳисобидан ҳеч қачон ғалабга эришган эмаслигини таъкидлаш зурур бўлади. Унинг асосий қуроли сабр ва республикачиликнинг тарихидан керакли нарсаларидан фойдаланишимиз лозим бўлади. Замонавий шароитларда янги республикачилик тузулмаси узоқ, сиёсий зулмат билан қопланган йўлдан ўтиши керак.

Манба: "fronda.pl", Польша

Абу Муслим  (эркин таржима)

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Фашизмнинг асосий аломатлари