loader
Foto

АҚШ Эбола эпидемиясига жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бошқалар ҳам энди тайёрланиши керакми?

Бироқ, вақт ўтиши билан империя гвардиячиларининг гуруҳ бўлиб чиқишлари тўхтади, дунё зерикиб қолди ва афтидан, мамлакатлар ва халқларнинг кайфиятини кўтариш учун Нью-Йоркда шоу ташкил этилди.

Аслида гап АҚШ да қандайдир янги қўрқинчли касалликнинг авж олиши ҳақида эмас, бу таббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар ва полициянинг бундай ҳолатлар учун ўқув машғулотлари эди. Лекин муаммо айнан шундаки, бундай ғайриодатий машғулотлар Америка учун одатий бўлиб қолди. Яъни бундай ўқув машғулотлари турли штатларда ва мунтазам асосда тез-тез ўтказилмоқда. Бунда тиббиёт бўйича америка илмий журналлари 2020 йил апрелида қуйидаги хабарлар билан чиққанди.

Эбола вирусининг табиий авж олишлари, жиддий бўлса-да, одатда изоляция қилинади ва бир вақтнинг ўзида бир неча юздан ортиқ одамга таъсир қилмайди. Бироқ, 2014 йилдан ва 2016 йилгача Эбола билан боғлиқ инфекциялар Ғарбий Африкада 11000 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди.

Қўшма Штатларда эса бу пайтда билмаслиги туфайли касалликни яширган АҚШ томон йўл олиш давомида инкубацияни ўтказган Ғарбий Африкалик саёҳатчилар ва африкалик қочоқлар туфайли Эбола безгаги ҳолатлари қайд этилди.

Эбола вирусини юқтирган одамда касаллик аломатлари пайдо бўладиган вақтга келиб, улар одатда Эбола вирусидан қутила бошлайди. Эбола эпидемияси пайтида соғлиқни сақлаш ходимлари ва беморларнинг оила аъзолари кўпинча биринчи бўлиб жавоб беришади ва ёрдам кўрсатишади. Шу ўринда уларга Эболанинг юқиш хавфи ҳам юқори. Шунинг учун, биз энг яхши клиник ва уй шароитларида касалликни юқтиришнинг олдини олиш мумкин эканлигини тушуниш муҳим аҳамиятга эга.

Эбола вирусининг одамдан одамга юқиши, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри алоқа ва зарарланган беморларнинг қон ёки бошқа тана суюқликлари билан алоқа орқали содир бўлади. Аммо, бемор ва шифокор ёки оила аъзоси ўртасида ҳужжатлаштирилган алоқа ҳолатида содир бўлган инфекцияга мисоллар борлиги хабар қилинди. Бу ҳолатлар кам бўлса-да, у Эбола вируси инфекциялари кичик улуши вирусни ўз ичига олган кичик томчилар ёки аэрозоллар таъсир натижаси бўлиши мумкин.

Лаборатория тадқиқотлари шуни кўрсатадики, Эбола вируси узоқ вақт двомида организмдан ташқарида зарарли бўлиб қолавериши мумкин. Вирус турли юзаларда бир неча кун давомида, одатда бошқа вируслар ва бактерияларни ҳалок қиладиган иссиқ ва нам шароитларда қон намунасида тирик қолиши мумкин. Аэрозол шаклида Эбола вируси бир соатдан ортиқ яшаши мумкин. Бундан ташқари, лаборатория синовларининг кўрсатишича, кам миқдорда Эбола вирусидан нафас олиш ҳам ҳалокатли бўлиши мумкин, ҳатто улар ҳеч қачон тўғридан-тўғри алоқада бўлмаган тақдирда ҳам бевосита яқинликда бўлган одамларда Эбола вируси туфайли касаллик юқишига оид мисоллар бор.....

Мақола катта, унинг ҳаммасини ўқиш ва таржима қилишдан маъно йўқ, лекин асосийсини ажратиб кўрсатиш мумкин: ёруғлик тарафдорларини қаттиқ ажаблантириб, Эбола ҳаво-томчи йўли билан юқишни ўрганиб олди. Энди Эболани юқтириб олиш учун Рим Папаси каби Конгога бориш ва маҳаллий аҳолининг оёқларини ювиш ёки Брежневга ўхшаб, маҳаллий олий ҳукмдорлар билан ўпишиб кўришиш шарт эмас. Эболага чалинган одам вентиляццияга қараб нафас олиши кифоя – бутун меҳмонхона ёки у дам олаётган жой дарҳол касаллик ўчоғига айланиши турган гап.

Шундай қилиб, гап бутун дунё бўйлаб матбуот бонг уриши керак бўлган илмий сенсация ҳақида боряпти, аммо матбуот мутлақо бошқа нарсалар билан банд ва мавзу фақат юқорида келтирган блоглардан олинган видеолар муаллифлари томонидан ёритилмоқда. Шу билан бир қаторда, худди америкалик раҳбарлар бирор нарсани билган ёки гумон қилгандай, АҚШ тиббиёт ходимлари бир нарсага тайёргарлик кўрмоқда.

Дунёда одамлар эмланишга нисбатан у қадар ташаббус билдирмасада (масалан, Японияда аҳолининг атиги 1 фоизи), Билл Гейтс ва бошқа етакчи конспирологлар аллақачон бундай онгсизлик ҳалокатга олиб келиши, қандайдир янги штамм пайдо бўлиши ёки умуман биологик теракт рўй бериши мумкин деб айтди. Номзодлардан бири сифатида айнан у билан ягона муаммо – ҳаво-томчи орқали юқишнинг йўқлиги бўлган Эбола безгаги айтилган. Бироқ, эндиликда кўриб турганимиздек, қандайдир мўъжизакор мутация билан муаммо ҳал этилди, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Хитойда коронавирус-эбола эпидемияси бошландими?