Бу технологик акцияларнинг бир қисми илгари хорижий инвесторларга, америкаликлар ва европаликларга тегишли эди – бу оғир саноат ва кимё саноати даромадларининг қарийб ярми Хитой ғазнасига эмас, Европанинг «молиявий наҳанглари» ҳисоб рақамларига ўтиб кетарди. Ухандаги вазият туфайли юань курси кескин пасая бошлади, лекин Марказий банк уни қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилмади. Ҳатто Хитойнинг коронавирусга қарши курашиш учун ниқобларга ҳам пули йўқ деган миш-мишлар пайдо бўлди.
Бу миш-мишлар ва Си Цзиньпиннинг тайёр эканлиги ва Ухань аҳолисини ҳимоя қилиши ҳақидаги баёнотлари Хитой технологик компаниялари акцияларининг нархи кескин тушиб кетишига сабабчи бўлди ва "молиявий наҳанглар" акциялар нархи умуман қадрсизланмаслигидан олдин уларни сотишга киришдилар. Си Цзиньпин бир ҳафта давомида кутиб, матбуот анжуманларида фақат жилмайиб юрди, акциялар нархи ер билан битта бўлганда эса дарҳол барча акцияларни америкаликлар ва европаликлардан сотиб олишга буйруқ берди.
«Молиявий наҳанглар» уларни лақиллатушиганини тушуниб етгунига қадар, кеч бўлиб бўлганди: акциялар Хитойнинг қўлига ўтиб бўлганди. Шу кунларда Хитой нафақат 20 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди, балки ўз компанияларининг акцияларини ҳам Хитойга қайтариб берди. Энди техника ва кимёдан келадиган даромад чет элга кетмайди, балки Хитойда қолади, юань ўзи ўсиб боради ва Хитойнинг олтин-валюта захиралари уни қўллаб-қувватлашга сарфланиши шарт эмас, Европанинг "молиявий наҳанглари" тирсагини тишлаб қолишди, уларни лақиллатиб кетишди. Бир неча дақиқада миллиардлаб доллар олиб келадиган акцияларни улардан арзимаган пулга сотиб олишди, техника ва кимёдан келадиган даромаддан қуруқ қолдиришди. Бундай ажойиб операция фонд бозори тарихида ҳали бўлмаган.
Абу Муслим таржимаси