loader
Foto

Швецияда турк сиёсатчи Муҳожирлар партияси тузди

Унинг сўзларига кўра, Швецияда бундай партия биринчи марта тузилган.

Юкселнинг айтишича, у ўтган йилнинг сентябрь ойида Швециянинг катталиги бўйича иккинчи ўринда турадиган шаҳри Гетеборгда умумий сайловларда Марказий партия илгари сурган номзодлар ичида биринчи ўринда турганди.

«Лекин сайлов бошлангунгача мени партия сафидан чиқариб юборишди, чунки мен Туркияга ёки президент Эрдўғанга қарши чиқишни истамадим», - деди у.

Юкселнинг айтишича, Туркияга қарши чиққанлар Швеция сиёсатида осонлик билан ўрин топмоқда.

Юкселнинг янги партияси навбатдаги маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун Швеция сайлов органида рўйхатдан ўтиш учун ариза топширди.

«Биз исламофобия жиноят деб эълон қилинишини истаймиз. Биз мусулмонлар конституцияда озчилик деб тан олинишини истаймиз», - деди Юксел ўз партиясининг кун тартибини баён қилар экан.

Унинг сўзларига қараганда, кўплаб мусулмон сиёсатчилар, олимлар ва фаоллар унинг ташкил қилиниши билан ҳужумларга учраган партиясига қўшилди.

Таъкидлаш жоизки, Швеция каби мамлакатларда исламофобияга қарши кураш учун қилиш керак бўлган охирги нарса бу ўзининг сиёсий кучини муҳожирлар партияси сифатида (швед мусулмонлари эмас) тақдим этиш ёки бошқа мамлакат президентининг қарашларига боғлиқ бўлишдир.