loader
Foto

Европа парламентида исламофобияга қарши қўлланма намойиш этилди

Улар ташкилотга аъзо давлатларни исламофобияга қарши курашда янада фаол роль ўйнашга ва ушбу масала бўйича юридик таомилларни кучайтиришга чақирдилар.

Лойиҳа мусулмонларга қарши устунлик қиладиган нарративларни кўриб чиқади ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган саккиз давлат – Франция, Германия, Бельгия, Чехия, Венгрия, Португалия, Греция ва Британиядаги конт-нарративлар билан таққослайди.

Миллий тафовутларга қарамай, жуда кўплаб ўзаро кесишиб ўтадиган жиҳатлар мавжуд. Уларнинг айримлари эски стереотиплардан келиб чиқади. Бошқалар эса кейинроқ пайдо бўлган, учинчи турдагилари эса оммавий ахборот воситаларида жорий сиёсий вазият натижасида пайдо бўлади.

Лойиҳа муаллифлари қуйидаги 10 та конт-нарратив Европада устувор бўлиши лозим деган хулосага келдилар:

1) мусулмонлар «таҳдиди» борасида баҳслашиш ва унинг тузилишини контекстлаштириш;

2) инклюзив миллатларни ташкил қилиш: эксклюзив ва дискриминацион миллий лойиҳаларга қарши;

3) маданият нуқтаи назаридан бир-бирига мослик ва дўстона муносабатлар: маданий ва этник гуруҳларни ажртиш ҳақидаги нарративга қарши;

4) плюрализмни ривожлантириш: мусулмонлар сингулярлиги ҳақида нарративга қарши;

5) сексизм ҳақида нарратвига қарши;

6) инклюзив келажак барпо этиш;

7) давлатни де-расиализация қилиш: институционал нарративларга қарши;

8) мусулмонларни нормаллаштириш ва инсонийлигини таъкидлаш: ажратиш ҳақида нарративларга қарши;

9) исломий макон яратиш (в)

19) нотўғри тасаввурларга қарши: ҳақиқат ва овоз

Лойиҳа муаллифлари Лидс университети этник ва ирқий масалалар бўйича тадқиқотлар Маркази ходимлари Ян Лоу, Салман Сайид ва Амина Исат-Даас ҳисобланади. Лойиҳа 272 нафар сиёсатчи, фаоллар, ОАВ ва санъат  соҳаси вакиллари, илмий ходимлар иштрокидаги дала тадқиқотларига, шунингдек, сиёсий, медиа ва ноҳукумат дискурсларидан олинган матнли маълумотлар ва ижтимоий тармоқлардан олинган рақамли маълумотларга асосланади. Матн лойиҳаси ЕИ қатнашчи-давлатлар тилларига таржима қилинган.