loader
Foto

Шу куни Кхануа жанги бошланган: Мусулмонларнинг буюк салтанатининг бошланиши

Янги давлатлар фавқулодда қобилиятларга эга шахслар, иқтидорли давлат арбоблари ва лашкарбошилар томонидан барпо қилинади. Шундай ҳукмдорлардан бири Бобурийлар салтанатининг асосчиси ва биринчи подшоси Заҳириддин Муҳаммад Бобур эди.

Бобур – Амир Темурнинг авлодидандир. У жуда эрта, ҳали ўн икки ёшлик ўсмир пайтида, Фарғона улусининг амирига айланади. Муҳаммад Бобур фаолияти доимо ислом дини таъсирини янги ҳудудларга ёйиш ва кучли давлат барпо этишга қаратилган бўлиб, пировардида бунинг уддасидан чиқади. Уч аср давомида Буюк Бобурийлар салтанати қўшни давлатлар у билан ҳисоблашишига тўғри келган қудратли давлат бўлган.

Кхануа жангига Заҳириддин Муҳаммад Бобур жуда пухта тайёргарлик кўрган. Ҳарб санъати нуқтаи назаридан унинг олдида ўта мураккаб вазифа турган эди – қўшинлар сони уч баравар кўп бўлган ғанимни маҳв этиш лозим бўлиб, 30 минг кишилик мусулмонлар қўшини 100 минг кишилик ражпутлар қўшинига қарши саф тортганди. Бироқ Бобур қўмондонлиги остидаги қўшиннинг устунлиги шунда эдики, ражпутликлардан фарқли ўлароқ, улар қўлида замонавий ўқотар қуроллар бор эди. Ҳинд қўшинларининг асосий зарба берувчи кучи бўлган жанговар филлар рақибга даҳшат ва қўрқув соларди, лекин Хануа жангида бундай бўлмади.

Ҳал қилувчи жанг 12-жумад-ул-охир соат 9 да бошланди. Ражпутлар ғалаба қозонишига ишончи комил эди. Уларнинг ҳужумкор кучи таркибида осонлик билан душманлар сафини издан чиқарадиган жанговар филлар ва шиддатли кавалерия бўлган. Ражпут-жангчилар қўл жангида катта устунликка эга эдилар. Улар ўғил болалар болаликдан қилич санъатига ўргатиладиган кастага мансуб эдилар.

Рана Сингх Муҳаммад Бобур қўшини қўллайдиган ўқотар қуролнинг кучига муносиб баҳор бермаган. Айнан ўқотар кучлар туфайли мусулмонлар қўшини ражпутлар ҳужумларини осонлик билан қайтарарди.

Қарийб бутун жанг мобайнида кучлар тенг бўлди. Шу аснода мусулмонларнинг ўқотар қурол билан боғлиқ устунлиги ўз натижасини берди. Душманнинг кучли ҳужумларини қайтаргач, Бобур ҳужумга ўтишга буйруқ берди. Жангда бундай кескин бурилишга дош бера олмаган ҳиндлар мусулмонлар шиддатига дош бера олмади ва қочишга тушди. Шу тариқа жанг натижасини мусулмонлар қўллаган ўқотар қуроллар белгилаб берди, ҳиндлар умидвор бўлган юзлаб жанговар филлар, кавалерия улкан сонли пиёдалар лашкари ёрдам бера олмади.

Ражпутлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Муҳаммад Бобур «ғозий» - дин учун курашчи фахрий унвонини қўлга киритди.

Абу Муслим таржимаси