loader
Foto

ОАВ: Пекин миллий озчиликларда туғилиш кўрсаткичларини пасайтириш учун қўлидан келган ҳаракатларни қилмоқда

Associated Press (AP) агентлигининг ёзишича, Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати уйғур ва қозоқ аёлларини туғишни назорат қилиш усулларини қўллашга мажбур қилмоқда.

Қаршилик кўрсатганлар «тарбия лагерлари»га жўнатиш билан таҳдид солинади. Кўп болали оилаларга жарима солиниб, уларни ҳам шу лагерларга жўнатиш билан таҳдид қилинмоқда.

Бу лагерларга жўнатилган 30 аёл билан интервью ва ҳукумат маълумотларига асосланиб, Associated Press хабар қиладики, автоном районда туғишни назорат қилиш усуллари эндиликда тизимли равишда ва кенгроқ асосда қўлланяпти.

Хитой ҳукумати юз минглаб аёлларни бачадон ичига спираль қўйиш, бепушт қилиш ёки абортга мажбурламоқда.

Гарчи бутун Хитой бўйлаб бачадон ичига спираль қўйиш сезиларли даражада пасаган бўлсада, Шинжон-Уйғур автоном районида бу кўрсаткич, аксинча, ўсмоқда.

«Кўп болалилик – лагерга жўнатишлари мумкин бўлган асосий сабабдир. Учта ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларда ота-оналар ҳукумат томонидан солинган жуда катта миқдордаги жаримани тўлай олмаган тақдирда лагерларга жўнатилмоқда»,- деб ёзади Associated Press.

Автоном районда истиқомат қилувчи Гюльнар Омирзахнинг айтишича, учинчи фарзанди туғилганидан сўнг ҳукумат уни бачадон ичига спираль қўйишга мажбур қилган.

Учинчи фарзанди дунёга келганидан икки йил ўтгач, аёлга кўп болалилик учун жарима солинди. Жарима тўланмаган тақдирда уни лагерга жўнатиш билан таҳдид солинди. Омирзах эса Қозоғистонга қочиб қолишга улгурди.

«Одамлар фарзанд кўришини тақиқлаш нотўғри. Хитой ҳукумати бизнинг халқимизни йўқ қилишга уринмоқда»,- деди у.

Турсунай Зиявудуннинг айтишича, «тарбия лагери»да унга мено-танаффус юзага келишига сабабчи бўлган укол қилишган. Сўроқ пайти унинг қорнига тепишган.

Аёлнинг айтишича, у энди ҳомиладор бўла олмайди, қорин соҳасида доимий оғриқ ва қон кетишидан шикоят қилмоқда.

Зиявудун шунингдек, лагердаги «тарбиячи» ҳомиладор бўлиб қолган тақдирида унга аборт билан томонидан солганини маълум қилди.

Уч боланинг онаси Зумрет Давутнинг маълум қилишича, 2018 йил лагердан озод қилинганидан сўнг Хитой ҳукумати уни стерилизацияга (бепушт қилиш) мажбурлаган.

1966 йил, худди шу куни, Хитойда шахсан Мао Цзэдун кўрсатмаси билан радио орқали ўқиб эшиттирилган ва газета орқали чоп этилган, Пекин университети фалсафа ўқитувчиси Не Юаньцзи томонидан ёзилган дацзибао: «Қатъият билан, кескин, тубдан ва тўлалигича ревизионистларнинг зарарли режалари ва зўравонликларини йўқ қиламиз! Хрушчевчи ревизионистлар – махлуқларни йўқ қиламиз!» деб айтилган.

Шу тариқа Маданият инқилоби – энг қонхўр, ёшларнинг (хунвейбин ва цзаофань) ўқитувчилар, зиёлиларнинг вакиллари ва ҳатто айрим партия ходимларини «пролетариатнинг синфий душманлари» деб эълон килиб, уларнинг устидан кўп сонли зўравонликлари, таҳқирлашлари ва қотилликлар жазоланмаслиги билан бирга кузатилган биринчи босқичига старт берилди. Турмуш тарзи ёки қиёфаси экстремистларга ёқмаган оддий одамлар ҳам қувғинларга учради.

Амалда Маонинг чексиз шахсий ҳукмронлигини ўрнатишга хизмат қилган Маданият инқилоби сиёсати таълим тизими ва ишлаб чиқаришнинг таназзулига, жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг кескин пасайишига, мамлакатда фан ва маданий ҳаёт фалажлигига, кўплаб тарихий ва маданий қадриятлар йўқ қилинишига, инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига олиб келди.

Маданият инқилоби, аста-секинлик билан террор қизғинлигини пасайтирар экан, 1976 йил Мао ўлимига қадар давом этган. Унинг қурбонлари сони аниқ маълум эмас; айрим ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллионга яқин киши ўлдирилган ва 5 миллионга яқин партия аъзоси қатағон қилинган. У ёки бу тарзда азият чеккан одамлар сон юзлаб миллионни ташкил қилди. Расмий даражада Хитойда Маданият инқилоби учун айблов шахса Мао Цзедунга ва унга яқин бўлган партия ичидаги «аксилинқилобий гуруҳлар»га юкланган. Бу қарорга ўхшаш ҳолатни собиқ СССР 50-йиллар охирлари ва 60-йилар бошларида «шахсга сиғинишни фош қилиш»да кузатиш мумкин: мамлакатда тепасида турган коммунистик партия, совет тизими ва коммунистик мафкуранинг танқид қилинишидан қочиб, шунгача бўлиб ўтган барча оммавий қатағонлар учун бор айбни марҳум «доҳий»га ва унинг югурдаклари гуруҳига ағдарган.