loader
Foto

Ҳижобнинг тақиқланиш эҳтимоли Канада аҳолисини оммавий намойишларга олиб чиқди

Гап «давлатнинг дунёвий характери»ни тасдиқлайдиган муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси ҳақида бормоқда. Ушбу ҳужжат давлат хизматчилари учун ҳижоб, крест, яҳудийлар кипаси, сикҳлар дастарлари ва диндорларни ажратиб турадиган бошқа анжомларни тақиқлайди.

Journal du Montreal қайд этишича, намойишчилар ҳукуматни уларнинг фикрига кўра, фуқароларнинг дин эркинлигини бузадиган ва жамиятда исламофобия кучайишига хизмат қиладиган қонун лойиҳасига тузатишлар киритишдан воз кечишга чақирмоқда.