«Кўп сонли этник арманлар, Россия фуқаролари, Арманистон ва ҳатто тан олинмаган ТҚР учун Россиянинг аралашуви ва ёрдам кўрсатишини талаб қилмоқда. Биз классик этномиллатчилик гувоҳимиз – улар ўз этник гуруҳи манфаатларида унинг фуқаролари бўлган мамлакатни уруш даҳшатларига жалб қилишга тайёр. Этник келиб чиқиш фуқароликдан юқори қўйилмоқда», – деб ёзади Холмогоров.
Тоғли Қорабоғдаги вазият жиддийлашган шароитларда Россия ахборот майдонида арман жамоатчилиги вакиллари фаоллашиб, Москвани Арманистон томонида туриб Қорабоғ можаросига аралашмаганликда танқид қилган. Улар орасида Марказий телеканаллар эфирида чиқадиган бир қатор таниқли экспертлар, жамоат арболари ва сиёсий арбоблар ҳам бор.