loader
Foto

Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг qalampir.uzга маълум қилишича, Алишер Аҳмадович Турсунов  (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Жиноят кодексининг 244 прим 2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми бўйича қидирувга берилган. (https://qalampir.uz/uz/news/mubashshir-a%D2%B3mad-k-idiruvga-berildi-114729)



У очган ва бошчилик қилган лойиҳалар ҳамда у билан яқин ҳамкорлик қилган, молиялаганлар ҳам қаттиқ текширилиши кутилмоқда.

Бу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг алоҳида рўйхати шакллантирилмоқда.