Якинда далилларни аниқлаш бўйича БМТ миссияси Осиёдаги ушбу мамлакатнинг этник-диний камчилик қисми устидан зўравонлик ҳолатининг ваҳшийларча характери ва кўлами ҳақида ҳайратда қолдирадиган хулосаларга келди.
БМТ тадбиридан кейин Нью-Йоркда журналистлар олдида сўзга чиққан Трюдо Су Чжи ва унинг Канада фахрий фуқаролиги ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар қилади CBC.
«Мен бу масаланинг устида албатта ўйлаб кўриш лозим деб ҳисоблайман. Ахир айнан парламент унга фахрий фуқароликни тақдим этганди», - дейди Бош вазир.
«Келинг, аниқ айтамиз: юз минглаб, аслида эса миллионлаб кишилар рохинтя билан боғлиқ бу инқироздан, ушбу қирғин-баротдан, геноциддан азият чекди».
Канадалик парламентарий Мишель Ремпель эса Су Чжи фуқаролиги бекор қилиш билангина чекланиб қолмаслик лозимлигини қайд этди – Мьянма ва Бангладешда фуқароликсиз қолиб кетган одамларнинг муаммоларии ҳал қилиш бўйича бошқа чораларни ҳам ўйлаб кўриш керак.
Ўтган йили Мьянмадаги ҳарбий агрессиядан ўн минглаб рохинья мусулмонлари ҳалок бўлди, шу халқнинг етти юз мингдан ортиқ вакили эса қўшни Бангладеш мамлакатига қочиб кетишга мажбур бўлди.