XV аср охирида номаълум муаллифнинг "Маликани кўрдим" номли арман достонига эътибор берайлик. Шеърда рус подшоси Иван III (1462-1505) ва Византия маликаси София Палеолог хоним тўйи тасвирланади. У Истанбулни қўлга олишни талаб қилиб, Иван III совғаларини рад етади. Иван III Гудсни озод этиш ва Эчмиадзинга етишга ваъда беради. Биз "Москва - учинчи Рим" назарияси, достон, ғоя мувофиқлигини аниқ кўрамиз (Москва учинчи Рим бўлиши керак, деган ғоя 1453 йилда Истамбул қулаганидан кейин туғилган, XVI аср бошида Елизар монастири бош руҳонийси Филотей томонидан тугал назарияга айлантирилди. Бу назариянинг асосини христиан давлатларининг Туркияга қарши Иттифоқига доир масалалар, шунингдек, Россия "иккинчи Рим империяси"деб аталган Византия ҳуқуқи ва мулкининг вориси эканлиги масаласи ташкил этарди). Бу достоннинг ғояси шунчаки шеърий орзу эмасди, уни амалга ошириш учуе рус-арман ҳарбий-сиёсий иттифоқини тузиш ва асослаш бўйича қадамлар қўйилган.
Арман-рус муносабатларининг кенгайиши Россия томонидан Қозон (1552) ва Астраханнинг (1556) босиб олиниши, Турк урушлари (1635 - 1639, 1711, 1768 - 1774, 1787 - 1791 ва б.) кенгайтирилди ва Россиянинг Каспийбўйи ерларини босиб олишга интилиши билан янада мустаҳкамланди.
Ушбу тадбирлар давомида арманларни Россияга жойлаштириш ва бу ерда арман колонияларини ташкил этиш бошланади. Пётр I нинг 1724 йил 10 октябрдаги арман халқига давлат фармони бу масалада катта рол ўйнади. Ушбу Фармонда Россия томонидан қўлга киритилган ерларга арманларни кўчириш ва жойлаштириш учун ер ажратиш тўғрисидаги битим назарда тутилганди. Пётр I нинг бу сиёсий линияси аср давомида унинг ворислари томонидан давом эттирилди.
Россиянинг 1804-1813 йиллардаги рус-эрон урушидаги ғалабаси ва Озарбайжоннинг бўлинишига олиб келган "Гулистон шартномаси" арманларни жойлаштириш ва бирлаштириш ишини қаттиқ олға сурди. 1826-1828 - йилларда Россия-Эрон уруши даврида Эривани қўлга киритилгач, бу режа амалга оширила бошланди. Кўчириш лойиҳаси арман католикоси Нерсес Аштаракеци томонидан тайёрланган. Ушбу режани тайёрлаш ва амалга оширишда А. С. Грибоедов ҳам муҳим рол ўйнади.
1827 йилнинг ноябрида арманларни кўчириш ишларига бошчилик қилиш учун Петербургдан таклиф этилган ва ўша пайт Тебризда бўлган Егизар Лазарянга Нерсес қуйидагиларни ёзади: "Энди мен арман миллатининг содиқ ҳимоячиси жаноб А. С. Грибоедовдан асир олинган христианлар ҳақида илтимосимни унутмасликни ва қаерга бормасин, уларни қудратли рус байроғи остида қабул қилишларини рағбатлантиришни сўрадим. Мен шунингдек, Жаноби Олийлари Паскевичдан илтимос қилдим ва ҳозир мен Жаноб А.С.Грибоедовга ёзяпман, шунингдек, сиз Жаноби Олийларидан Иван Фёдорович Паскевични Эрон шаҳарлари ва қишлоқларида яшовчи арманларни Россия ҳимоясида ўз ватанларига эркин қайтаришни назарда тутувчи моддани битимга киритишни унутмасликни илтимос қиламан".
1828 йил 10 февралда имзоланган "Туркманчой шартномаси" нинг 15-моддасида арманларни кўчириб келиб жойлаштириш назарда тутилган. 15-моддада айтилишича: "Шоҳ Жаноби Олийлари Озарбайжон деб аталган минтақанинг бутун аҳолисига оламшумул афв инъом этади. Бундан ташқари, шу кундан бошлаб, бир йил ичида улар Эрондан ўз оиласи билан маҳаллий бошлиқлар ва амалдорлар томонидан ҳеч қандай тўсиқсиз Россияга кўчиб ўтишга, шунингдек, ҳеч қандай божхона божлари ва солиқларга тортилмасдан кўчар молларни сотишга ҳақли. Кўчмас мулкка келсак, уни сотиш ёки у бўйича ихтиёрий қарор қабул қилиш учун беш йил муддат белгиланади."
Арманларни кўчиришни ташкил қилиш учун Нахичеван ва Эриванида махсус қўмита ташкил этилади. Кўчирилган шахсларга катта имтиёзлар берилган: улар 6 йил давомида солиқ ва ҳарбий хизматдан озод қилинган, уларга Эрондан олинган контрибуция ҳисобидан нафақа тўланган ва бошқалар. Баъзи тайёргарликлардан сўнг кўчириш бошланди. Эрондан кўчириб келинган арманлар сони 40-50 минг кишини ташкил этди.
1828-1829 йилларда рус-турк уруши давомида ва ундан кейин ҳам Туркиядан 90 мингдан ортиқ арман кучириб келинди. Урманларнинг Туркиядан ва бошқа шарқ давлатларидан кўчириб келиниши кейинги даврда ҳам давом эттиилди. Асосий йўналиш Закавказье эди.
1911 йил Н.И.Шавров қуйидаги сўзларни ёзган: "Ҳозирги пайтда Закавказьеда истиқомат қилаётган 1 миллион 300 минг армандан бир миллиондан ортиғи туб аҳоли эмас, балки биз томонимиздан кўчириб келинган".
Арманларни Закавказьега кўчириб келишда уларни қаерга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. А.С. Грибоедовнинг ёзишича: "Рус армияси босиб олган ҳудудлар - Тавриз, Хой, Салмаз, Марагидан барча арманларни Нахичеван, Эриван ва Қорабоғ вилотига жойлаштириш керак". Грибоедовнинг бу тавсияси муносиб тарзда бажарилади.
Шавровнинг ёзишича: "Арманлар асосан Елизаветполь (Ганжа) ва Эриван губерниясининг жуда кам сонли ҳосилдор ерларига жойлаштирилган. Елизаветполь губерниясининг тоғли қисми (Тоғли Қорабоғ) ва Гёйча кўли соҳилларига ушбу арманлар жойлаштирилган".
Шундай қилиб, бу ерларга арманларнинг кўчириб келиниши оқибатида айтиб ўтилган ҳудудларнинг этник таркиби ўзгара бошлайди. 1923 йил маълумотларига кўра, Қорабоғ вилоятидаги (собиқ Қорабоғ хонлиги ҳудуди) 20 минг оиладан атиги 1,5 мингтасини арман оилалари ташкил қилган. Аммо кўчирилгандан сўнг аҳолининг этник таркиби кескин ўзгаради. 1832 йилда Қорабоғ аҳолисининг 64,8%и озарбайжонлар, 34,8%и арманлар эди. Бу сиёсат мақсадли равишда давом эттирилди. XIX асрнинг 80-йилларида Шуша уездининг миллий таркиби озарбайжонлар 41,5% ни, арманлар эса 58,2% ни ташкил этди. 1897 йил Россияда аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, бу рақамлар 45% ва 53% , 1917 йил эса – 40,2% ва 52,3% эди. 1918-1920-йилларда арманлар томонидан озарбайжонларга нисбатан содир этилган қирғин Қорабоғни ҳам қамраб олди.
1923 йил Тоғли Қорабоғ автоном республикаси ташкил этилганда тарихий адолатсизлик юз берди, Қорабоғнинг тоғли қисми ва пасттекислик қисми сунъий равишда бир-биридан ажратилди, арман аҳолисини мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратилди ва озарбайжонларнинг демографик аҳволига жиддий зарба берилди.
1926, 1959, 1970, 1979 йилларда аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Тоғли Қорабоғда озарбайжон ва арма аҳолиси мос равишда 10,1 ва 89,1 %; 13,8 ва 84, 4 %; 18,1 ва 80,5 %; 23,0 ва 75,9%ни ташкил қилган.
1978 йил Тоғли Қорабоғ арманлари кўчирилганлигининг 150 йиллигини нишонлаб, Мардакерт - Агдара вилоятидаги Марагашен - Ленинаван қишлоғида бунинг шарафига ёдгорлик ўрнатишди. Қайд этилишича, арманларнинг кўчирилиши Россия ва Арманистоннинг сиёсий манфаатлари билан боғлиқ бўлган. Минглаб арманлар ҳар икки давлатнинг айёрона сиёсати қурбони бўлди. Арманлар, иқтисодий масалаларда малакали бўлган ҳолда, бу сиёсий ўйинлар натижалари тўғри сабоқ олмадилар, ҳар доим алоҳида шафқатсизлик билан, Арманистон ва Россия раҳбарлари томонидан уларга тайинланган провокаторлар ва хоинлар ролини чин дилдан бажардилар ва ҳар сафар, табиий натижа сифатида, улар фожиага дуч келиб, миллий мағлубиятга учрадилар. Муайян қийинчиликларга қарамай, бу фитналарнинг асосий объекти бўлмиш Туркия ва Озарбайжон бу синовлардан доимо муваффақиятли чиққан.
Манба:
Якуб Махмудов, Карим Шукюров Карабах - реальная история, факты и документы. Баку, 2005
Абу Муслим таржимаси