loader
Foto

Си Цзиньпин Библияни коммунистик партиянинг йўлига мослаштириш учун уни қайта ёзиш ниятида

«(...) Мавжуд диннинг классика таржималарини ҳар томонлама баҳолаш зарур. Мазмун мос келмайдиган жойларда тузатишлар киритиш ва бу матнларни қайта ёзиш зарур», - дейилади «Синьхуа» расмий агентлигининг хитой тилида чоп этилган 6 ноябрдаги симпозиум ҳақидаги ҳисоботида, бу ерда режимнинг «энг муқаддас» ўзаги бўлган Хитой компартияси МҚ Сиёсий бюроси доимий қўмитасининг еттита аъзосидан бири саналган Ван Ян раислик қилди, - дейилади мақолада. «Бу йиғилиш шундан далолат берадики, динлар устидан назорат янада қаттиқлашади», - ҳисоблайди Рен Яньли, Пекиндаги давлат тадқиқотчилик маркази ижтимоий фанлар Хитой академияси илмий ходими.

«Йиғилишга Пекинда октябрь ойининг охирида бўлиб ўтган ва ғарб демократиясига қарши хизмат қиладиган контрмоделни кучайтириш бўйича амбициялар туфайли унинг жамиятдаги мафкуравий устунлигини кучайтиришга қарор қилган партия 4-пленуми қарорларини бажаришга хизмат қилиши учун асосий  динлар вакиллари чақирилди, - қайд қилади мақола муаллифи. – Анъанавий бош кийимлари ёки этник либосларда ўз суҳбатдошлари билан суҳбатда Ван, ўзини жуда мўътабар зот сифатида тутиб, «Хитой тавсифномалари билан диний-мафкуравий тизимни аста-секинлик билан шакллантириш мақсадида диний қоидалар ва доктриналарни талқин қилиш» муҳимлигини таъкидлади».

«(...) Доктринани ўзгартириш бўйича бундай кўрсатма президент Си Цзиньпиннинг партия нуқтаи назаридан фарқ қиладиган ҳар қандай қарашларни йўқ қилишга интилишида янги бир қадамни ифодалайди. 2013 йил ҳокимият тепасига келганидан буён у диндорлар «ватанпарварлиги»ни кучайтиришни талаб қилган, энди, жаҳондаги иккинчи ўринда турган давлат раҳбари сифатидаги иккинчи муддати давомида ғоявий асосларга киришди», - дейди журналист. «Библияга тузатиш киритиш истаги – бу ҳали бошланиши», - ҳисоблайди Рен.

«Бу аста-секинлик билан, Нинся-Хуэй автоном районида бўлгани каби, масжидларда тарғибот плакатлари ўрнатиш ёки ибодатхоналарда қизил байроқлар кўтаришда намоён бўлмоқда, - деб ёзади Le Figaro. – Яқинда ҳаттоки Си Цзиньпин портрети Цзянси провинцияси Цзян шаҳри католик черковидаги Биби Марям расмининг ўрнини эгаллади, хабар қилади бутун дунё бўйлаб дин эркинлиги учун курашувчи Bitter Winter ноҳукумат ташкилоти»

«(...) Коммунистик режим - бу секта ва у тибетча буддизм, католицизм ёки исломни рақобатчи мафкуралар сифатида қабул қилади. Динлар устидан назоратнинг кучайтирилиши аслида жамият устидан назорат қандай қўлдан чиқаётганлигидан қўрқувни ифодалайди», - деб таъкидлайди Хитой пойтахтидан мустақил тарихчи Чжан Лифань, у ҳам ҳозирда кузатув остида.

«(...) Бу янги ҳужум Дональд Трамп Америкасига қарши стратегик қаршилик билан тавсифланадиган халқаро ва иқтисодий жиҳатдан кескин вазиятда съезд томонидан белгиланган йўналишга мувофиқ Хитой жамиятининг қалб тўрига кириб бориш борасида партия қобилиятини текшириш воситасига айланади», - деб шарҳлайди Фалетти.

«(...) Динлар устидан назоратнинг кучайтирилиши, ўтган ўн йилликлар кўрсатганидек,  акс самара бериши мумкин. Ҳукумат мамлакатни, иқтисодиётни, жамиятни бошқариш учун мавжуд, лекин дин ва эътиқодларни эмас. Афтидан, айрим етакчилар буни тушунмаяпти», - ҳисоблайди ҳукумат тадқиқотчилик маркази эксперти Рен Яньли. Бироқ Евангелие матнини қайта ёзиш учун кураш бошланди», - хулоса қилади Le Figaro.

Манба: Le Figaro