loader
Foto

Озарбайжон армияси Фузулий шаҳрини озод қилиш учун жанг қилмоқда

«Ҳужум операцияси 29 сентябрь тонгида бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 07.00-08.00 ларда бу йўналишда Арманистон қуролли кучларининг яна 4 та танки ҳамда "Ураган" залп билан отадиган реактив тизимлари йўқ қилинди. Шиддатли жанглар давом этмоқда», - хабар беради Арманистон мудофаа вазирлиги.

Фузулий шаҳри Арманистон қуролли кучлари томонидан 1993 йил 23 августда босиб олинган.

Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги кунларда мамлакатнинг озод этилган барча ҳудудлари Озарбайжон қуролли кучлари назоратида қолмоқда.

Арманистон мудофаа вазирлиги, шунингдек, Арманистон қуролли кучлари «Мартуни» 3-мотоўқчи полкининг мағлубияти ҳақида хабар берди.

Арманистон қуролли кучлари Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга ошириб, бутун фронт чизиғи бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек ёппасига жойлашган посёлкаларни кескин ўққа тутгач, 27 сентябрь куни Арманистон-Озарбайжон можаролари зонасидаги кескинлик кучайди. Йирик калибрли қуроллар, минометлар ва турли калибрли артиллерия қурилмаларидан ўқ отилди.

Фуқаро инфратузилмаси объектларига жиддий зиён етказилди.

Озарбайжон армиясининг илғор бўлинмалари душман провокациясининг олдини олиш ва фронт чизиғи яқинида яшовчи тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун жавоб чораларини кўрди.

Урушнинг дастлабки кунлари натижасида Озарбайжонда бир қатор жойларнинг босқинчилардан озод қилингани маълум бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР