Душман Калбажар йўналишда муҳим баландликлардан сиқиб чиқарилди. Тоғларда армия аҳоли пунктларини эмас, баландликларни эгаллаши муҳим – Қорабоғ уруши фахрийси сифатида ишонч билан шундай дея оламан. Шунинг учун ҳам Агдер (Мардакерт) минтақасида ҳукмрон баландликлар армиямиз томонидан босиб олиниши бу ҳудуддаги аҳоли пунктларини қуршаб олишни ва йўқ қилиш имкониятини англатади. Аҳоли ҳудудни тарк этгани яхши, Қорабоғни бутунлай тарк этиш эса энг оқилона ҳаракат бўларди.
Президентнинг Озарбайжон халқига мурожаати
Душман чекинаётгани сабабли аниқ ўқ отиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда Озарбайжонда катта ва кичик аҳоли пунктларига тўплардан тартибсиз равишда ўқ отмоқда. Снарядлар Тоғли Қорабоғдан узоқда жойлашган Тертер шаҳри марказига тушмоқда. Бунга жавобан Озарбайжон армияси фронтнинг бутун чуқурлиги бўйлаб душманнинг жанговар нишонларига ўт очмоқда. Жанглар уч йўналишдан Тоғли Қорабоғ маркази томон олиб борилмоқда. Озарбайжон ҳудудида, Озарбайжон ери босқинчиларига қарши уруш олиб борилмоқда. Озарбайжон армиясининг Арманистон ҳудудида ҳеч қандай мақсад ва вазифалари йўқ, - таъкидлади президент И.Алиев.
Мудофаа вазири З.Гасановнинг хабар қилишича, душман маҳоартсиз ҳимояланяпти, босқинчиларнинг жанговор позициялари эрталаб осонгина бартараф этилди. Томонлар ўртасида ҳарбий салоҳиятдаги фарқ жиддий.
ТВ таҳлилчилари эътиборини шунга қаратамоқдаги, Озарбайжон армияси биринчи марта Қорабоғда бирданига уч йўналишдан ҳужум қиляпти. Қўшинларнинг барча турлари мувофиқ ҳаракат қиляпти. 2016 йилнинг апрель ойида мен Озарбайжон армияси ўша кунларда жанг қилмади, бу фақат махсус кучлар операцияси бўлган деб кўп айтгандим. Бугундан бошлаб 30 йил ичида биринчи марта Озарбайжон армияси жанг қилмоқда ва дунё бу нима эканлигини кўради. Босқинчиларни фақат қочиб қолишгина қутқариши мумкин ва улар бу ишни муваффақиятли амалга оширишмоқда.
Тунги соат учда Президентнинг 27 сентябрm куни иккинчи марта телевидение орқали мурожаат қилди. Аввалги ҳарбий амалиётлар тажрибасини ҳисобга олсак, бу сафар аҳолига ахборот етказиб бериш яхши таъминланиб, душманнинг ижтимоий тармоқлар орқали Озарбайжон аҳолисига таъсир кўрсатиш қобилияти нолга яқинлаштирилган. Озарбайжон матбуоти фақатгина текширилган, расман тасдиқланган ҳарбий ҳисоботларни эълон қилмоқда.
Озарбайжонда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилинмаган, эркакларни армияга чақиришга ҳеч қандай сабаб йўқ ва қуролли кучлар қўйилган вазифани бемалол уддаламоқда. Фашистлар ваҳимага тушган, сафарбарлик ва ҳарбий ҳолат эълон қилган. Пашиняннинг сафарбарлиги уни қаерга олиб кетганини айтинг ва мен у ерга бораман.
ЕХҲТ Минск гуруҳи фаоллашиб, 2006 - йилда ва 2020-йилнинг июлида эълон қилинган баёнотлардан битта сўз билан ҳам бир-биридан фарқ қилмайдиган баёнотнинг нусхасини эълон қилди - музокаралар, тинчлик, хавфсизлик... «Уч бақалоқ»нинг тинчлик музокараларига муқобил вариант йўқлиги ҳақида навбатчи ибораси кулгига сабаб бўлади. Ёғ босган аҳмоқлар бугунги кунда ягона ҳақиқий муқобил вариантни кўрмаяптими? Ўғрини куч билан қувиб чиқариш мумкин, агар у инсон тилини тушунса, у ўғри бўлмасди, балки яхши қўшни бўларди.
Қардош Туркия бизни ташқи сиёсатда қўллаб-қувватламоқда. Туркия ташқи ишлар вазири Чавушўғли Лавров билан телефон орқали гаплашган, Эрдоған эса ЕХҲТ Минск гуруҳини Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашни истамаётганликда айблаган. 30 йилдан бери бепарво бўлган ЕХҲТ Минск гуруҳи раислари, афсуски, ечим топишдан жуда йироқ, - деб ёзди Эрдўған якшанба куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатдан сўнг ўз Twitter саҳифасида.
Назаримда, расмий Озарбайжон Минск гуруҳи жавоб бермайди, бунинг ўрнига, ташқи ишлар вазирлиги ва Президент кўп ойлар тайёргарлик кўрилган Арманистонга қарши Озарбайжоннинг янги уруш, 2020 йил 26 сентябрь оқшомидан Озарбайжон аҳоли пунктларининг ўққа тутилиши ва яниг ерларимизнинг босиб олинишига қаршилик кўрсатиш учун Озарбайжон армиясининг тез қарши ҳужуми ҳақида баёнотлар бермоқда.
Озарбайжон армиясининг ҳужумкор жанговар ҳаракатлари муваффақиятли давом этмоқда, маълум қилди президент И.Алиев.