80-йилларнинг охирларида телевизор орқали касалликларни ғайриоддий тарзда даволаши билан шуҳрат қозонган 80-ёшли "психотерапевт" энди youtube да қандайдир "соғломлаштириш оқимида" пайдо бўлди, бу ерда у коронавирус ҳақида гапиради ...
“Ушбу Апокалипсис чавандози, ҳалокат хабарчисини писанд қилмаслик мумкин эмас. Нафратни қўзғаш учун эмас, балки шунчаки мажозий маънода айтаман: худди қузғунлар ўлжани ҳис қилиб, ўлаётган одамга оқиб келгани каби, Кашпировский каби лўттибозлар глобал «шандец»ни ҳис қилмоқдалар ва унда «соққа қилиш»ни кўзламоқда ... "
Блоггернинг эслашича, Кашпировский телевидениеда айнан СССР парчалана бошлаган пайтда пайдо бўлган ва деярли ҳамма якуннинг яқинлашаётганини ва ҳамма нарса муқаррар равишда йўқ қилинишини ҳис қилишган ҳолда унинг ақлдан озган чиқишларини томоша қилишган. Айнан шу лаҳзаларда одамлар ишонувчан бўлиб қолишади ва турли хил фирибгарлар ва нодонлар таъсирига тушиб қолишади, бу ҳақида ушбу фирибгарлар ва нодонлар яхши билишади ва бировнинг ишончидан фойда олишади.
Шундай қилиб, анчадан бериш у ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса эшитмай қўйган Кашпировский яна қалқиб чиқди ва фуқароларни алдашни бошлади, бунда одамларнинг ўзи бу қўрқинчи вақтларда инқирозга учраган соғлиқни сақлашдан умид ҳам қилмасдан, пулларини Кашпировскийга олиб бормоқда: бизни қуткар, азизим! Айнан ваҳима ва қўрқув кучайган шароитларда ҳар қандай тешиклардан чикиб келадиган кўп сонли кашипровскийлар бошқалар ҳисобига бойлик орттириш пайида бўлади. 1990-йиллар қайтяпти – ишончи комил Сидоровнинг.