loader
Foto

Алкоголь ва тамаки миянинг қаришини тезлатади

Ўз тадқиқоти учун Тога ва унинг ҳамкасблари Британиянинг Биобанк маълумотларидан фойдаланган, унда мия расмлари синовда иштирок этувчиларнинг одатлари ҳақида маълумот билан берилган. Сунъий интеллектдан фойдаланиб, улар миянинг ўртача ёшини тенгдошларининг ўртача ёшига нисбатан аниқладилар, бу миянинг ҳақиқий ёшдан катта ёки кичик эканлигини кўрсатади.

"Тога жамоаси унчалик аҳамиятли бўлмаса ҳам, чекишнинг ва спиртли ичимликларни миянинг нисбий ёшига статистик аҳамиятга эга бўлган таъсирини топди. Ҳар йили бир киши ҳар куни ёки деярли ҳар куни бир қути сигарет чекадиган бўлса, унинг мияси қўшимча 0,03 йил, яъни тахминан 11 кунга қарийди. Бир кунда бир киши истеъмол қиладиган ҳар бир грамм спирт миянинг нисбий ёшини 0,02 йилга оширади ва бу тахминан етти кунга тўғри келади ", - дейилади мақолада.

"Шунингдек, олимлар миянинг ёшига 500 мингдан ортиқ нуқта мутацияларининг таъсирини ўрганишди. Булар ДНКнинг алоҳида таянч жуфтликларида содир бўлган ўзгаришлар. Улар фақат битта генда статистик жиҳатдан муҳим алоқани топдилар. МАПТ гени Паркинсон касаллиги ва деменция ривожланиши билан боғлиқ бўлган тау оқсилини ишлаб чиқариш учун жавобгардир"

"Тога ва унинг ҳамкасблари ўзаро алоқа унчалик катта эмаслигини тан олишди. Аммо барча синовдагиларнинг мияси нормал ишлайди. Агар тадқиқотда мия функциялари чекланган одамлар иштирок этса, натижаси янада аҳамиятли бўлиши мумкин", дейди Kurier.

Манба: Kurier

Абу Муслим таржимаси