loader
Foto

Марксизм ниқоби

Шундай бўлсада, «асосчи»нинг умидларига қарамай, инқилоб ривожланган капиталистик мамлакатларда эмас, балки ярим қолоқ Россияда рўй берди. кейинроқ социалистик мамлакатлар ҳамжамияти вужудга келиб, уларда тоталитар ёки авторитар сиёсий режимлар қарор топди, демократия оёқости қилинди, шахс эса тўлалигича давлатга ёки коллективга бўйсундирилди. Репрессиялар, урушлар, очарчилик ва вайронагарчиликлар ортида Карл Маркс шахси кўриниб туради, унинг асосий асари «Капитал» эса, унда эълон қилинган кўплаб тамойилларнинг жонсизлигига қарамай, ҳанузгача катта ададларда чоп этилмоқда.

Маркс таълимотида инсон ва унинг ирода эркинлиги охирги ўринни эгаллайди. Замонавий социал-демократия Марксни ўзининг асосий ўқитувчиларидан бири деб билишда давом этмоқда, аммо унинг кўплаб фикрлари жиддий қайта кўриб чиқилган. Россияда, аксинча, унинг таълимоти Ленин, Бухарин ва Троцкий томонидан янада кучайтирилди ва ўн миллионлаб одамларга қарши сиёсий, иқтисодий ва маънавий зўравонликнинг даҳшатли қуролига, тарихий давлатчиликни йўқ қилиш, оммавий қатағонлар ва агрессив ташқи сиёсат учун мафкуравий асосга айланди.

Хўш, унда, жаноб Марксда нима борки, замондошлар уни шу пайтгача ўрганишни зарур деб топиб келмоқда?

Унинг дўсти Георг Юнг: «Маркс, шубҳасиз, Худони осмондан ҳайдаб чиқаради». Моисей Гесс эса унга қуйидагича тавсиф беради: «Доктор Маркс ҳали жуда ёш, кўпи билан 24 ёшга кирган. У ўрта асарларга хос дин ва фалсафага якуний зарба беради». Келиб чиқадики, унинг мақсади динни йўқ қилиш экан, социализм эмас.

Маркснинг биринчи устози файласуф Гегель бўлган, унинг учун эса насронийлик инсоният йўлларининг бузилиши эди. У қуйидагича ёзган: «…Исо Масиҳ инсониятнинг азоб-уқубатларида тасалли бериш учун жуда кўп сабабларни ўйлаб топди, натижада биз ҳар куни отамизни ёки онамизни йўқотмаслигимиздан афсусланишимиз қоларди». Насронийлик Гегелгача ҳам шубҳа остига олинган, лекин Исо Масиҳни кулгуга олган бирини шахс ҳисобланади.

Интернетда Карл Маркснинг исми ва фамилиясини ёзишингиз билан бир қатор тавсифлар пайдо бўлади: атеист, социалист, коммунист, иқтисодчи, журналист, шайтон малайи… Стоп! Буниси энди жиддий. Қизиқишда давом этамиз. Арнольд Кюнсли ўзининг «Маркс. Психография» номли китобида Маркснинг иккала қизи ва куёви ўз жонига суиқасд қилиши воқеасини келтириб ўтади. Унинг қизи Лаура, социалист Лафаргнинг хотини, учта боласини дафн қилган, сўнгра эри билан бирга жонига суиқасд қилган. Бошқа қизи, Элеонора ҳам ўз эри билан худди шундай йўл тутишга қарор қилади, лекин сўнгги паллада эри фикридан қайтади, ўзи эса ҳалок бўлади. Маркснинг дастлабки уч фарзанди тўйиб овқатланмаслик оқибатида ўлган. Гарчи у осонликча, фақат тилларни билиши орқали пул топиши мумкин бўлса-да, у оилани боқишни ўз бурчи деб билмади. Қолаверса, у шахсан пулга муҳтож бўлганми? Маркс ва Энгельс институтининг маълумотларига кўра, у бутун ҳаёти давомида олти миллионга яқин француз франки олган. Ушбу маблағларнинг кўпини фонд биржасида ютқазиб қўйган.

Маркснинг биографи Бауэр «Даҳо ва бойлик» номли китобида унинг исрофгарчилигини қуйидагича таърифлайди: «Берлинда талабали пайтлари ўғилча отасидан йилига 700 талер «чўнтак пули» оларди. Бу жуда катта маблағлар эди, чунки ўша пайтлар Германия аҳолисининг атиги 5%и йилига 300 талердан ортиқ пул топарди». Маркс мерос олишни жуда истарди. Унинг бир амакиси ўлим ёқасида ётганида у «Агар «ит» ўлса, мен қашшоқликдан чиқиб кетаман» деб ёзганди. Кейин эса, «ит» ўлгач, у қувончини яширмади (1855 йил 8 март): «Жуда қувончли воқеа! Кеча хотинимнинг 90 ёшли амакиси вафот этгани ҳақида бизга хабар беришди. Хотиним тахминан 100 фунт стерлинг олади. Бундан кўп нарса бўлиши мумкин эди. Агар "кекса ит" пулнинг бир қисмини уй ходимасига қолдирмаганида».

Қуйидаги ҳолат, билвосита бўлса ҳам, унинг феъл-атворидан далолат беради. У онгли ҳаётининг кўп қисми давомида онаси билан гаплашмаган. Хусусан, 1863 йил декабр ойида у Энгельсга шундай деб ёзди: «Икки соат олдин, менинг онам ўлганлиги тўғрисида телеграмма келди. Мен аллақачон бир оёғим билан гўрда эдим. Мен кампирдан кўпроқ керакман». Айтганча, у Берлиндан Тиергача бўлган йўлни жуда узоқ деб баҳона қилиб, отасининг дафн маросимига ҳам келмаган.

Кўриниб турибдики, унда қариндошларига ёрдам ва ҳамдардлик сўзлари йўқ эди. Ҳатто сўзлар ҳам! Бу эса насронийга, ҳатто оддий одамга ҳам ўхшамайди. Унинг асарлари у ёки бу даражадаги носоғлом руҳиятни ва шунга мос равишда одамлар билан муносабатлар муҳитини англатади.

Талабалик давриданоқ, Маркс шаробни ва айш-ишратли ҳаётни яхши кўрар эди. Хотинини қариндошларидан пул сўрашга юбориб, у хизматкори Хелен Демут билан ишқий муносабатда бўларди. Фақат 1962 йилга келиб, немис тарихчиси Блуменберг эски миш-мишларни тасдиқловчи ҳужжатларни топди: Маркснинг Фредерик Демут исмли никоҳсиз туғилган ўғли бор эди. Туғилгандан кўп ўтмай, уни асраб олган ота-оналарга беришди. Маркс ўғли билан мулоқот қилишдан бош тортди. Кейинчалик Фредерик Демут токарь ва лейбористлар партиясининг фаоли бўлди. Маркснинг ахлоқи ҳақида билиш мантиқий шубҳа туғдиради: бу унинг ягона ноқонуний фарзанди эдими? Агар у ҳамонки шайтон малйи бўлса, унда ҳамма нарса ўзгаради, биласизки, уларда шахсий ҳаёт умуман бетартиб. Бироқ, ушбу мисолда биз нафақат шахсий ҳаёт бетартиб экалигини кўрамиз...

Илк ўспиринлик таассуротлари Марксни немис миллатчисига айлантирди, бу кейинчалик яҳудийлар ва славянларга нисбатан ёрқин намоён бўлади. Маркс ўзининг келиб чиқиши яҳудий бўлган мухолифларини масхара қилади (гарчи у ўзи, биз билганимизча, ярим яҳудий бўлса ҳам), Фердинанд Лассаллни "яҳудий негр" деб атайди. 1844 йил февралда нашр этилган "Яҳудийлар масласи ҳақида " мақоласида у: "... биз яҳудийларда кенг тарқалган замонавий антисоциал элементнинг намоён бўлишини топамиз" деб таъкидлаб, "яҳудийлар эмансипацияси якуний маъноси инсониятнинг яҳудийликдан эмансипацияси" деб таъкидлади. Маркс нафратининг яна бир объекти славянлар, айниқса Австрия империясида яшаган славянлар эди. Хатларнинг бирида у уларни тўғридан-тўғри "Untermensch" деб атайди. Маркс унинг фикрича, Германиянинг бирлашишига халақит берган чор Россиясидан ҳам, либерал Англиядан ҳам нафратланган. Марксизм-ленинизм институти русларга қарши парчаларни Маркс ва Энгелснинг тўлиқ асаридан олиб ташлади. Маркснинг "18-асрнинг дипломатик тарихини фош қилиш" асари унинг адабий меросидан бутунлай йўқ қилинди. Унда Россия тарихи бир қатор "реакцион жиноятлар" сифатида тақдим этилади, англия эса бунинг натижасида Европа узра "руслар хавфи" юзага келган "шериги" деб эълон қилинади.

Факат руслар хавфимикан?

У Энгельсга қуйидаги сўзларни ёзади: «У (пролетариат) мени ишчилар, яъни аҳмоқ каллаварамларда менга нисбатан бўлган ғазабли нафратдан ҳимоя қилишга мажбур»…

Марксга йўлланган мактубларда қизиқарли фактлар учрайди. Чунончи, ўғли Эдгар унга 1854 йил 31 мартда ёзади: "Менинг азиз шайтоним". Яна ким ўз отасини шундай деб чақиради? Унинг ўғли ҳам бағишланган эмасми? Аммо 1844 йил август ойида унинг хотини унга шундай деб мурожаат қилди: "Сизнинг сўнгги пастирлик хатингиз, эй олий руҳоний ва руҳ соҳиби, сизнинг камбағал қўзиларингизга тинчлик ва осойишталик келтирди". Хотини унга олий руҳоний ва эпископ сифатида мурожаат қиладими? Қайси диннинг? Эвропада олий руҳоний бўлган ягона эътиқод - бу сатанизм.

1867 йил 9 сентябрда Женевада Тинчлик ва озодлик Лигасининг Конгресси бўлиб ўтди. Унга ўша пайтда Женевада бўлган Достоевский ташриф буюрди. Майков ва Ивановага йўллаган мактубларида у рўй берган воқеаларни тасвирлайди: “Бу қичқириқлар ва ҳақоратларга тўла тўрт кун эди. Энди монархиялар керак эмас, кейин имон керак эмас деган таклиф билан бошланди. Бу социалистлар ва инқилобчилар 5000 тингловчилар олдида минбарда ёлғон гапиришларини тасаввур қилиб бўлмайди. Ва бу ярамаслик бахтсиз ишчиларни ҳаяжонлантирадими? Биз ер юзида тинчликка эришиш учун насронийлик динини йўқ қилиш кераклигидан бошладик. ”

Ўлимидан олдин у Энгельсга қуйидаги мазмунда мактуб битади: "Менинг олдимга бирорта ҳам одам кирмаяпти, ва бу мени хурсанд қилади, чунки мени ижрканч инсоният чарчатди". У Чарлз Дарвиннинг турлар ва одамларнинг келиб чиқиши бўйича ишини юқори баҳолади. Ҳаётдан чарчаганига қарамай, у доимий равишда у ҳақида ғайратли мақолалар ёзишга куч топади. Хусусан, Ласаалга йўллаган мактубида у шундай ёзади: "Ҳеч бўлмаганда табиатшуносликда, Худо ҳалокатли зарба олди ва бу жуда ёқади".

Маркс ҳаётининг сўнгги йилларида "дунё пролетариатининг этакчиси" ролини ўйнайди: у ўзининг ташқи қиёфасини қатъий равишда кузатиб боради ва соқолли қадимий адибларга тақлид қилишга ҳаракат қилади. 1883 йил 17 май куни Карл Маркс Манчестер қабристонига дафн қилинди. Сўнгги сафарда уни ўн битта ҳамроҳи кузатиб қўйди. Маркснинг ўлими ҳақида хабар берар экан, Европа газеталаридан бири унинг қабрида қуйидаги сўзларни ёзиш мумкинлигини айтади: “Бу ерда Карл Маркс, паспорти ва фуқаролиги бўлмаган одам ётади. Германия уни чиқариб юборди ва ҳибсга олиш билан таҳдид қилди, Франция уни гумон остида ушлаб турди, Британия фуқароликни олиш тўғрисидаги талабни рад этди". Россияда эса унга ҳайкаллар қўйиляпти», деган.

Абу Муслим таржимаси